Оптик сигналларнинг қандай хусусиятларини биласиз?


Дисперсия бўйича бир модали оптик толалар қандай турларга бўлинади ва уларнинг қўлланиш соҳаларини тушунтиринг?


Download 147.21 Kb.
bet4/6
Sana23.01.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1113705
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
printed

Дисперсия бўйича бир модали оптик толалар қандай турларга бўлинади ва уларнинг қўлланиш соҳаларини тушунтиринг?
Бир модали оптик толалар дисперсия қийматлари бўйича ушбу турларга бўлинади:
1. Стандарт тола SF (Standart Fiber). 2. Силжиган дисперсияли тола DSF(Dispersion-Shifted Fiber).
3. Нолга тенг бўлмаган силжиган дисперсияли тола NZDSF (Non-Zero Dispersion-Shifted Fiber).
Стандарт SF толалари поғонали синдириш кўрсаткичига эга. Статиcтик маълумотларга кўра энг кўп ётқизилган кабеллар бир модали стандарт SF (Standart Fiber) толалардан иборат. Хозирда SF толаларининг сўниш қийматлари 0,18-0,19 дБ/км гача камайтирилган. Лекин, бу толаларда 1550 нм тўлқин узунлигида дисперсия қиймати катта 17-20 nс/нм∙км ни ташкил этади.
DSF толаларида l0 =1550 нм га тенг бÿлиб, бу тўлқин узунлиги нолинчи дисперсия нуқтаси деб олинган.
DSF ва NZDSF толалари махсус турдаги W кўринишдаги синдириш кўрсаткичларига эга. Аммо 1550 нм тўлқин узунлигида DSF толаларида тўлқин узунлиги бўйича зичлаштириш усулини амалга ошириб бўлмайди.



Оптик толадаги йўқотишлар қандай омиллар туфайли юзага келади?
Оптик сигнал тола орқали узатилганда ёруғлик тўлқинларини тола муҳити билан чизиқли ва ночизиқли ўзаро таъсири натижасида сигнал қувватини йўқолишидан оптик сигнал сўнади. Сўниш толали оптик алоқа узатиш тизимларининг регенерациялаш участкаси узунлигини аниқловчи, оптик толанинг энг муҳим параметри ҳисобланади. Сўниш бу толада ёруғлик оқимларининг кучсизланишидир. Тола узунлиги бўйича сўнишни ўзгариш қонуни қуйидаги умумий кўринишга эга:
Р=Р0 ехр(-α*L), (4.1)
бу ерда Р0 – толага киритиладиган қувват;
L – тола узунлиги;
α - сўниш коэффициенти ёки толадаги йўқотишлар.
Бу формулани қўллаб солиштирма йўқотишларни баҳолашимиз мумкин:
aсолиштирма = - (10/L)*lg(P/P0) = 4,343 a. (4.2)
Умумий ҳолда сўниш сигналларни сочилиши ва ютилишидан ҳосил бўлувчи йўқотишлар ва кабел йўқотишларидан юзага келади.
Ютилиш ва сочилишдан ҳосил бўладиган йўқотишлар хусусий йўқотишлар, кабел йўқотишлари эса қўшимча йўқотишлар дейилади.




Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling