Оптик сигналларнинг қандай хусусиятларини биласиз?


Қайси холатда ёруғлик нури фақатгина ўзак бўйлаб тарқалади?


Download 147.21 Kb.
bet3/6
Sana23.01.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1113705
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
printed

Қайси холатда ёруғлик нури фақатгина ўзак бўйлаб тарқалади?
Ёруғлик нурининг фақатгина ўзак бўйлаб тарқалишини
таъминлаш учун
n1>n2,

шарт бажарилиши керак. Мос равишда бу ерда


n1-ўзакнинг синдириш кўрсаткичи,
n2, -қобиқларнинг синдириш кўрсаткичлари



Кўп модали ва бир модали оптик толаларнинг фарқи нимада?
Тўлқин узунлигига нисбатан ўзак диаметрига боғлиқравишда оптик толалар бир модали ва кўп модалига бўлинади. Бир модали оптик толаларда кўпинча ўзак диаметри 7-10 мкм (3.7,а-расм), кўп модали оптик толаларда эса 50-62,5 мкм (3.7,б-расм) бўлади. Иккала турда қобиқ диаметри 125 мкм ни ташкил этади. Амалиётда кўп модали ва бир модали оптик тола диаметрларининг бошқа қийматлари ҳам мавжуд. Бир модали оптик толадан фақат бир мода (ёруғлик ташувчи) узатилади. Кўп модали оптик толадан эса апертура бурчаги доирасида толага турли бурчаклар остида киритиладиган бир неча юзлаб рухсат этилган модаларни бир вақтда узатиш мумкин. Барча рухсат этилган модалар турли тарқалиш йўналиши ва вақтига эга.



Кўп модали оптик толаларнинг қандай турларини биласиз?
Кўп модали оптик толалар синдириш кўрсаткичи кÿриниши бўйича поғонали ва градиент толаларга бўлинади.
Поғонали синдириш кўрсаткичли кўп модали оптик толалар икки муҳит чегарасида синдириш кўрсаткичларининг кескин (поғона кўринишида) ўзгариши (n1 дан n2 га) билан характерланади. Поғонали синдириш кўрсаткичли оптик толалар ўтказиш полосасини чегаралайди, лекин градиент синдириш кўрсаткичли оптик толаларга нисбатан арзон ҳисобланади.
Градиент синдириш кўрсаткичли кўп модали оптик толалар поғонали синдириш кўрсаткичли толаларга қараганда равон синдириш кўрсаткичига ва модалараро дисперсиянинг камайиши бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга. Чунки градиент синдириш кўрсаткичли оптик толада модаларнинг тарқалиш тезлиги (дисперсияси) бир-биридан жуда ҳам каттага фарқ қилмайди. Дисперсия импульсларнинг кенгайиб кетишига, узатилаётган сигналларнинг бузилишига олиб келади.




Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling