Дисперсияни камайтириш мақсадида қайси усуллардан фойдаланилади?
Толани ишлаб чиқариш жараёнини қатъий назоратга олиш билангина қутбланган мода дисперсияси қийматини камайтириш мумкин.
|
Хроматик дисперсияни таърифланг.
Хроматик дисперсия ҳам дисперсиянинг бошқа турлари каби импульсларни кенгайиши туфайли ҳосил бўладиган бузилишларга олиб келади. Хроматик дисперсияни материал ва тўлқин узатувчи (тола) дисперсияларининг йиғиндиси ташкил этади:
Dx= Dм+ Dт. (4.5)
Хроматик дисперсия пикосекунд/нанометр*километр (пс/нм·км) да ўлчанади. (1 пс = 1·10-12 с, 1 нм = 1·10-9 м ). Бу 1нм кенгликдаги импульсни 1км узунликдаги тола орқали ўтгандаги пс да кенгайишидир. Масалан: бир модали стандарт толаларда 1550 нм тўлқин узунлигида хроматик дисперсия қиймати 17 пс/нм*км атрофида бўлади. Дисперсиянинг бу тури бир модали толаларга ҳам, кўп модали толаларга ҳам хос. Лекин бир модали толаларда кўпроқнамоён бўлади
|
Оптик толанинг кабел йўқотишлари қандай ҳосил бўлади?
Кабел йўқотишларимикробукилишлар ва макробукилишларҳисобига ҳосил бўлади.
Микробукилишлар. Микробукилиш бу ишлаб чиқариш жараёнида тола ўзаги геометриясининг микроскопик ўзгариши, яъни толани мукаммал эмаслигидир. Микробукилишлар ишлаб чиқариш жараёнида толани етарли текис бўлмаган ташқи химоя қопламалари билан қопланиши натижасида ўзакни ўқмарказида жойлашмаслиги, ўққа нисбатан қийшиқжойлашишидан юзага келади. Микробукилишлар кабел йўқотишларини оширади. Бу йўқотишлар жуда катта бўлиши ва баъзи ҳолларда 100 дБ/км дан ҳам ошиши мумкин. Микробукилишлар 4.3,б–расмда кўрсатилган.
Макробукилишлар.Минимал рухсат этилган радиусдан ошган катта букилишларга макробукилишлар дейилади. Бир модали толаларни букишни рухсат этилган минимал радиуси 10 см ни ташкил этади. Бундай букилишда ёруғлик импульслари кучсиз бузилиш билан тарқалади. Букилиш радиусини камайиши, толани рухсат этилгандан ортиқбукиш оптик импульсларни тола қобиғи оркали сочилиш эффектини оширади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |