Оптималлаштиришнинг алгоритмик тизими структураси ва унинг ишлашини ташкил этиш холиёрова Ҳилола Комил қизи
Download 22.79 Kb.
|
1 Xoliyorova H.
ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ АЛГОРИТМИК ТИЗИМИ СТРУКТУРАСИ ВА УНИНГ ИШЛАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ Холиёрова Ҳилола Комил қизи Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Ахборот технологиялари” кафедраси ассистенти E-mail: xoliyorovah@gmail.com Кириш. Муҳандислик конструкцияларининг автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларида конструкторлик ва технологик ечимларни таҳлил қилиш ва синтези учун мўлжалланган янги математик моделлар ва самарали алгоритмларни ишлаб чиқишга бўйича назарий ва амалий тадқиқотлар Autodesk (АҚШ), Siemens PLM Software (Германия), Toto (Япония), Acme Infotech Company (Индия), "ПОЛИТЕХ-УИМП-XXI ВЕК" масъулияти чекланган жамияти (Россия) каби мамлакатларнинг йирик фирмалари, компаниялари, илмий марказлари, университет ва илмий-тадқиқот институтларида самарали илмий изланишлар олиб борилмоқда ва натижалар амалиётга жорий қилинмоқда[1-5]. Мазкур илмий-тадқиқот марказларининг илмий-тадқиқот натижалари қуйидагилардан иборат: муҳандислик конструкциялари элементларининг оптималлаштириш масалалари синфларини ечиш учун автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари яратилган (Autodesk); конструкциялар синфларини оптимал лойиҳалашнинг амалий дастурлари ишлаб чиқилган (Siemens PLM Software); муҳандислик конструкцияларини лойиҳалаш жараёнини автоматлаштириш учун математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган (Toto); муҳандислик конструкциялари ва иншоотларини ҳисоблаш ва математик моделлаштириш (Acme Infotech Company); SCAD, AutoCAD, Tower, LIRA, Arhicad, Ansys, 3D MAX, SolidWorks каби лойиҳалаш технологиялари ва дастурий таъминотлардан фойдаланиб, қурилиш лойиҳалашлари бўйича ҳисоблашлар, лойиҳалаш технологиялари ва дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқилган[1-3]. Бугунги кунда муҳандислик конструкциялари АЛТларининг ривожланиши автоматлаштирилган лойиҳалашнинг технологик жараёнлари ва уларнинг математик, технологик ва услубий таъминотларини яратиш ва такомиллаштириш бўйича устувор илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Муҳандислик конструкцияларини автоматлаштирилган лойиҳалаш ва оптималлаштириш масалаларини ечиш усулларини методологик асослаш муаммолари Л.В. Канторович, Н.Н. Моисеев, В.С. Михалевич, Б.Н. Пшеничний, Ю.М. Данилин, Л.А. Растригин, Л.И. Половинкин, Р.Г. Стронгин, Ю.Г.Стоян, А.Н. Кудинов, В.А. Колдунов, В.П. Малков, А.Г.Угодчиков, В.Л. Рвачев, Л.В.Курпа, В.К. Кабулов, Т.Ф. Бекмуратов, Т. Буриев, Р. Садуллаев, О.М. Набиев, Ш.А. Назиров ва бошқалар томонидан ўрганилган[1-5]. Download 22.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling