2.
|
Фаннинг мазмуни
Фанининг ўқитишдан мақсад– илмий тадқиқот дастурини тузиш ва унда назария ва амалиёт бирлигига риоя қилиш малакаларини шакллантиришдан иборат.
Фан магистрларни илмий изланишнинг ўзига хос жиҳатлари билан таништиради, уларда магистрлик диссертатсияси устида ишлаш, уни тайёрлаш ва талаб даражасида тайёрлашга кўмаклашишни кўзда тутади. Илмий изланишда умумфалсафий, умумилмий ҳамда махсус фан методларини қўллаш йўлларини ўргатади, магистрлик диссертатсиясига қўйиладиган талабларни тўғри англаш имкониятини яратишдир.
Фанини вазифаси – Илмий тадқиқот ишини таёрлашда илмий изланиш, илмий далилларнинг ролини англаш, билимдан асосий методологик восита сифатида фойдаланиш;
- илмий тадқиқот жараёнида муаммони тўғри қўйиш ва унинг ечимини топиш йўлларини излаш технологиясини;
- ахборот ва ахборот технологияларидан фойдаланишнинг зарурияти;
- илмий иш маъносини тушунишнинг аҳамияти
- илмий тадқиқот жараёнида олим масъулиятининг аҳамиятини ўрганишдан иборат.
|
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
II.I Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради:
1- мавзу.Илмий тадқиқот методологияси фанининг мақсад ва вазифалари. Илмий билимларнинг методологик асослари.
Илм-фаннинг таърифи. Илм-фан тадқиқот фаолияти соҳаси сифатида. Илм-фаннинг ўзаро боғлиқ хусусиятли белгилари. Илмнинг мақсади. Илмнинг вазифалари. Илмнинг функstиялари. Фанларнинг таснифи. Эмпирик фан. Назарий билим. Фундаментал ва амалий фанлар. Илм-фан ва ҳақиқатни ўзлаштиришнинг бошқа шакллари. Илм-фан ва фалсафа ўртасидаги муносабатлар. Фанни ривожланишининг асосий босқичлари. Қадимги юнон илми. Ўрта асрларда илм-фаннинг ривожланиши. Замонавий маънода илм-фан. Илмий билим тушунчаси. Билишлар жараѐни. Англаш назариясининг асосий таркибий элементлари. Услубиятнинг ахлоқий ва эстетик асослари. Илмий ахлоқ меъѐрлари.
|