Oʻquv yili: 022-2023 Bosqich: Semestr


Korxonada buxgalteriya hisobining tashkil etilishini o‘rganish


Download 119.01 Kb.
bet22/35
Sana18.02.2023
Hajmi119.01 Kb.
#1210870
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
56-60

2. Korxonada buxgalteriya hisobining tashkil etilishini o‘rganish.
Moliya xo‘jalik faoliyati, xujjatalar aylanishi, schyotlar korresiandensiyalari, tashkiliy tuzulma, vazifalar, qonunlar, standartlar, nizom.
бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш. Бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш хизмати кўплаб тадбирларни ва аввало узоқ муддатли ҳисоб сиёсатини аниқлаш, бухгалтерлик ҳисобининг шаклини танлаш, техник воситалар мажмуини танлаш, бухгалтерлик хизматининг тузулмасини шакллантириш, ҳужжатлар айланиш графигини ва бухгалтер ходимларнинг хизмат вазифаларини ишлаб чиқиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ушбу тадбирларни ўтказиш натижасида буюртмачи корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мазкур хизмат турининг ўзи бир марталик хусусиятга эга бўлиб, янгидан ташкил этилаётган корхоналарда алоҳида аудиторлик ташкилотлари томонидан бухгалтерия (молиявий, бошқарув) ҳисобини ташкил этиш технологиясига талаб жуда катта. Бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш бўйича кўрсатиладиган профессионал хизматнинг давоми сифатида аудиторлик ташкилоти мижоз-корхона бухгалтерияси учун бўлим бухгалтерларидан тортиб то бош бухгалтер ва молия ишлари бўйича ходимларни танлаши ва ўқитиб бериши ҳам мумкин.
Бухгалтерия ҳисобини қайта тиклаш хизмати ҳам маълум давр ичида бажарилади ва бир марталик хусусиятга эга.
Ҳисобни қайта тиклаш – анча мураккаб иш бўлиб, у аудиторлик ташкилотининг энг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилади.
ўзининг бухгалтерия хизматига эга бўлмаган ташкилотда бухгалтерия ҳисоби шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия маркази ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг ҳисобга олиш бўлими томонидан амалга оширилади.Шу муносабат билан аудиторлик ташкилотлари бундай ихтисослаштирилган ташкилот ролини муваффақият билан бажаришлари мумкин.
Аудиторлик ташкилоти ўз мижозига ҳисоб юритиши учун ҳисоб сиёсатини ишлаб беради, бухгалтерлик ҳисобининг ишчи счётлар режасини тузади, аналитик счётлар ва ҳисоб регистрларининг таркибини лойиҳалаштиради, ҳисоб юритиш шаклини тавсия этади.

Download 119.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling