“Қора қути” методи


Download 218 Kb.
bet2/8
Sana02.05.2023
Hajmi218 Kb.
#1423353
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
тарих, хукук интерфаол усуллар китобча

омиллари

Юқорида қайд этилган омилларнинг ҳар бири муайян шиор (ғоя)га асосланади. Чунончи:


1) ўқувчилар учун машқ (топшириқ)лар мазмунини танқидий ўрганиш ва улар устида фикр юритиш имконини берувчи шароитни ярат (рефлектив кузатиш);
2) ўқувчиларга зарур назарий билимларни бер;
3) муаммо юзасидан билдирилган фикрларни умумлаштириш ва хулосалаш учун шароит ярат (абстракт) хулосалаш (концептуаллаш);
4) ўқувчиларга мукаммал шаклланган, айни вақтда яна бир бор текшириб чиқилиши лозим бўлган машқ (топшириқ)ларни ишлаб чиқиш имконини бер (фаол тажриба олиб боришга тайёрланиш);
5) якуний хулосани якуний тажрибадан ўтказ ва фаолиятда ундан фойдалан (аниқ тажриба ўтказиш).

Видеотопишмоқ” методи


Сўнги йилларда педагогик фаолиятда турли ахоброт воситалар (компютер, теливидения, радио, нусха кўчирувчи қурилма, слайд, видео ва аудио магнитафонлар) ёрдамида таълим жараёни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқитувчилар олдида таълим жараёнида турли ахборот воситаларидан ўринли ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш вазифаси турибди. Ведиотопишмоқ методидан фойдаланишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

Заковатли зукко” методи


Мавжуд билимларни пухта ўзлаштиришда ўқувчиларнинг фикрлаш, тафаккур юритиш лаёқатларига эгаликлари муҳим аҳамиятга эга. “Заковатли зукко” методи ўқувчиларда тезкор фикрлаш кўнизкмаларини шакллантириш, шунингдек, уларнинг тафаккур тезликларини аниқлашга ёрдам беради.


Метод ўз ҳоҳишларига кўра шахсий имкониятларни яратади. Улар ўқувчи томонидан берилган саволларга қисқа муддатларда тўғри ва аниқ жавоб қайтара олишлари зарур. Саволларни муракаблик даражасига кўра ҳар бир саволга қайтарилган қатарилган тўғри жавоб учун баллар белгиланади. Якуний балларнинг ўртача арифметик қийматини топиш асосда ўқувчиларнинг тафаккур тезлиги аниқланади.
Балларнинг белгиланиши ўқувчиларнинг шахсий имкониятлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишларини таъминлайди.
Метод ўқувчилар билан якка тартибда, гуруҳли ва оммавий ишлашда бирдек қўлланилиши мумкин

Бешинчиси (олтинчиси, еттинчиси,....) ортиқча” методи


Ўқувчиларнинг мантиқий тафаккур юритиш кўникмаларига эга бўлишларида ушбу метод алоҳида аҳамиятга эга. Уни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади.

Мавзу моҳиятини ёритувчи тушунчалар ўртасидааги мантиқий боғлиқликни кўрсата ва асослай олиш ўқувчиларда мустақил фикрлаш, шахсий ёндашувларини асослай олиш, шунингдек, тенгдошларининг фикрлари билан шахсий мулоҳазаларини ҳам шакллантиради.


Фикрий ҳужум” (“Мозговая атака”) методи

“Фикрий ҳужум” методидан фойдаланиш чоғида ўқувчиларнинг сони нафардан ошмаслиги мақсадга мувофиқдир. Ушбу методга асосланган машғулот бир соатга қадар ташкил этилиши мумкин.


Мазкур методасосланган ўқувчиларнинг машғулотлар жараёнидаги фаолликларини таъминлаш, уларни эркин фикр юритишга рағбатлантириш ҳамда бир хил фикрлаш инерциядан озод этиш, муаян мавзу юзасидан ранг-баранг ғояларни тўплаш, шунингдек, ижодий вазифаларни ҳал этиш жараёнининг дастлабки босқичида пайдо бўлган фикрларни енгишга ўргатиш учун хизмат қилади.
“Фикрий ҳужум” методи А.Ф.Осборн томонидан тавсия этилган. бўлиб, унинг асосий тамойили ва шарти машғулот (баҳс)нинг ҳар бир иштирокини таъминлашдир.
Таълим жараёнида ушбу методдан самарали ва мувофоқиятли фойдаланиш ўқитувчининг педагогик маҳорати ва тафаккур кўламининг кенглигига боғлиқ бўлади.

3/3” (“4/4”, “5/5”,...) методи


Мазкур метод ҳам юқорида қайд этилган методларнинг муқобили ҳисобланади. Ўқувчилардан ўрганилаётган мавзу (ёки бўлим, боб) юзасидан таҳлилий мулоҳаза юритиш, шунингдек, энг муҳим таянч тушунчаларни ифодалай олишни талаб этади.
Унга кўра ўқитувчи мавзу, (бўлим, боб) юзасидан учта (тўртта, бешта ва ҳ.к) тўғри ва унга тенг нисбатан (учта, тўртта, бешта) бўлган ва ноўрин қўлланилган тушунчалар (сўзлар, белгилар, тасвирлар ва бошқалар)дан иборат тизимни шакллантиришга тааллуқли бўлмаган тушунчаларни ажратадилар ва ҳаракатларининг моҳиятини изоҳлайдилар.
Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади:

Методдан индивидуал, гуруҳли ва оммавий шаклда ўқувчилар томонидан мавзунинг пухта ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда уларнинг билимларини аниқлаш мақсадида фойдаланиш мумкин.


Адолат ўлкасига саёҳат”

Ролли ўйинлардан яна бири – “Адолат ўлкасига саёҳат” деб номланади. Ўйиннинг мақсади – ўқувчилар ҳуқуқий билимларини чуқурлаштириш, уларда ҳуқуқий идрок ва зеҳнни шакллантириш. Мазкур ўйин беллашув тарзида ҳам уюштирилиши мумкин.Унда икки ёки тўртта гурух иштирок этиб, бир қатор шартларни бажарадилар. “Адолат ўлкаси”да қуйидаги кўчалар мавжуддир.



Адолат ўлкаси”нинг кўчаси





Билоғонлар




Контитуция




Изқуварлар




Жумбоқ




Тафаккур




Маҳорат

Билоғонлар” кўчаси

Бу ерда ҳар гуруҳ расмларда тасвирланган ёки ўзлари танлаб олган варақлардан номлари ёзилган давлат, сиёсат ва ҳуқуқ арбобларининг ҳаёти, фаолияти тўғрисида ҳикоя қилиб беришлари керак бўлади. Ўйинда:





Аристотел, Платон, Абу Наср Форобий, Бурхониддин Марғилоний, Амур Темур, Мирзо Улуғбек,Жалолиддин Давоний, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Файзулло Хўжаев, Акмал Икромов, Ислом Каримов, Кабилар тўғрисидаги маълумотларни бериш талоаб этилади.

Шунинг мазкур “Кўчада” “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “Бола ҳуқуқлари конвенцияси”, БМТ, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи “Инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилувчи омбудсман” тўғрисида маълумотларнинг берилиши каби шартдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Маҳорат” кўчаси


Бу ерда ҳар бир гуруҳ ҳуқуқий мавзуда шеър қўшиқ ижро этиб беришлари керак (мазкур шартда ахлоқий мавзудаги, хусусан, адолат, ҳақиқат, одиллик, ватанпарварлик, диёнат, виждон каби туйғулар ҳақидаги бадиий асар намуналаридан ҳам фойдаланиш мумкин).


Ролли ўйинлар асосида ташкил этилган беллашувлар ўқувчиларда назарий ҳуқуқий билимларни пухта эгаллаш, ҳуқуқий фаолиятни ташкил этиш эҳтиёжини юзага келишига туртки беради.
Демак ўйин технологияларнинг турличадир. Бироқ уларнинг барчаси ўз мазмунига кўра ягона мақсад сари йўналтирилади.Яъни улар ўқувчиларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, кенгайтириш, эгаллаган назарий билимларидан амалиётда мустақил ва самарали фойдалана олиш куникмаларни ҳосил қилиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий муносабатларни уюштиришга тайёрлаш, ижтимоий фаолликни шакллантириш, етук ахлоқий сифатларни таркиб топтириш, теран ва соғлом фикр, кенг дунё қараш эгаси бўлган комил шахсни камол топтиришга хизмат қилади.

Конституция” кўчаси


У ерда ҳар бир гурухнинг Ўзбекистон Республикаси Контитуцияси мазмунини қай даражада билишлари ҳамда шархлай олишлари аниқланади. Гурух аъзоларининг бу борадаги билимларини Республика Қомуси бўйича тузилган саволларга уларнинг берган жавобларини “5”балли тизим бўйича баҳолаш асосида кечади.


Изқуварлар” кўчаси
Бу ерда гурухларга 8 ёки 10 та юридик сўзлардан иборат ҳикоя тузиш вазифаси топширилади.



Гурухлар ўзларига берилган қуйидаги сўзликлар суд, ўғирлик, жазо муддати, қораловчи, ҳукм, суриштириш, қарор, йил ва ҳоказолар ёрдамида шартни бажаришлари мумкин.

Сўзликлар беллашув ҳайъати томонидан тақдим этилади. Ёки бошқа мазмундаги шартларни бьажаришлари мумкин. Масалан, А.Конан-Дойлнинг “Шерлок Холмс ва доктор Ватсоннинг саргузаштлари” номли асаридан олинган жиноий ҳатти ҳаракатлар сирини очиш борасидаги сюжет берилиш мумкин.

Тафаккур” кўчаси


Бу ерда ҳар бир гурух “Ўзбекистон Давлат ҳуқуқ асослари” курси доирасидаги исталган мавзу юзасидан кўрсатмали қурол, жадвал ёки шарх тайёрлаши керак бўлади.





Download 218 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling