“Қора қути” методи
Download 218 Kb.
|
тарих, хукук интерфаол усуллар китобча
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фикрларнинг шиддатли ҳужуми” методи
- Кластер” методи
- Инсерт” стратегияси
- Қизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш” методи
“Қарорлар шажараси” методи қуйидаги шартлар асосида қўлланилади: 1. Ўқитувчи машғулот бошланишидан олдин мунозара, таҳлил учун мавзуга оид бирор муаммони белгилайди. Гуруҳлар томонидан қабул қилинган хулосаларни ёзиш учун плакатларни тайёрлайди. 2. Ўқитувчи ўқувчиларни 4 ёки 6 нафар кишилардан иборат гурухларга ажратилади. Муаммонинг ҳал этилиши, у борада энг мақбул қарорнинг қабул қилиниши учун муайян вақт белгиланади. 3. Қарорни қабул қилиш жараёнида гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси томонидан билдирилаётган вариантларнинг мақбуллик ҳамда номақбуллик даражалари батафсил муҳокама қилинади. Ҳар бир вариантнинг афзаллик ва ноафзаллик жиҳатлари ёзиб борилади. Билдирилган вариантлар асосида муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилувчи усул хусусида гуруҳ аъзолари бир тўхтамга келиб оладилар. 4. Мунозара учун ажратилган вақт ниҳоясига етгач, ҳар бир гурух аъзолари ўз гурухи қарори борасида ахборот берадилар. Зарур ҳолларда ўқитувчи раҳбарлигида барча ўқувчилар билдирилган хулосаларни бир-бири билан қиёслайдилар. Муаммо юзасидан билдирилган қарорлар борасида саволлар туғулгудек бўлса, уларга жавоблар қайтарилиб борилади, ноаниқликларга аниқлик киритилади. Агарда барча гуруҳлар томонидан муаммо юзасидан бир хил қарорга келинган бўлса, ўқитувчи бунинг сабабини изоҳлайди. “Қарорлар шажараси” методнинг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, бу метод бевосита маълум лойиҳа асосида қўлланилади. Мазкур лойиҳа қуйидаги кўринишга эга:
“Фикрларнинг шиддатли ҳужуми” методи Сўз юритилаётган метод Е.А.Александров томонидан асосланган ҳамда Г.Я.Буш томонидан қайта ишланган. Методнинг моҳияти қуйидагичадир: Ушбу методдан фойдаланишга асосланган машғулот бир неча босқичда ташкил этилади. Улар қуйидагилардан иборатдир: 1-босқич Руҳий жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган ўқувчиларни ўзида бириктирган ҳамда сон жиҳатдан тенг бўлган кичик гурухларни шакллантириш 2-босқич Гурухларга ҳал этиш учун топширилган вазифа ёки топшириқлар моҳиятидан келиб чиқадиган мақсадларни аниқлаш 3-босқич Гурухлар томонидан муайян ғояларнинг ишлаб чиқилиши (топшириқларнинг ҳал этилиши) 5-босқич Топшириқларнинг ечимларини қайта туркумлаштириш, яъни уларнинг тўғрилиги, ечимини топиш учун сарфланган вақт, ечимларнинг аниқ ва равшан баён этилиши каби мезонла асосида баҳолаш 6-босқич Дастлабки босқичларда топшириқларни ечимлари юзасидан билдирилган муайян танқидий мулоҳазаларни муҳокама этиш ҳамда улар борасида ягона хулосага келиш 4-босқич Топшириқларни ечимларини муҳокама этиш, уларни тўғри ҳал этилганлигига кўра туркумларга ажратиш Методни қўллаш жараёнида қуйидаги ҳолатлар юзага келади: “Кластер” методи Кластер (ғунча, боғлам) методи педагогик, дидактик стратегиянинг муаян шакли бўлиб, у ўқувчиларга ихтиёрий муаммолар хусусида эркин, очиқ ўйлаш ва шахсий фикрларни бемалол баён этиш учун шароит яратишга ёрдам беради. Мазкур метод турли ғоялар ўртасида алоқалар тўғрисида фикрлаш имкониятини берувчи тузилмани аниқлашни талаб этади. “Кластер” методи аниқ объектга йўналтирилмаган фикрлаш шакли саналади. Ундан фойдаланиш инсон мия фаолиятини ишлаш тамойили билан боғлиқ равишда амалга ошади. Ушбу метод муайян мавзунинг ўқувчилар томонидан чуқур ҳамда пухта ўзлаштирилгунга қадар фикрлаш фаолиятининг бир маромда бўлишини таъминлашга хизмат қилади. Стил ва Стил ғоясига мувофиқ ишлаб чиқилган “Кластер” методи пухта ўйланган стратегия бўлиб, ундан ўқувчилар билан якка тартибда ёки гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулотлар жараёнида фойдаланиш мумкин. Метод гурух асосида ташкил этилаётган машғулотларда ўқувчилар томонидан билдирилаётган ғояларнинг мажмуи тарзида намоён бўлади. Бу эса илгари сурилган ғояларни умумлаштириш ва улар ўртасидаги алоқаларни топиш имконини яратади. “Кластер” методидан фойдаланишда қуйидаги шарт-шароитларга риоя талаб этилади. “Кластер” методи Ниманики ўйланган бўлсангиз, шуни қоғозга ёзинг. Фикрингизнинг сифати тўғрисида ўйлаб ўтирмай, уларни шунчаки ёзиб боринг Муайян тушунча доирасида имкон қадар кўпроқ янги янги ғояларни илгари суриш ҳамда мазкур ғоялар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ғоялар йиғиндисининг сифати ва улар алоқаларни кўрсатишни қекламанг Ёзувингизнинг орфографияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг Белгиланган вақт ниҳоясига етмагунча, ёзишдан тўхтаманг. Агар маълум муддат бирор бир ғояни ўйлаб олмасангиз, у ҳолда қоғозга бирор нарсанинг расмини чиза бошланг. Бу ҳаракатни янги ғоя туғулгунга қадар давом эттиринг “Инсерт” стратегияси Стратегия ўзлаштирилиши кўзда тутилган янги мавзу бўйича ўқувчиларнинг муайян тушунчаларга эгаликларини аниқлаш ва уларда матнга нисбатан таҳлилий ёндашиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Стратегияни қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: Стратегияни қўллашда ўқувчилар қуйидаги схемалар бўйича фаолиятни ташкил этадилар: 1. Гурухлар томонидан фикрлар билан матн қиёсий таққослананганда:
2. Лидерларнинг ҳисоботидан сўнг гурухларнинг натижаларини ўрганиш чоғида:
Стратегия ўқувчиларда мантиқий фикрлаш, шахсий хатолар устида ишлаш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. “Қизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш” методи Ўқувчилар билан оммавий ва гурух шаклида ишлашда ушбу методни қўллаш инҳоятда қулай. Методдан машғулотлар сўнгида мавзуни мустаҳкамлашга оид тезкор савол-жавобни ташкил этиш асосида қўлланилади: Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-синфида “Иқтисодий билим асослари” фани бўйича ташкил этилган машғулот жараёнида “Қизил, яшил рангли карточкалар билан ишлаш” методини қўллашда ўқувчиларга қуйидаги саволларни бериш мумкин: 1. Инсон эҳтиёжларини қондириш учун унга турли хил неъматлар зарур бўладими? 2. Ҳаво, сув, қуёш нури ва иссиқлиги, шунингдек, фойдали қазилмаларни инсон кучи билан ҳосил қилиш мумкинми? 3. Инсон меҳнати, у томонидан ташкил этилаётган иқтисодий фаолиятнинг маҳсули маҳсулот деб аталадими? 4. Маҳсулотлар фақатгина моддий нематлардангина иборатми? 5. Хизмат кўрсатишнинг муайян кўриниши маҳсулот бўла оладими? 6. Моддий неъмат яратмайдиган, бироқ натижаси инсонларни эҳтиёжини қондиришга қаратилган иқтисодий фаолият хизматлари деб аталидими? 7. Махсулот ишлаб чиқариш учун иқтисодий ресурсларнинг бўлиши шартми? 8. Иқтисодий ресурслар миқдорининг чекланган деб ҳисобланиши тўғрими? 9. Жамиятда иқтисодий чекланганлик муаммоси мавжудми? 10. Иқтисодий чекланганлик муаммосининг иқтисодиётнинг асосий муаммоси деб ҳисобланиши тўғрими? Download 218 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling