Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 993 йил апрелда қабул қилинган муқаддима


Download 37.4 Kb.
bet16/20
Sana21.04.2023
Hajmi37.4 Kb.
#1374588
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
QORAQALPOQ KONSTITUTSIYASI

102-модда. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди фуқаролик ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимияти органи ҳисобланади ҳамда фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
103-модда. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди жиноят ишларини юритиш соҳасида олий суд ҳокимиятининг органи ҳисобланади ҳамда жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларининг суд фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
104-модда. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларда юзага келадиган низоларни ва корпоратив низоларни кўриб чиқиш соҳасида олий суд ҳокимиятининг органи ҳисобланади ҳамда туманлараро, туман ва шаҳар иқтисодий судларнинг суд фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
105-модда. Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган шикоят ва аризалар бўйича маъмурий низоларни, шунингдек, қонун билан унинг ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш соҳасида олий суд ҳокимиятининг органи ҳисобланади ҳамда туман ва шаҳар маъмурий судларнинг суд фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.
106-модда. Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Судьяларнинг дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.
Судьялар сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Судьялар сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир фаолият тури билан шуғулланиши мумкин эмас.
Судья ваколат муддати тугагунга қадар судьялик вазифасидан қонунда кўрсатилган асослар бўлгандагина озод этилиши мумкин.
107-модда. Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.
108-модда. Суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
109-модда. Қорақалпоғистон Республикасида суд ишларини юритиш қорақалпоқ тилида, ўзбек тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
110-модда. Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади.
Тергов ва суд ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Фуқароларга, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Адвокатурани ташкил этиш ва унинг иш тартиби қонун билан белгиланади.

Download 37.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling