Орерацион тизимлар фанининг мазмуни ва моҳияти
Хизматчи дастурий воситаларни синфларга ажратиш
Download 128 Kb.
|
1 мавзу Орерацион тизимлар фанининг мазмуни ва моҳияти
Хизматчи дастурий воситаларни синфларга ажратиш
Файл диспетчерлари (файл менеджерлари). Бу синф дастурлари ёрдамида файл структурасига хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган кўпгина амаллар бажарилади, яъни: нусха олиш, жойини ўзгартириш, файл номини ўзгартириш, каталог (папка) яратиш, файлларни қидириш ва файл структурасида навигация. Бу мақсадларга мўлжалланган дастур воситалари одатда тизимли сатх дастурлари таркибига киради ва ОТ билан биргаликда ўрнатилади. Аммо, компьютер билан ишлаш қулайлигини ошириш учун кўпгина фойдаланувчилар, қўшимча хизматчи дастурларни ўрнатадилар. Маълумотларни зичлаштириш воситалари (архиваторлар). Улар архивлар яратиш учун мўлжалланган. Маълумотларни архивлаштириш, файл ва каталогларнинг катта гуруҳларини битта архив файлига жамлаш ҳисобига сақлашни осонлаштиради. Бу ҳолда архив файллари маълумотларни юқори даражада зичлаштириб ёзиш ҳисобига, маълумотларни сақлаш қурилмалари самарадорлигини ошириш имконини беради. Архиваторлар кўпинча қимматли маълумотлардан резерв нусха олиш учун ҳам фойдаланилади. Кўриш ва акс эттириш воситалари. Одатда маълумотлар файллари билан ишлаш учун уларни ўз муҳитига, яъни улар ўзи ишлаб чиқилган амалий муҳитга юклаш керак. Бу эса, хужжатларни кўриб чиқиш ва уларга ўзгартириш киритиш имконини беради. Аммо хужжатларни ўзгартирмасдан фақат кўриб чиқиш зарурияти бўлган ҳолларда, ҳар хил типдаги хужжатларни кўришга имкон берадиган оддий ва универсал воситалардан фойдаланиш қулайдир. Диагностика воситалари. Аппарат ва дастурий таъминот диагностика жараёнини автоматлаштириш учун мўлжалланган. Улар керакли текширишларни ўтказиб, йиғилган маълумотларни қулай ва яққол кўринишда беради. Бу маълумотлардан, бузилишларни тузатиш учунгина ҳам эмас, балки компьютер тизими ишини оптималлаштириш учун ҳам ишлатилади. Назорат (мониторинг) воситалари. Назорат воситаларини баъзан мониторлар дейилади. Улар, компьютер тизимида рўй берадиган жараёнларни кузатиш имконини беради. Бунда икки хил холат бўлиши мумкин: реал вақт режимида кузатиш ёки натижаларни махсус протокол файлига ёзиш билан назорат қилиш. Биринчи холат одатда ҳисоблаш тизимини оптималлаштириш йўлини қидиришда ва унинг самарадорлигини оширишда фойдаланилади. Иккинчи холат одатда, мониторинг автоматик холда ва (ёки) масофадан бажарилса фойдаланилади. Ўрнатиш мониторлари. Бу категория дастурлари дастурий таъминотни ўрнатишни назорат қилиш учун мўлжалланган. У ёки бу дастурни ўрнатиш ёки олиб ташлашда, бошқа дастурларни ишловчанлиги бузилиши мумкин. Ўрнатиш мониторлари эса, атроф дастурий муҳитини ўзгариши ва холатини кузатадилар, дастурлар орасидаги янги алоқалар пайдо бўлишини ҳисобга оладилар ва олдинги ўрнатилган дастурларни олиб ташлашда йўқолган алоқаларни қайта тиклайдилар. Дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлашни бошқарадиган оддий воситалар одатда операцион тизимнинг таркибига киради ва улар тизимли дастурий таъминоти сатҳида жойлашган бўлади, аммо улар етарли эмас. Шунинг учун ҳам, юқори даражадаги ишончлилик талаб қилинадиган ҳисоблаш тизимларида қўшимча шундай хизматчи дастурлардан фойдаланилади. Коммуникация воситалари (коммуникация дастурлари). Электрон алоқа ва компьютер тармоқлари пайдо бўлиши билан бу синф дастурлари жуда катта аҳамиятга эга бўлиб қолди. Улар узоқ масофадаги компьютерлар билан алоқа ўрнатади, электрон почта хабарларини узатишга, телеконференциялар ишига ёрдам беради, факсмил хабарларни узатишни таъминлайди ва компьютер тармоқларидаги кўп амалларни бажаради. Компьютер хавфсизлигини таъминлаш воситалари. Бу кенг кўламдаги категорияга маълумотларни бузилишлардан химоя воситалари, ва шу билан бирга маълумотларга ҳуқуқсиз мурожаат, уларни кўриш ва ўзгартиришдан ҳимоя воситалари киради. Бу дастурларга, масалан, антивирус дастурий таъминоти киради. Download 128 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling