Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae
Оқсил касаллигини олдини олиш ва унга қарши кураш чоралари
Download 52.43 Kb.
|
Оксил 6
Оқсил касаллигини олдини олиш ва унга қарши кураш чоралари Мамлакатимизда оқсил касаллигига қарши кураш комплекс чора тадбирлар тизими ёрдамида олиб борилади. Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, Республикамиз вилоятларининг ҳаммаси чет мамлакатлар: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон каби давлатлар билан чегарадош бўлгани учун ҳар бир вилоят минтақалари 2 ҳудудга: умумий ва хавфли (буфер чегарагача 30 км масофа) ҳудудларга бўлинган. Чунки хавфли чегарадош ҳудудларда олиб бориладиган оқсил касаллигига қарши кураш умумий худудларга нисбатан жиддийроқдир.
Бу касалликка қарши кураш чоралари умумий ташкилий-хўжалик ва махсус тадбирлардан иборат. Умумий ташкилий-хўжалик тадбирлари қуйидагилардан ташкил топади. Бу касалликни бизни мамлакатимизга келтирмаслик учун шу касаллик бўйича носоғлом давлатлардан умуман бирор-бир ҳайвон, уларни маҳсулотларини харид қилмаслик, касал моллар билан алоқада бўлган кишиларни, чет эл фуқароларини, транспорт воситаларини чорвачилик биноларига киргизмаслик оқсил касаллигининг олдини олишда муҳим тадбир ҳисобланади. Чорвачиликда ветеринария-санитария ҳолатини яхшилаб молхона ва бузоқхоналарни тоза сақлаш, дезинфекция қилиб туриш, Ҳайвонларни сифатли озиқлантириш, чорвадорларни махсус кийим-кечаклар билан таъминлаш, шахсий гигиенага риоя қилиш ва чорвачилик маданиятини ҳар томонлама ошириш оқсил билан касалланишнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бозорлардан қишлоқ ҳўжалик ҳайвонларини сотиб олаётганда соғлиғи тўғрисидаги маълумотноманинг бор-йўқлигига эътибор бериш, ҳар йили 2—3 марта ҳайвонларни ветеринария мутахассисларига кўрсатиш оқсил касаллигини олдини олишда жуда муҳим тадбирдир. Давлатимизнииг чет мамлакатлар билан чегарадош худудларидаги божхоналарда келтирилаётган барча чорва маҳсулотлари (ёғ, сут, гўшт, жун, колбаса, пишлоқ) қайси транспорт воситаси билан (автомобил, поезд, самолёт) олиб келинишидан қатъий назар қаттиқ ветеринария-санитария кўригидан ўтиши, қайси жойдан келтирилганлиги, ўша хомашё тайёрланган жойнинг шу касаллик бўйича соғломлигини тасдиқловчи ҳужжатни текшириб ўтказиш лозим. Касалликни олдини олишнинг асосий талабларидан бири хўжаликларга оқсил вирусини кириб келишига йўл қўймасликдир. Шу мақсадда фермаларнинг атрофи девор билан ўралиши, фермага кираверишда дезобарьер, махсус санитар ўтказгич ташкил этилиши, ферма худудига бегона шахс ва транспорт кириши тақикланиши, чорвадорлар махсус иш кийими ва пойафзал билан таъминланиши шарт. Хўжаликка янги келтирилган моллар 30 кун давомида–профилактик карантин даврида алоҳида сақланади ва улар назорат остига олинади. Чорвачилик фермаларини, аҳолига қарашли жуфт туёқли ҳайвонларни касаллик вирусини кириб келишидан ҳимоя қилиш мақсадида хавфли буфер (чегарадош) ҳудудлардаги барча хўжалик ва аҳоли пунктларига ветеринария ходимлари беркитиш мақсадга мувофиқдир. Хўжалик рахбарлари беркитилган ветеринария мутахассиси билан биргаликда оқсил бўйича носоғлом ҳудуд билан чегарадош яйловларда 10–15 км кенгликда ҳайвонлар ҳайдалмайдиган бўш майдон қолдиради. У ерга ҳатто ушбу касалликка мойил бўлмаган ҳайвон ҳам киритилмаслиги керак. Хавфли худуддаги барча хўжаликлар, корхоналар раҳбарларига ва аҳолига оқсил вируси кириб келиш хавфи ва касалликни олдини олиш бўйича оммавий тушунтириш, ишлари олиб борилади. Жуфт туёқли ёввойи ҳайвонларни сақлайдиган хўжалик ва корхоналарга, шунингдек зоопарк ва зооциркларга оқсил вируси кириб; келишини олдини олиш мақсадида умумий ва махсус профилактик тадбирларни ўтказиш талаб этилади. Ҳap бир кириш жойида дезобарьер, (дезинфекцион тўшама ўрнатиш, хизматчиларни махсус кийим-кечак билан таъминлаш вa бегона кишиларни ҳайвонлар билан бевосита алоқасига йўл қўймаслик керак. Касалликни махсус олдини олиш учун хавфли ва соғлом худудлардаги барча мойил жуфт туёқли ҳайвонлар вакциналар билан эмланади. Айрим ёввойи ҳайвонларда оқсил касаллиги клиник белгиларсиз (латент) холда кечиши шу касаллик бўйича носоғлом давлатлардан вирусни хар хил йўллар билан (одамлар, қушлар, хашаротлар, ёввойи ҳайвонлар), айниқса ҳаво билан узоқ масофаларга тарқалишини ҳамда Ўзбекистан ўта хавфли худудда жойлашганини назарга олсак, албатта мойил жуфт туёқли ҳайвонларни вируснинг турига қараб моно-ёки поливалент вакциналар билан оммавий эмлаш талаб этилади. Оқсил касаллигини тарқалиши унга қарши ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш ва ўз вақтида молларни профилактик эмлашга боғлиқдир. Доимий равишда 90—100 фоиз моллар эмланган ҳолда турли инфекцияларга қарши ветеринария-санитария тадбирлари ўз вақтида ўтказилса, касаллик деярли учрамайди. Агар 50—60 фоиз касалликка мойил ҳайвонлар эмланган бўлса касалликнинг чиқиш хавфли ўрта меёрда бўлади ва касаллик енгил кечиши мумкин, аммо умуман эмланмаган худудларда касаллик чиқиш хавфи юқори бўлиб, агарда тезкор чора-тадбирлар ўтказилмаса касалликнинг кечиши Овропа мамлакатлари (Буюк Британия, Франция, Германия) каби ўткир ва оғир шаклда ўтиши мумкин. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, Овропа мамлакатларида кейинги 20—30 йил давомида оқсил касаллигига қарши моллар умуман профилактик эмланмаган. Шунинг учун у х.удудларда оқсил касаллиги ўткир ва оғир кечмоқда. У ерларда қаттиқ карантин тадбирлари ўтказилади. Оқсил пайдо бўлган подадаги касал ва улар билан бирга сақланган coғ моллар бутунлай куйдирилиб йўқотилади. Мунтазам равишда эмланмаганлиги ва иммунитет даражасининг турли бўлишлиги натижасида айрим молларда, айниқса сигирларда янги туғилган бузоқларда иммунитет даражаси паст бўлади ва касалликнинг олдини олиш учун ўтказилган чораларнинг самараси етарли бўлмайди. Ҳозирги вақтда ҳамдўстлик мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳайвонларнинг оқсил касаллигига қарши эмлаш учун қуйидаги вакциналар ишлатилмоқда. 1. Оқсил касаллигига қарши тил эпителиясида кўпайтирилган вируснинг А, О ва С турларидан тайёрланган моно-ва поливалент вакцина. Иммунитет давомийлиги 6 ойгача. 2. Оқсил касаллигига қарши хужайра культурасида кўпайтирилган вируснинг А, О, С ва Осиё-1 турларидан тайёрланган моно-ва поливалент универсал культурал вакцина. Иммунитет давомийлиги 12.ойгача. 3. Оқсил касаллигига қарши вируснинг А22 ёки O1 турларидан тайёрланган чўчқаларни эмлаш учун моновалент эмульсин вак цина. Мазкур вакциналар ишлаб чиқаришда синовдан ўтган ва йўриқномага асосан ишлатилади. Эмланган ҳайвонлар организмида иммунитетнинг мустаҳкамлиги ва давомийлиги вакцинанинг сифатига бевосита боғлик. Шу сабабли, оқсилга қарши кураш табирларининг самарадорлигини ошириш мақсадида эмланган ҳайвонлардан танлаб олинган қон зардобини текшириш зарур. Бунда эмлашдан сўнг турли муддатларда олинган қоннинг зардоблари серологик усуллар (ИФА, HP ва КУБР) ёрдамида текширилади. Реакциялар натижаси вирусларни фаолсизлантирувчи антителоларнинг оқсилга қарши чидам-лилигини аниқловчи кўрсатгич бўлиб, иммунитет мустаҳкамлигини баҳолашда асосий омил бўлиб хизмат қилади. Иммунитет даражаси паст ҳайвонлар вакцина билан қайта эмланиши шарт. Қорамолларни, қўй, эчки ва чўчқаларни зудлик билан оқсил касаллигидан ҳимоя қилиш мақсадида оқсил вирусининг А, О, С ва Осиё-1 турларидан тайёрланган моно-ва поливалент универсал вакцинадан фойдаланиш иқтисодий самарали ва эпизоотик соғлом ҳолатни барқарорлаштирадиган бирдан-бир тўғри йўлдир. Оқсил касаллигига қаршй универсал вакцинани вируснинг «А», «О» турларидан тайёрланган оддий би валентли вакцинадан бир қанча афзалликлари мавжуд. Биринчидан, универсал вакцина билан эмланганда иммунитет 3 кунда пайдо бўлиб, 7–14 кун ичида тўлиғича ҳосил бўлади. Оддий «А» ва «О» турларидан тайёрланган вакцина юборилганда эса 7–14 кун ўтгандан сўнг иммунитет пайдо бўлабошлайди, 30 кун ичида иммунитет тўлиғича ҳосил бўлади. Иккинчидан, универсал вакцинадан сўнг иммунитет ёш ва катта ёшдаги жуфт туёқли ҳайвонларда 12 ой бўлса, оддий вакциналар билан эмланганда ёш молларда бу кўрсатгич 3–4 ойни, катта молларда эса 5–6 ойни ташкил, этади. Учинчидан, универсал вакцинани сақланиш муддати 2 йил бўлса, оддий вакциналар бир йилдан сўнг қўллашга яроқсиз бўлади. Универсал вакцина қорамол, қўй, эчки ва чўчқаларга 0,5–1 мл миқдорда юборилса, оддий вакциналар ҳайвонларнинг турига қараб 1–2 мл гача юборилади. Оддий вакциналар билан эмланган ҳайвонларда иммунитет самарадорлиги бир мартадан сўнг 70–90 фоиз, қайта эмлангандан сўнг 80—100 фоизни ташкил этса, универсал вакцина билан бир марта эмланади ва самарадорлиги 100 фоиз. Оқсил вирусининг «А» ва «О» турларидан тайёрланган оддий вакцина билан чўчқаларни эмлаб бўлмайди, уларни эмлаш учун алоҳида эмульсин вакцина ишлатилади. Универсал вакцина билан ҳамма турдаги жуфттуёқли ҳайвонларни, шу жумладан чўчқаларни ҳам, эмлаш мумкин. Ниҳоят, универсал вакцинани бир яна афзаллиги шуки, унинг таркибида вируснинг керакли серологик турларидан (А, О, С, Осиё-1 ва бошқалар) солиб, ҳар хил вариантли поливалент вакцина тайёрлаш мумкин. Download 52.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling