Основы медицинской статистики


модда. Давлат статистикасининг асосий вазифалари


Download 1.82 Mb.
bet7/8
Sana01.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1315795
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4.1 Тиббий статистика асослари

3 модда. Давлат статистикасининг асосий вазифалари:

  • Статистик ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, тўплаш, сақлаш, жамлаш, таҳлил қилиш ва нашр қилиш
  • Халқаро стандартларга жавоб берадиган ягона статистик усулини таъминлаш

4 модда. Давлат статистикасининг асосий тамойиллари

  • Ишончлилик, объективлик, холислик
  • долзарблик, таққосланувчанлик, барқарорлик
  • Оммабоплик, шаффофлик, очиқлик

16 модда. Қонунни бузганлик учун жавобгарлик

Давлат статистика ҳисоботларини хато кўрсатиш, статистик маълумотларни яширишда ва давлат статистикаси тўғрисидаги қонуннинг бошқа турдаги бузилишларида айбдор шахслар қонунга мувофиқ жиноий, маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортиладилар

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 215 моддасида давлат ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузганлик учун энг кам иш ҳақи миқдорининг 7 дан 15 гача баробаригача жарима шаклида маъмурий жазо назарда тутилган.

Статистик тадқиқот босқичлари

1. Режа ва дастур тузиш.

2. Статистик кузатув.

3. Статистик хулосани жадвалларда акс эттириш ва гуруҳлаш, маълумотларни қайта қўриб чиқиш.

4. Таҳлил килиш, хулосалар ва тавсиялар бериш, амалиётга тадбиқ этиш.

Таҳлил мақсади

  • Муаммоларни аниқлаш
  • Уларнинг муҳимлик даражаси бўйича тақсимлаш
  • Ички ва ташқи заҳираларни баҳолаш
  • Мавжуд ресурларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш
  • Амалга оширилган аралашувлар (тиббий ва ташкилий иложлар) самарадорлигини баҳолаш

Даволаш профилактика муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш схемаси

Кўрсаткичларни таҳлил қилиш алгоритми

  • Минтақа ва Ўзбекистон бўйича ўрганилаётган давридаги ўртача статистик маълумотлар ёки нормативлар билан таққослаш
  • Кўрсаткичларни даражаси бўйича баҳолаш (юқори, ўрта, паст)
  • Кўрсаткичлар динамикасини баҳолаш (пасайиши, ўсиши, барқарорлашиш)
  • Кўрсаткичларга таъсир этувчи омилларни аниқлаш

  • Download 1.82 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling