Основные этапы развития информационного общества, технических средств и информационных ресурсов. Информационные ресурсы общества

Download 0.93 Mb.
bet6/8
Sana22.04.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1378760
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу (2)

Ҳозирги кунда хизмат кўрсатиш бизнесида барқарорликка эришиш илгаригидан кўра, мисли кўрилмаган даражада жуда қийин бўлиб кетган. Мустаҳкам рақобатли устунликка эришиш, энг юқори чўққига чиқиш ҳамда бу мақомни сақлаб қолиш осон иш эмас. Хусусан, америка статистика маълумотларига кўра, 2000 йил Фортуне-500 дан ўрин олган компанияларнинг 52%дан кўпроғи ҳозирги кунга келиб мавжуд эмас.

Яна бир муҳим кўрсаткич: Стандард & Пюрс 500 га кирадиган компанияларнинг ўртача умр узунлиги 1960 йилда 60 йилни ташкил қилган бўлса, 2019 йилга келиб 15 йилга қисқарган. Етакчилик муддатининг бундай беш карра қисқаришининг сабаби – бутун бизнеснинг, жумладан, сервис бизнесининг рақамли асосларга ўтиши саналиб, биз ҳозирги кунда бу ҳодисанинг гувоҳи ва қатнашчиси бўлиб турибмиз. «Рақамли инқилоб» – феномени таҳлилчилар орасида ҳам, компаниялар директорлар кенгашиларида ҳам долзарб мавзулардан бири ҳисобланади.

Сервис бизнеси қайси бир маънода рақамли бизнесга айланмоқда. Бир томондан, ҳеч бир компания ҳам фото бизнесда бир пайтлар пленкадан «рақам»га сакраб ўтиш вақтини сезиб-сезмай ўтказиб юборган Кодак қисматини такрорлашни истамайди. Бошқа томондан, Амазон, Убер, Алибаба ва бошқалар рақамли инқилобдан қандай қилиб фойдаланиш ҳамда бизнес юритишнинг тамомила янгича схемаларини ўйлаб топиш ва амалга ошириш мумкинлигини кўрсатадилар. Интернет дастлаб онлайн-витрина каби, кейинроқ эса онлайн-магазин ролида офлайн-бизнесга қўшимча сифатида кўриб чиқилган вақтлар ўтиб кетди. Ҳаёт саҳнасига янги авлодлар – интернет тармоғида «яшайдиган» ёшлар кириб келиши бизнесни онлайн («рақамли») бўлишга олиб келди.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling