Оталар сўзи ўҒри эпизод №1. ҚАмоқхона олди. Кун


Download 40.07 Kb.
bet11/15
Sana18.06.2023
Hajmi40.07 Kb.
#1599340
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ОТАЛАР СЎЗИГА. ЎҒРИ. (1)

КАПИТАН САМАДОВ: Мана, охири қўлга тушдингми! Қачонгача бу болани қўрқитиб шилиб юрмоқчи эдинг?
АЗАМАТ: Пулларни компютер ўйнагани олиб келяпти! Мени биласизми кимни ўғли эканлигимни?!
КАПИТАН САМАДОВ: Кимни ўғлилигингни хонага борганда аниқлаймиз.
Шундан кейин ҳаммалари компютерхонадан чиқиб кетишади.
ЭПИЗОД №23. ТУМАН ИИБ. КУН.
Чоғроққина кабинетда капитан Самадов билан Жамшид ака ўтирибди.
ЖАМШИД АКА: Бу ишни ими-жимида хал қилиб қўйяқолсам бўларди. Лекин хозир ўғлимга бу йўлни охири войлигини тушунтириб қўймасам, тўғрироғи ўзи ҳис қилмаса, кейин жуда кеч бўлади.
САМАДОВ: Бу фикрингга қўшиламан дўстим. Айтишади-ку, ниҳолни қайси томонга қараб тортсанг ўша томонга ўсади деб. Лекин мени Қудрат акани ўғли ўйлантиряпти...Ҳализамон тўс-тўполон қилиб келиб қолса керак...
Шу пайт коридордан гурсиллаган қадам товушлари эшитилиб кейин хонага Қудрат ака кириб келади. У кириши билан Жамшид акага бақириб кетади.
ҚУДРАТ АКА: Менда нима қасдинг бор эди? А?!
САМАДОВ: Қудрат ака, ўзингизни босинг. Бу ер бақир-чақир қиладиган бозормас! Ўғлингизни жиноят устида ушладик.
ҚУДРАТ АКА: (ҳовури босилиб) Қонундан бизниям хабаримиз бор ука. Керак бўлса хозир энг зўр адвокат ўртоқларимни чақираман.
САМАДОВ: Ака, хали ҳеч ким сизни ўғлингизни қамамоқчимас. Шунчаки қилаётган ишлари нотўғрилигини билдириб қўймоқчимиз.
ЖАМШИД АКА: Қудрат ака. Мени сизга ҳеч қандай адоватим йўқ. Ўғлингиз мени ўғлимни қилган битта айбини билиб қолиб унга катта босим ўтказиб юрган экан...
Қудрат ака Жамшид акани эшитишни ҳам истамай, қўлини кўтариб асаби ўйнаб гапиради.
ҚУДРАТ АКА: Ээ, бу сафсатангни бошқаларга бориб айт. Мен ҳам билдим нима бўлганини. Ўғлингни ўзи ғирт ўғри бўлса. Яна мени ўғлимга осиласан. Сени ниятингни билиб турибман. Мени обрўйимга ҳасад қилиб, эл-юртни олдида мени изза қилиш учун ўйлаб топгансан бу ғалвани. Командир ука, мени бунақа майда одамлар билан гап сотиб ўтиришга вақтим йўқ. Ўғлимга туҳмат қиляпти булар.
Самадов бошини бир қашиб кейин томоқ қириб қўйгач гапиради.
САМАДОВ: Қудрат ака, сиз обрўли одамсиз. Буни ҳамма билади. Лекин хозирги тез ўзгарувчан замонда болани тарбияси жуда муҳим. Жамшид давойим йўқ деб ёзиб берди. Сиз ҳам ўғлингизни қаттиқ назоратда ушлайман деб тушунтириш хати ёзиб олиб кетшингиз мумкин. Ташқарига чиқсангиз йигитлар тушунтиришади.
Қудрат ака Жамшид акага еб қўйгудек ўқрайиб тикилиб кейин чиқиб кетади. У кетиши билан Самадов Жамшидга гапиради.

Download 40.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling