ЭПИЗОД №11. АЗАМАТНИ ХОНАСИ. ТУН. ДАВОМИ.
Азамат хонасига кириши билан каравотига чўзилади.
АЗАМАТ: Уҳҳ...роса бошимни айлантирди-ку, бу! Дунёда шунақа яхши нарсаларам боракун-у!!! Авваллари мазза қилиб учибмиз деса тушунмас эканман!!!
Азамат чуқур-чуқур нафас олганича каравотига ястаниб ётади.
ЭПИЗОД №12. УМИДНИ УЙИ. ТОНГ.
Умид онаси Раъно опа ва дадаси Жамшид ака билан дастурхон олдида нонушта қилиб ўтирибди. Жамшид ака ўғлига гапиради.
ЖАМШИД АКА: Умиджон тўғлим ўқишларинг яхшими? Кеча устозингни кўриб қолгандим. Сендан сал хафа бўлгандай бўлди. Кейинги пайтда ўзлаштиришларинг оқсаётганмиш?
Умид дадасидан қўрқиб чучмалланади.
УМИД: Йўқ...Ҳаммаси яхши...Дарсларим кўпайиб кетганига улугрмаяпманда...Устозимизни ўзи кўп тергайверадилар...
Умид қолган гапларини гапиролмайди. Дадаси овози дағаллашиб бироз жахли чиқади.
ЖАМШИД АКА: Устозинг ҳақида бундай нотўғри гап гапирма. У сени келажакда яхши одам бўлсин деб тергайди. Аксинча, шунақа тергагани учун биз у кишига рахмат айтишимиз керак. Бекорга устоз отангдай улуғ деб айтишмаган. Тушундингми?
УМИД: (секингина) Хўп дада...Қолган дарсларимни ўзлаштирволаман.
ЖАМШИД АКА: Шундай бўлсин...Энди мен ишга борай.
Жамшид ака ўрнидан тураётганда муҳим нарса эсига тушгандек Раъно опага гапиради.
ЖАМШИД АКА: Ҳа, эсим қурсин...Кеча иш ҳақини олгандим.
Жамшид ака шундай деб чўнтагидан бироз пул олиб Раъно опага беради.
ЖАМШИД АКА: Мана етти юз минг. Шунга рўзғорни кам-кўстини қиларсан.
РАЪНО ОПА: Вой, роса яхши бўлди дадаси. Ўзи рўзғорниям таги кўриниб қолганди.
Жамшид ака чиқиб кетади. Умидни кўзи онасини қўлида турган бир даста пулларни кўриб ғалати ялтиллайди. Раъно опа пулни олиб рўпарасида турган телевизорни тортмасига солади.
РАЪНО ОПА: (Умидга) Сен ҳам тезроқ мактабингга бор ўғлим.
Раъно опа чиқиб кетади. Умидни нигоҳлари телевизорни тортмасидан узилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |