ЭПИЗОД №20. АЗАМАТНИ УЙИ. ТУН.
Қудрат ака билан Гули опа фойедаги юмшоқ мебелда ўтиришибди. Соат тунги ўн иккидан ошган.
ҚУДРАТ АКА: (соатга бир қараб қўйиб) Вақт ҳам алламаҳал бўлди. Шу пайтгача қаерда юрганикан бу бола.
ГУЛИ ОПА: Вой, намунча ваҳима қиласиз дадаси. Азамат қиз боламас-ку, ҳавотир оладиган. Хозир келиб қолар.
Уларни суҳбати тугамай эшик қия очилиб кўзлари қизарган Азамат кириб келади. У дадаси ва ойисини кўриб ўзини қўлга олади.
ҚУДРАТ АКА: Той бола қаерда юрибсиз шу пайтгача?
АЗАМАТ: (ота-онасига яқин келиб қолган томоқ қириб гапиради) Битта ўртоғимни туғилган куни эди...Шунга бироз ўтирдик...
ҚУДРАТ АКА: (Азаматга) Бор хонангга! Ичкилик ичмаяпсанларми ишқилиб?
ГУЛИ ОПА: Жуда ваҳимачисизда дадаси. Энди битта-ю, битта ўғлимизниям уйга қамаб қўяйлик! Ҳар қадамини текшириб!!!
Азамат тепага чиқиб кетади.
ЭПИЗОД №21. УМИДНИ УЙИ. КУН.
Мактабдан қайтган Умид папкаларини қўйиб секин дадасини хонасига киради. Атрофга бир аланглаб, шкаф устидаги қутини олади. Кейин уни очиб пулга қўл узатганда қўлини дадаси Жамшид акани қўли ушлаб олади. Умидни кўзлари катталашиб анграйиб қолади. Жамшид ака ўғлини қўлини ушлаб гапиради.
ЖАМШИД АКА: Ҳали сен шунақа хунар ўргандингми?
УМИД: (қўрқиб йиғлаб) Дада, мен...Мен ўзимгамас...Азамат акага олиб боришим керак!!!
ЖАМШИД АКА: Азамат? Нима ундан қарзинг борми?
УМИД: Айтолмайман дада...Айтсам...
ЖАМШИД АКА: (қовоғи уюлиб, қатъий оҳангда) Қани, олдимга туш...
ЭПИЗОД №22. КОМПЮТЕРХОНА. КУН.
Азамат ўз курсисида ўтирибди. Олдида турган сувдан тўйиб ичади. Кейин ўзича гапиради.
АЗАМАТ: Оҳ-оҳ-оҳ! Роса жой-жойига етиб боряпти-ку, бу сув жонивор!!!
Шу пайт хонага Умид кириб келади. Азамат уни кўриб кайфияти кўтарилади.
АЗАМАТ: Опкелдингми?
Умид пулни чиқариб Азаматга беради. Азамат пулни санаётганда уларни олдига Жамшид ака билан битта милиция ходими – капитан Самадов кириб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |