Оталар сўзи ўҒри эпизод №1. ҚАмоқхона олди. Кун


ЭПИЗОД №5. КОМПЮТЕРХОНА. КУН. РЕТРО


Download 40.07 Kb.
bet4/15
Sana18.06.2023
Hajmi40.07 Kb.
#1599340
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
ОТАЛАР СЎЗИГА. ЎҒРИ. (1)

ЭПИЗОД №5. КОМПЮТЕРХОНА. КУН. РЕТРО.
Компютерхона одамлар билан гавжум. Бу ерда ўз иши билан кирган катта ёшдаги кишилар-у, вақт ўтказиш ниятида ўйин ўйнаш учун кирган ёш болалар ҳам бор. Шулардан бири 13-14 ёшлардаги Умид исмли бола. У ўйин ўйнаб ўтираркан, компютер ўчади. Умид ўйинни қизиқ жойига келгани учун ҳафсаласи пир бўлади.
АЗАМАТ: Умид, вақтинг тугади. Тезроқ компютерни бўшат.
Умид индамай ўрнидан туради. Азаматни олдига келиб ялиниш оҳангида гапиради.
УМИД: Азамат ака яна озгина ўйнасам майлими?
АЗАМАТ: Озгина? (пичинг билан) Менга деса ўн соат, хоҳласанг икки кун ётволиб ўйна. Фақат, пулини тўлаб қўйиб. Тушундингми?
УМИД: (мулзам бўлиб) Пулим йўғидида Азамат ака...
АЗАМАТ: Пулинг бўлмаса уйингга бор. Бу ер сенга катта холангни компютерхонасимас-ку. Қани, энди бошимни оғритмасдан жўна. Пулинг бўлганда келарсан...
Умид индамай компютерхонадан чиқиб кетади.
ЭПИЗОД №6. УМИДНИ УЙИ. КУН.
Оддий ўртамиёна хонадонлардан бири. Умид папкасини бир елкасига илганича уйига кириб келади. Уни онаси Раъно опа қарши олади.
РАЪНО ОПА: Умиджон ўғлим яна кеч келяпсанми? Дарсларинг аллақачон тугаган бўлса.
УМИД: (айбини яшириб) Кеч қолганим йўқ ойи. Энди тугади дарсимиз...
РАЪНО ОПА: Нимага алдайсан ўғлим, синфдошинг Лобарни уйига келганига анча бўлди-ку?
УМИД: Ҳмм...Анув...Биз дарсдан кейин тўгаракка қатнашамизда.Унга қиз боллар кирмайди...
РАЪНО ОПА: Тўгаракларинг компютерхонада бўляптими?
Умид онасини саволига жавоб беролмай тутилиб қолади. Раъно опа ўғлини олдига келиб унга меҳрибонлик билан гапиради.
РАЪНО ОПА: Менга ёлғон гапирма ўғлим. Сени деб даданг менга бақиради. Агар ўша компютерхонага бораётганингни даданг билса сениям қаттиқ хафа қиладилар. Тушундингми?
Умид калласини қимирлатганича ўз хонасига кириб кетади.
ЭПИЗОД №7. УМИДНИ ХОНАСИ. КУН.
Умид кийимларини ҳам ечмасдан каравотида ётибди. Ҳаёлидан эса қуйидаги сўзлар ўтади.
УМИД: (ҳаёлида) Эҳҳ, қаердан кўпроқ пул олсам бўларкан-а...Ойим гапираверадиларда...Компютер ўйинларини тушунмасалар...Хозир ўртоқларим мазза қилиб контр ўйнаётган бўлишса керак!!!
Умид шундай ҳаёл сургач ёстиқни бошига ёпганича чўзилиб ётиб олади.

Download 40.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling