Оталар сўзи ўҒри эпизод №1. ҚАмоқхона олди. Кун


УМИД: (қўрқиб кетиб) Азамат ака илтимос, дадамга айтманг!!! АЗАМАТ


Download 40.07 Kb.
bet9/15
Sana18.06.2023
Hajmi40.07 Kb.
#1599340
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
ОТАЛАР СЎЗИГА. ЎҒРИ. (1)

УМИД: (қўрқиб кетиб) Азамат ака илтимос, дадамга айтманг!!!
АЗАМАТ: Мана бу бошқа гап! Хуллас, менга ҳар куни уйингдан пул олиб келиб турасан...Дадангни машинага пул йиғаётганини эшитгандим. Менга эртага кўпроқ пул олиб келасан! Тушундингми?
Умид қўрқа писа чиқиб кетади. Азамат эса ўзига-ўзи гапиради.
АЗАМАТ: Ана энди ҳаммаси яхши бўлади. Қачонгача компютердан тушадиганга кўз тикиб ўтираман!
Азаматни гапи ўзига хуш ёқиб тиржайиб қўяди.
ЭПИЗОД №17. УМИДНИ УЙИ. КУН.
Умид мактаб формасида дадасини хонасида шкафни устидаги қутичани олади. Уни очиб қарайди. Қутида анчагина пул турибди. Умид атрофга бир қур аланглаб, битта пачка пулни олиб қутини жойига қўяди. Кейин шошганича чиқиб кетади.
ЭПИЗОД №18. АЗАМАТНИ КОМПЮТЕРХОНАСИ. КУН.
Умид Азаматга уйидан ўғирлаган пулини беради. Азаматни кайфияти кўтарилиб пулларни санайди.
АЗАМАТ: Бугун хоҳлаганингча компютер ўйнашинг мумкин! Фақат, уйингдан яна шунақа кўп пул олиб келасан...
УМИД: Энди ололмайман...Дадам билиб қолса теримга сомон тиқади...
АЗАМАТ: Ўвв, йиғламсирамасдан сал эркак бўлгин! Агар пул олиб келмасанг, мен дадангга ўхшаб терингга сомон тиқиб ўтирмайман. Уни шилиб ола қоламан!!! Эртага яна шунча пул олиб келасан!!!
Умидни кўзлари ола-кула бўлиб гапиролмай шўппайиб компютерни олдига кетади. Азамат пулларни олиб тўйиб ҳидлайди.
АЗАМАТ: Войй, намунча ҳидинг ёқимли бўлмаса сени!!!
ЭПИЗОД №19. УМИДНИ УЙИ. ТУН.
Телевизорхонадаги стол олдида Раъно опа билан Жамшид ака ўтирибди. Ўртада пул солинадиган қути.
ЖАМШИД АКА: Сен олмасанг, мен олмасам...Пулни оёғи йўқдир қочиб кетадиган! Ўзи неч сафардан бери пулларим йўқолишни бошлаган. Қани, ўғлингни чақир! Хозир адабини бераман уни!!! Чақир!!!
РАЪНО ОПА: Дадаси, ундай қилманг! Ахир ўғлингиз ҳали ёш-ку...Бирор нарса қилиб қўйманг яна!!!
Зўрға ўзини босиб кейин гапиради.
ЖАМШИД АКА: Қани, индамай турайликчи...(Жамшид ака бир нималарни ўйлаб қолади)
Раъно опа эрига савол-назари билан қараб қолади.

Download 40.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling