«otam haqida» kitobidan habibulla Qodiriy begona mehmonlar
Download 1.25 Mb.
|
Habibulla Qodiriy
- Bu sahifa navigatsiya:
- САҲИФА ПАСТИДА ҲАБИБУЛЛА ҚОДИРИЙНИНГ «ОТАМ ҲАҚИДА» КИТОБИНИ ТЎЛИҚ ҲОЛДА МУТОЛАА ҚИЛИНГ
- Habibulla QODIRIY
ҚОҒОЗДАН ЯСАЛГАН ГУЛ
1930 йил бўлса керак, ўртанча тоғам уйланди. Тоғам саводсиз, ҳунарсиз, меҳнатнигина билувчи йигит эди. Шу боисдан монанд келин топиш хийла қийин кўчиб, Хоним бибим анча вақт «эшик санаб» совчиликда юрдилар. Ниҳоят, даракма-дарак юра-юра, Қурбақаободдан камбағал, ота-онасиз бир оиланинг ўқимаган саводсиз қизига бўлишди. Тўйдан кейин бир кун Хоним бибим келин болани бизникига саломга олиб келдилар. Келин ўн саккиз, ўн тўққиз ёшларда, дуркун, ҳусндор, ипакларга беланган упа-сурмали эди. Ҳусн, кийим, кўрсатилаётган ҳурмат унда бир оз ғурур пайдо қилган эди… Келин ҳовлида туриб, ҳаммамизга бир-бир салом қилиш “маросим”ини ўтади. Ўз хоналарида ёзув билан машғул бўлган дадам ҳам ҳовлига чиқиб келинга “кўп яшанг” деб ва бибим билан сўрашиб кириб кетдилар. Чойдан сўнг ойим ош дамлашга уннаб кетдилар, бибим дам олгани узалдилар. Келин эса тортиниб-нетиб ўтирмай, ўзича уйларимизга бир-бир кириб, танишиб, ҳатто осиғлиқ чойшаблар орқасини ҳам қараб чиқди ва охирида дадам ижодхоналарига кирди-да, айланиб уйни томоша қилди, кейин сўзсизгина бориб дадам ёзиб ўтирган стол ёнига ўтирди. У энди чамаси дадам билан озгина “суҳбатлашмоқчи” эди… Мен келиннинг бундай эркин, мағрур ҳаракатидан таажжубда эдим. Чунки салобатли дадам олдига ҳар ким ҳам (айниқса, ижод чоғида) ботиниб кира олмас, Хоним бибимлар-ку, умуман дадам билан сўйлашиб ўтиришга уялар эдилар. – Сиз китоб ёзишни яхши кўрасизми? – деди келин. – Ҳа, яхши кўраман, – дея дадам кулимсидилар. – Ишқилиб, ҳамма ҳам ўзича бир нарсани яхши кўрар экан-да, – деди келин, гўё қадрдон дўсти билан мириқиб сўзлашмоқчидай, оёқларини чалиштириб. – Менинг акам кийинишни яхши кўради. Унинг қўша-қўша қийиқ боғлаб, баланд пошна этик кийиб, кўчада ғарч-ғурч босиб юрганини кўрмагансиз-да. Ҳамма томоша қилади… Шу акам ўтган йили Қурбон байрамига чиқмади. – Ҳа, ҳа, нега чиқмади? – Дадам қаламни қўйиб ажаблангандай жиддий тус олдилар. – Акам Тўлаган кўнчининг уйида хизмат қилади. Байрам олдидан хўжайинидан йиллик хизмат ҳақини олиб, ўзига бош-оёқ кийим қилди. Ҳаммасини олибди-ю, фақат қийиқчасига қолганда пули етмабди. “Қийиқча боғламай байрамга чиқаманми, чиқмайман!” деди. Ойим: “Ҳайитга чиқ, болам”, деб ялиндилар, барибир чиқмади. У жуда ўжар, бир сўзли. – Чиқмай чакки қилибди-да. Ахир, боғлаб юрган қийиқлар йўқмиди? – Бор эди қўша-қўша… “Ҳаммаси янги бўлсин”, деди-да. Эскисини боғлаб чиққани уялди. Шу вақт келиннинг дадам олдида “суҳбатлашиб” ўтирганидан хабар топишди, шекилли, Хоним бибим тавозе билан аста кириб: “Келин пошша, бу ёққа чиқинг, юмуш бор”, дедилар ва бошлаб олиб чиқиб кетдилар. Ташқарига чиққач, келинга қараб аччиғланганича нималарнидир сўзладилар. Кечқурун меҳмонларни кузатгач, биз дарҳол дадамга келин ҳақидаги ўз эътироз-фикрларимизни билдирдик. У киши кулиб тинглаб ўтириб, ойимга: – Келин… жойида, лекин тарбия кўрмаган, – дедилар. – У бамисоли қоғоздан ясалган гул… Ҳусни бор-у, хуш бўйи йўқ… Бунга айбдор оиласи, ўқимаганлиги, савиясизлиги… САҲИФА ПАСТИДА ҲАБИБУЛЛА ҚОДИРИЙНИНГ «ОТАМ ҲАҚИДА» КИТОБИНИ ТЎЛИҚ ҲОЛДА МУТОЛАА ҚИЛИНГAbdulla Qodiriy hayoti va ijodi o’z davrining ulug’ bir epopeyasi bo’lsa, Habibulla Qodiriy batamom shu epopeyaning ichida, uning butun zalvori, mas’uliyatini yelkasida ko’tarib, azamat Alpomish kabi yashardi. U Abdulla Qodiriy hayotining har yer, har tomonda sochilib, ko’milib, yo’q bo’lib ketish xavfi ostida yotgan qimmatli javohirlarni yig’di, ularni o’zi guvoh bo’lgan, o’zi kuzatgan hodisalar bilan qiyosladi, tahlil qildi, xuddi izlanuvchi olimlarday katta miqyosda tadqiqot ishlarini olib bordi. Juda katta yozuvchi kabi ularni tasnifladi va ijodiy, ijtimoiy va madaniy tizimga aylantirdi. U Abdulla Qodiriyga munosib farzand, uning muxtor vakili, yangi zamonlardagi muxtor elchisi kabi faoliyat olib bordi. U Qodiriyni qanchalar teran bilishini, teran tushunishini ko’rsatdi. Uning kitobi yozuvchini xalqqa yanada yaqinroq, yanada sevimliroq, yanada viqorliroq qilib qo’ydi. U zamon ziddiyatlari va fojialariga to’la o’lmas asar yaratdi. Uni L.N. Tolstoy, F.M. Dostoevskiy yaqinlari zamonlarga qoldirgan xotira asarlari bilan tenglashtirish mumkin. Otaga farzand Habibulla Qodiriyday bo’lsin, deb yuraman. Habibulla Qodiriyday fidokor va jonkuyar bo’lsin. Ota izidan borgan og’mas odimlari bu dunyoda hech narsa o’z-o’zidan va tasodifan ro’y bermasligini, yulduzlar ko’kda hamon boqiyligini ko’rsatdi. Ibrohim G’AFUROV Habibulla QODIRIYDownload 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling