Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!


Download 24.24 Kb.
Sana20.10.2023
Hajmi24.24 Kb.
#1713093
Bog'liq
БОЛА ТАРБИЯСИДА


Асабийлашманг. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади

Алдаманг. "Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!" дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади

Урманг. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда

Ҳар нарсани ман қилаверманг. "У мумкин эмас, бу мумкин эмас", "Уни қилма, буни қилма" каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Хақиқаттан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машина йўлга чиқиш хақиқаттан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Хақиқаттан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг

Ёмон намуна бўлманг. Ўзингиз xунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Xунук гапирма!" дея олмайсиз. Xудди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошлан

Айбингизни тан олишни билинг. Бирон ишда xато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола xато қилишдан қўрқиб яшамай, xатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин

Болани эрка қилишдан қўрқманг. Етти ёшгача эрка бўлган бола хаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин

Қучоқланг! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга ҳам руҳан, ҳам жисмонан зор бўлади



Сабрли бўлинг. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз
Download 24.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling