Oxirgi indd


Мафкуравий жараёнларнинг барча даврларда, турли босқичларда деярли бир хил шаклда намоён бўлиши


Download 374.85 Kb.
bet14/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Мафкуравий жараёнларнинг барча даврларда, турли босқичларда деярли бир хил шаклда намоён бўлиши


Ижтимоий тараққиёт жараёнида бугунги глобалла- шув шароитида жамиятнинг маълум бир қисми ман- фаатларига хизмат қиладиган юқоридаги каби мафку- ралар қандай шаклларда чиқмасин, қандай бўёқларда намоён бўлмасин, қандай эзгу мақсадларни байроқ
қилиб кўтармасин улар ҳамма вақт салбий ҳодисаларни келтириб чиқарганига, жамиятнинг қарама-қарши ту- рувчи гуруҳларга бўлиниб кетишига олиб келган.
Мафкуралар реал мақсадларни кўзланганлиги би- лан бир-биридан фарқланади ва рўёбга чиқиш даража- си ортиб боради. Кимнидир ёки маълум бир қатламни манфаатларига хизмат қилувчи мафкуралар ҳеч қачон узоқ яшамаслиги тарихдан маълум.
Шу ўринда миллий мафкуралар масаласини ҳам четда қолдирмаслик лозим. Бугунги глобаллашув ша- роитида кичик ижтимоий қатламлар ёки кимлар- нингдир манфаати учун хизмат қилувчи мафкуралар дунёнинг мафкуравий манзарасида асосий ўринни эгалламайди. Бугунги кунда асосий эътибор миллий мафкураларга қаратилгани ҳеч кимга сир эмас.
Айнан ана шу жараёндадунёда ҳукмронлик қилишни истаган гегемон давлатлар ўша миллий мафкуралар- ни ривожланмаслиги, қадрсизланиши учун тинимсиз ҳаракат олиб бораётганликлари ҳеч кимга сир эмас. Шу нуқтаи назаран миллий мафкураларнинг шаклла- нишида нафақат жамият, балки давлат ҳокимияти ҳам ўзининг асосий бойлик ва мавжуд бўлишининг ман- баи бўлган халқининг, умуман жамиятнинг мафкураси учун жавобгар ҳисобланади.
Миллий мафкуралар ҳақида гап кетар экан, уни миллат мафкурасидан фарқлаш керак бўлади. Бирор бир тарихий географик ҳудудда йиллар давомида ис- таклар, мақасадлар бирлигида шаклланган халқ мил- лий даввлат сифатида таркиб топади. Ана шу халқ, жа- мият мафкураси миллий мафкура дейилади.

Мустақил Ўзбекистонда мафкуравий жараёнлар ривожи


Мамлакатнинг тараққиёт даражаси унинг аҳоли- сининг мақсад мўлжаллари билан бирга қарашларига ҳам боғлиқдир. Айнан ана шу қарашлар мафкуранинг
ва мафкуравий жараёнларнинг тўғри ва тартибли ке- чишига хизмат қилади.
Умуман бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасида қаердадир қирғин-баротлар, фуқаролик урушлар давом этаётган бўлса, қаердадир ҳамжиҳатлик ва тинчлик йўли билан ривожланиш давом этаётганини кўриш мумкин. Демак, ҳар қандай мамлакатнинг тақдири кўп жиҳатдан мавжуд ҳолат, жумладан, мафкуравий муаммолар ха- рактери қанчалик тўғри англаб етилганига ва уни ҳал қилишнинг оптимал йўлларини ўринли белгилаб олин- ганига боғлиқ. Жамиятда ягона умуммиллий мақсадга йўналтирувчи ғоя бўлмаса, бундай ҳолатда мамлакат боши берк кўчага кириб қолиши мумкин. Инсониятнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат беради. Ҳар қайси халқ юксак вазифаларни амалга ошириш, шу йўлда одамларни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, уларнинг қалбида ишонч уйғотишда, ўзига қўшимча куч-қувват ва мадад топишда умумий, ягона мақсад ва орзу-интилиш ифодаси бўлган миллий ғояни таянч ва суянч деб билади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling