Oxirgi indd


демократик ривожланишда миллий ғоя


Download 374.85 Kb.
bet50/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

демократик ривожланишда миллий ғоя


Маълумки, жамият тизим сифатида доимий ривож- ланиш ва такомиллашиш жараёнида бўлади. Унинг ри- вожланиши хаотик, яъни тартибсиз равишда эмас, бал- ки муайян қонунлар асосида амалга ошади.
Шу ўринда, қонун тушунчасининг маъносига тўхталадиган бўлсак, фалсафада икки хил маънода қўлланилади. Биринчиси, қонун муайян нормалар мажмуи сифатида, иккинчиси эса, табиат ва жамият- да инсон иродасига боғлиқ бўлмаган объектив мавжуд муҳим зарурий муносабатлардир. Француз файласуфи Ш.Монтескье ўзининг “Қонунлар руҳи ҳақида” номли асарида қонуннинг асосий белгиларидан бири - зару- рий муносабатлар эканини таъкидлайди. ”Қонун, - деб ёзган эди у, - кенг маънода нарсаларнинг табиатидан келиб чиқадиган зарурий муносабатлардир, мазкур маънода, барча мавжуд нарса ва ҳодисалар, ўзларининг қонунига эгадирлар. Улар илоҳиётга ҳам, моддий ду- нёга ҳам, ҳайвонлару, инсонларга ҳам хосдир”27. Гегель эса, тарихий тараққиётни катталар фаолияти, уларнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари билан боғлиқ эканлигини таъкидлайди. “Кишиларнинг ҳатти-ҳаракати, улар- нинг эҳтиёжлари, эҳтирослари, манфаатлари, (харак- терлари) феъл-атворлари ва салоҳиятлари маҳсулидир.



26 Каримов И. А. Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш - устувор вазифамиздир. -Т.: Ўзбекистон, 2006. -Б. 3.
27 Монтескье Ш.О духе законов.-М.: Наука, 1955. -С.-163.
Фақат уларгина муҳим аҳамиятга эгадирлар”28. Де- мак, ҳар қандай ижтимоий тизим элементларининг ўзаро муносабатлари пировард натижада уларнинг индивидуал ривожланиши муайян қонунлар ҳамда қонуниятлар асосида амалга ошади. Шу нуқтаи назар- дан қараганда, ижтимоий воқеликка ҳар хил модел- ларни зўрлаб тиқиштириш мумкин эмас. Чунки, демо- кратия ҳар бир давлатнинг турмуш даражасидан келиб чиқиб, ақл-идрокка таянмоғи лозим.
Қолаверса, демократиянинг маълум бир меъёрлари бўлсада, у ҳар бир халқнинг фикрлаш даражаси, воқеа ҳодисаларга муносабати, уни баҳолаш мезони, ўзининг тарихий келиб чиқиши, қадимий анъаналар асосида шаклланган турмуш тарзи ва табиати билан белгилана- ди. Демак, қандайдир тиқиштирилган моделлар эмас балки, милий қадриятларимизга асосланган, ўзимизга хос бўлган демократия биз қураётган давлат ва жамият билан бирга шаклланмоғи лозим.

Демократиянинг универсал модели мавжуд бўл- маслиги ҳақидаги назария, миллий ғоянинг таркибий қисмларидан биридир. Демократияни англаш - шах- снинг барча фуқаролар учун зарур бўлган қонунларга тўла риоя этиш, аниқ тартиб интизомга таяниб яшаш салоҳияти, инсон ҳақ-ҳуқуқларини, манфаатлари- ни ҳимоя қиладиган қонунларга итоат этишни тақозо қилади. Биламизки, бунинг акси бўлган ижтимоий ти- зимда бошбошдоқлик, парокандалик ва таназзул авж олади. Натижада кишиларнинг тўлақонли ҳаёти ва фао- лияти учун етарлича шарт-шароитлар мавжуд бўлмайди. Бундан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўлган салбий кучлар демократиянинг маҳаллий халқ турмуш тарзига тўғри келмайдиган моделини тиқиштиришга ҳаракат қиладилар. “Мисол учун, маълум бир мамлакат- да, айтайлик, “демократия тақчиллиги” мавжуд, ушбу мамлакат халқига ана шу тақчилликдан холос бўлишга
28 Гегель. Сочинение в 12 томах. Т. 8. -М.: Наука, 1947. -С.20.
ёрдам бериш керак деб ҳисобланади. Бунинг учун катта маблағлар ажаратилиб, тегишли кучлар йўналтирилади. Ва бундан кўзланган мақсад - тўнтариш уюштириш ва ана шундай “тақчиллик”ни вужудга келтирган ва авж олдирган раҳбариятни йўқотишдан иборат. Мана шун- дай ҳолатларда “бахмал ўзгаришлар” технологиялари ишга тушади: аввалги ҳокимият нисбатан тинч йўл би- лан, қурбонларсиз кетиши, унинг ўрнини бошқа, мазкур технологиялар манфаатларига жавоб берадиган кучлар эгаллаши кўзда тутилади”29. Оқибатда уларнинг ҳаёти таҳлика ва ижтимоий бўҳронлар остида қолиб ижтимо- ий, иқтисодий ва сиёсий муносабатлар издан чиқади. Буни ён-атрофимиздаги мамлакатларда юз бераётган “демократия байроғи” остидаги нохуш воқеалар мисо- лида ҳам кўриш мумкин.
Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ри- вожланиши шуни кўрсатмоқдаки, демократия халқи- миз тафаккури, ҳаёт тарзига теран илдиз отиб ки- риб бормоқда. Шу боисдан ҳам, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат вакилларининг маъ- навий яхлитлигини фақатгина сақлаб қолиш эмас, бал- ки уни янада такомиллаштириш, ўзликдан чекинмас- лик, миллий ғурур ва соф инсоний фазилатларга тая- ниб фаолият юргизиш асосида истиқболга интилиш сиёсати оғишмай, изчил амалга оширилмоқда. Бундай муҳим вазифани бажаришда миллий мафкура, миллий ғоя муҳим аҳамият касб этади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling