O‘zbek аdabiy tili (morfologiya) toshkent nashriyoti


Содда гапнинг бинар оппозицияси Содда гапнинг меъёрий


Download 0.78 Mb.
bet114/118
Sana09.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1469389
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118
Bog'liq
ишланилаётган

Содда гапнинг бинар оппозицияси Содда гапнинг меъёрий
қурилиши
1. Chaudes, les marrones! 1. Les marrones sont chaudes.
2. Magnifique, ce paysage ! 2. Ce paysage est magnifique.
3. Génial, ce flim! 3. Ce film est génial.
Кўринадики, содда гапнинг бинар оппозициясида синтактик алоқаниг воситачи унсурлари учрамайди, лекин қисмлар маълум ва муайян пауза (оҳанг) орқали ўзаро боғланганликлари сезилади. Бинар қурилишли гаплар ҳақида француз тилшунослари Мартин Режел, Жан Кристоф, Пеллат, Рене Рейуллар ўз муносабатларини маълум қилишган (3). Бироқ шуни таъкидлаш керакки, унда содда гапнинг бошқа турлари, чунончи, тўлиқсиз ва сўз-гаплар турлари билан аралаштириб тушунтирилган. Бизнингча, бинар қурилишли гаплар содда гапнинг алоҳида кўриниши сифатида баҳоланиши мумкин ва унинг чегараси, кўринишлари алоҳида тадқиқ этилиши қиёсий тилшунослик учун ҳам аҳамиятга моликдир.
Француз тилшунослари бинар оппозиция муаммолари ҳақида ХХ асрнинг биринчи ярмиданоқ фикр билдиришган. Жумладан, Анре Мартине – Сорбонна университети профессори, функционал лингвистиканинг асосчиларидан бири – лексикологияга доир ўзининг «La linguistique synchronique» номли илмий асарида жараён ва объект муносабатида бинар оппозициянинг пайдо бўлиши ҳақида бирмунча қизиқарли далил-исботлар келтиради. Масалан, table предмет (ўриндиқ) маъносининг «table» шаклидаги ифодаси билан {table}ифодаланувчи ўртасида бинар зиддият лисон (нутқ) ихтилофида кўзга ташланади. Олимнинг фикридан келиб чиқадиган хулоса шуки, бинар оппозиция «белги ва белгиланувчи» (le signifié et le signifiant) муносабатда намоён бўлади. Яъни, бу муносабат лексик бирликларнинг нутқ жараёнида кузатилиши учун аҳамиятлидир.
Бинар конструкция моҳиятан бинар оппозиция билан узвий боғлиқликка эга бўлишига қарамай, ундан бирмунча ҳусусиятлари билан кескин фарқлидир. Бу фарқлар нимада намоён бўлади?
1. Лексик бирликларнинг синтактик қурилишида – функционал моҳият касб этишида. Лексик бирлик бинар оппозицияда ўз моҳиятини сақлаган ҳолда лексик маъно ифодалайди. Бинар конструкцияда эса, лексик маънодан кўра синтактик қурилиш муҳим аҳамият касб этади.
2. Синтактик қурилишнинг формал тузилишида. Гап вазифасидаги лексик бирлик ёки лексик қурилма моҳиятан муайян бир гап турига хослашади. Масалан, от туркумининг бинар конструкциядаги бирламчи вазифаси номинал (атов) гап бўлиши билан изоҳланади. Унинг предлог детерминативлари билан ифодаланиши эса, тўлиқсиз гапга алоқадор бўлади. Биз синтактик қурилишнинг формал тузилиши деганда, унинг қайси гап турига мансублигини эътиборга оламиз. Шу ўринда Мартин Режел, Жан Кристоф, Релат ва Рене Рейолларнинг «Grammaire métodique du français» (3) ўқув дарсликларида «бинар конструкция» термини лексик-синтактик жиҳатдан алоҳида гап «компонент»и сифатида (нисбий маънода) қўлланганини эътироф этишимиз лозим (гарчи бу илмий ишда «бинар конструкция» ёки «бинар қурилишли гап» темини гапнинг алоҳида тури сифатида қайд этилмаган бўлса ҳам). Унда «бинар оппозиция» ва «бинар конструкция» терминлари икки фарқли маънода: 1) лексик семантик ва 2) синтактик-стилистик планда ўрганилган.
II Презантатив гапларнинг хусусиятларини voici ва voilà ўзгармас шакллари билан аниқлаштириш ва уларни нутқда кузатиш муқаррардир. Бундай гаплар экспрессив бўёқдор сўроқ мазмунни ифодалаган гапларга жавоб бўла олади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling