O‘zbek tilining izohli lug‘ati
Okkazional va uzual leksik ma’nolarga sharh bering
Download 251.86 Kb.
|
Semaaiologiya shpargalka
21.Okkazional va uzual leksik ma’nolarga sharh bering.
3. Узуал ва окказионал лексик маънолар Сўзда ҳосила маънонинг юзага келиши лексик маъно денотатининг объектив борлиқдаги нарса, воқелик, ҳаракат, ҳолат ва белги кабилар билан муносабатига кўра содир бўлади.кшрасида ҳам, нутқ доирасида ҳам кузатилади.1 Лекин улар кунгина ишларда адаштирилади. Уларни фарқпаб бериш ҳагго 1ареликларда ҳам учрамайди.1 2 Тўғри, тил доирасида ҳам юзага 1а;пган, нутк доирасида ҳам юзага кслган ҳосила маъноларнинг ҳар капдайи лексик маъно деб каралади. Чунки улар маъноси асосида I ушунча ётади. Лексик маъно тушунча ифодалаши билан характер- илпади.3 Лекин унинг ҳар икки сатҳга оидлари ажратилиб, тилда шҳлилга тортиш илмийлик учун қулайлик яратади. Шунинг учун \ам уни Г. Паулдан бошлаб узуал маъно, окказионал маъноларга ажратиб ўрганилади.4 Узуал ва окказионал маънолар ўзига хос хусусиятларга эга. Улар нутқдан ташқарида ифодаланиши билан боғлиқ. Бу хусусиятларга бирма-бир тўхташга гўгри келади. 1. Г.Пауль жуда тўғри кайд этганидай, узуал маъно сўзнинг ссмантик таркибига кириб, нутқдан ташқарида ҳам англашилади5. Буии деярли тилшунослар тан олади.6 Масалан, сўз сўзи Йигшп сўзидан қагопмас... (мақол) гапида ‘ваъда’ узуал маъносида қўл- ланган. У сўз сўзининг семантик таркибига киради. Шунинг учун бу сўзни шу узуал маъноси билан бошқа гап таркибида ҳам қўллаш мумкин: Худо битта - сўз битта (мақол). Агар сўз маъноси окказионал бўлганда эди, у ўзи оид гапдан ташқарида ифода бермас ва бошқа гап таркибида шу маъноси билан намоён бўл- масди. Чунки окказионал маъно маълум нутқий шароитдан келиб чиқиб маълум нутқдаги сўзда ҳосил бўлади.7 У шу нутқданташкарида яшамайди. Масалан, Лермонтовни тагиламадим ҳеч... (Ҳ.Олимжон.) гапида Лермонтов сўзи ‘Лермонтовга оид асар’ окказионал маъносида кўлланган. Бу маъно шу нутқ шароитидан келиб чикиб, Лермонтов сўзида ифода топган. Уни бу сўздан бошқа сўзда бериб бўлмайди. Шунинг учун ҳам уни кўпгина тил1пунослар индувидуал маъно деб аташади.1 2. Узуал маънонинг намоён этилиши, деб қайд этади Г.Пауль, у оид бўлган сўзнинг бошқа сўз билан боғланишидир. Бу катта аҳамият касб этади. Айнан сўзларнинг ўзаро боғланиши сўзнинг узуал маъносини намоён қилади, унинг чегарасини, хусусият- ларини, имкониятларини очиб беради.1 2 Юкорида мисол тарикасида келтирилган сўз сўзи сўзидан қайтмас бирикмасида ‘ваъда’ узуал маъноси билан намоён бўлган эди. У оталар сўзи бирикмаси таркибида Оталар сўзи — ақлпинг кўзи (мақол) таркибига кири- тилгап ва бу сўз ‘оқил маслаҳат’ узуал маъноси билан намоён этилган. Окказионал маъноли сўз доимо нутқ таркибида памоён этувчи сўз ёки сўзлар қуршовида бўлади. Чунки бусиз окказионал маъно ҳаст эмас. Масалан, Лермонтовни ташламадим ҳеч гапидаги ‘Лермонтов асари’ окказионал маъносини беради, ундан ташқарида у бу ифодани кайд эта олмайди.3. Сўз, нутқ учун танланган узуал маъносининг компонсн глари билан боғли ҳолда, айрим сўзлар билан бирикмани таркиб тои- тиради, яъни у ўз валентлиги талабидан чиқиб кетмасдан қуршовга эга бўлади.1 Айрим тилшупослар сўзнинг валентлигига кўра актанти моҳиятини гўгри баҳоламай, шу сўз маъносини келтириб чиқарувчи сўз деб тушунадилар.1 2 Актант, юқорида кайд этилга- нидай, ўзи бириккан сўзнинг маъносини келтириб чиқармайди, балки уни намоён этади. Ҳақиқатан ҳам, нарсанинг хусусияти у бирор нарса билан муносабатга киришганда юзага келмай, у асли ўзида бўлади, фақат муносабатга киришгач, юзага чикади.3 Киши ҳам биров билан уришиб қолса, урушқок бўлиб қолмайди, балки ўзи урушқоқ бўл1'анли1и учун уришади ва шу унинг урушқоқли- гини юзага чиқазади. Сўзнинг валснтлиги ҳам. валснтликнинг на- моён этилиши ҳам унинг лексик (узуал) маъноси билан боғлиқдир.4 У шу валентлигига кўра орттирган актантлари қуршовида воқелан- гандир. Окказионал маъно ҳақида сал ўзгачароқ фикр айтишга тўғри келади. У нутқ жараёнида айрим сўзга тақилар экан, шу сўз окказионал маънони намоён этувчи сўзлар қуршовида берилади. Окказионал маъно шу юзага келган табиий матнда воқедир. Уни қуршаб турган, яъни у билан бир бирикма таркибида жойлашган сўзлар шу окказионал маънога асослангая валентликка зга сўзнинг намоён бўлган акгантларидир. Окказионал маъно билан воқеланган сўз бошқа сўз билап бирикмага киришмайди ва буни унинг валентлиги тақозо этмайди. У фақат ўз ўрнида ва ўз нутқий мавқсидагина воқеланади. 4. Сўз узуал маъноси билан фақат бир гап таркибида эмас, бир неча гап таркибида келиши ҳам мумкин. У муайян нутк учун тан- ланар зкан, қўлланаверади. Лекин маълум узуал маъно билан қўл- ланган сўз ҳар қандай сўз билан бирикмага киришавермайди. Бу жиҳатдан у чегараланган. Маълум узуал маъно билан нутқ учун ганланган сўз фақат семантик имкония ги йўл қўйган, валснтига мос келган сўз билангина бирикувга киришади. Окказионал маъно қайси сўзга тақилган бўлса, уни намоён этадиган сўзлар бири- кувида, улар билан бирикмани таркиб топтириб, нутққа киригил- ган бўлади. Сўз окказионал маъноси билан шу сўзлар қуршовида, шу гап таркибида келади, ўша нутқнинг ўзидагина мавжуддир.1 5. Сўзнинг узуал маъноси ҳамма вақт умумлашган характерда бўлади.1 2 У нутқ учун танланганда реализатори воситасида ифода доираси тораяди, яъни анча аниқроқ ифода берадиган бўлади. Ма- салан, сўз сўзи ‘ваъда’ узуал маъноси билан йигит еўзи бирик- масида қўлланганда, ваъда, албатта, бажариладиган даражадаги ваъда ифодасига етган. Сўзнинг окказионал маъноси эса нутқдаги муайян сўзга тақилар экан, умумлашган тушунчанинг доирасини торайтириш, маънони аниқпаштириш мақсад килиб олинган бў- лади. Масалан, Лермонтовни ташламадим ҳеч гапини эслаш мум- кин. Бу гандаги Лермонтов сўзи асар сўзи маъносини бериш учун танланган. Лекин гапда бу маъно ‘Лермонтовга оид асар’ маъноси доирасида торайтирилган. Бу окказионал маънога хос хусусиятдир. 6. Узуал маъно окказионал маънодан фаркли ҳолда, факат бир сўзнинг семантик таркибига киради. Масалан, ‘суюкли бола' окказионал маъносшш ижобий эмоционал комноненти билан кузичац, бўтаюц, тойчоқ, шунқор, дўмбоқ каби сўзларда ифодалаш мумкин. Русларда парасенок сўзида ҳам ифодаланади. Узуал маънони бир сўз ифодалайди, яъни уни яна иккинчи бир сўзда ифодалаб бўлмайди. Синонимлар маъноси бир хил бўлган бирдан ортиқ сўздир. Лекин бир қатордаги синонимик сўзлар ё экспрессив бўёғига кўра, ё маъно нозиклигига кўра ўзаро фарқ қилади.3 Фақатдублетлар таркибидаги сўзлар маъноси айни бир хил бўлади.1 Лскин дублетлар тилда узоқ яшамайди: с бири қўлланмай кетади, ё бири бир жиҳати билан ўзгариб кетади.* 1 2 Яъни бирорта ҳам узуал маъно тўлалиги билан иккинчи бир сўзда такрорланмайди. Узуал маъно нутқдан ташқари, у билан боғли бўлмаган ҳолда, ҳосил бўлади. У экстралингвистик ҳодисаларнинг тил бирликлари- да бевосита ёки тил ҳодисаларида акс этиш орқали юзага чиқади. Ўз вактида Г. Пауль, ҳосила маънолар нутқ бирлиги ҳолида ҳосил бўлиб, секин-аста кўпчилик томонидан тан олинади ва у тил бирлигига айланади, яъни окказионал маъно секии-аста узуал маънога ўтади, деб ҳисоблаган.3 XX асрнинг II ярмидаги бир қатор тилшунослар ҳам зпу нуқгаи назарни угалаган эди.4 К.А.Левковс- кая эса, Г.Паулни идеалистликда айблагани ҳолда, бу нуқтаи назарни қатъиян инкор этади.5 Х,ақиқатан ҳам маълум субъект томонидан юзага келтирилган, нутқ шароитининг ҳосиласи бўлган окказионал маъно объектив фаюор ҳисобланган узуал маънога айланади, дейиш билан Г.Пауль ҳақ эмас эди. Тил фактлари унинг хулосаларини тасдиқламайди. Масалан, ўзбек тилида бир неча асрдан бери гул сўзи ўзининг ‘жонон’ окказионал маъноси билан турли шоирлар ижодида фаол қўлланиб келмокда. Лекин шу вақтгача нутқ ҳосиласи окказиоиал маъно сифатида қолмоқда. Дарвоке, у нугқ учун эслаб танланмайди, балки яратилади, қўллаш учун ҳар қандай имконият тугилиши билан қайта юзага келти- рилади. Окказионал маъно моҳияти билан нутқ ҳодисаси бўлиб, тилга тегишли эмас, тилнинг мулки ҳам бўлиб етмайди. Узуал маъно, юқорида айтганимиздай, экстралингвистик ҳодисаларнинг тил бирликларида бевосита ёки тил ҳодисаларида акс этиш орқали юзага чиқади. Масалан, ўтган асрпинг 30-йилларида йўқпама, цўлланма, тепкили, зарбдор сўзлари ясалди ва улар узуал ҳосила маънога эга бўлиб ҳам улгурди. Булардан йўцпама, цўллаимасўзлари фаолият билдирувчи маънодан ‘уни ҳиеобга олувчи ҳужжат’ маъносини ҳосил қилган. Тепкили сўзи ‘сиртга урадиган’ маъноси билан ясалиб, ‘тошма’ маъноси; зарбдор сўзи ‘зарб бе- рувчи’ маьноси билан ясалиб, ундан ‘илюр’ маъноси ҳосил бўлган. Ҳар тўрт сўз ҳам генетик маъноларига кўра ўтган асрнинг 30-йил- ларида ясалган ва беш йиллар ичида ҳосила маънони юзага келтирган. Ҳар тўрт сўзнинг ҳосила маъноси ҳам >зуалдир. Улар ҳеч қандай вақт талаб қилмай узуал бўлди. Чунки уларнипг ҳосил бўлиши ўзи атаган нарса генетик маъно атаган нарсага алоқадор- лиги учун, уни аташ орқали юзага чиққан, нутқ ҳодисаси аҳамият касб этмаган. Шу билан бирга аниқ ифода учун нуткда ҳосил бўлган окказионал маъно умумлаштирувчи ифодага эга узуал маънога томон тараққий этади ва унга айланади, дейишнинг ўзи мантиқий эмас. Аксинча, узуал маъно умумлашган ҳолда аталиш орқали ҳосил бўлиб, нутқ уни маълум даражада аниқлаштиради. Хуллас, лексик маъно узуал ва окказионап маънолардан иборат. Узуал маъно сўзнинг таркибига кириб, нутқдан ташқарида ҳам ашлашиларли, лекин уни ифодалаган сўз бошқа сўз билан муносабатга киришганда воқеланадиган, гап унинг валентлигига қараб таркибини белгилайдиган, турли нутқталабига кўра танлана- верадиган, умумлашган ва деярли мавҳум характерли, фақат бир сўзнинг ссмантик таркибига оидлиги билан лсксик маъно эканлиги ҳолда; окказионал маъно маълум нутқ шароитида маълум сўзлар қуршовидаги сўзда яралиб, ундан ташкарида ифода бермайдиган, ўз валентлигига кўра воқеланран акгантлар ичида яшайдиган, бошка нутк гаркибидаги шароит натижасида қайта яраладиган, умумлашган тушунча доирасини торайтириш, аникдаштириш учун кўлланадиган, нутқ шароитидан келиб чиқиб, турли, бир неча сўзда ҳам ҳосил этилавериши мумкин бўлган лексик маъно ҳисоблаиади. Окказионал маъно ҳар қанча яшамасии ва танилмасин, у шу ҳолатидан кўра тараққий этмайди, узуал маънога ўтмайди. Download 251.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling