O'zbeki5ton re5publlKA51


Download 93.46 Kb.
bet1/2
Sana07.03.2023
Hajmi93.46 Kb.
#1245014
  1   2
Bog'liq
2 5213468051072097070


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Б.Исламовга


Жавобгарлар: Каримов Хамидназар Хаитович Каримов Алишер Хайитович томонидан
яшаш жойи: Тошкент шаҳар Янги хаёт тумани Ўзар кўчаси 65-уйда яшовчи


Тел.95-059-99-88, 99-440-20-00


А Р И З А
( Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 29.09.2021 йилдаги ажрими устидан кассация тартибда такроран кўриш учун протест киритиш тўғрисида )

Биз - даъвогар Каримов Хамидназар Хаитович ва Каримов Алишер Хайитовичлар жавобгар Зангиота туман ҳокимияти ва Зангиота туман қурилиш бўлимига нисбатан етказилган моддий-маънавий зарарларни ҳамда бой берилган фойдани ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилганмиз.


Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 17.09.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво аризамиз тўлиқ рад этилган.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан биз-даъвогарлар томонидан берилган апелляция шикояти Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида 29.09.2021 йилда кўриб чиқилиб, судлов ҳайъатининг шу кунга ажримига асосан туманлараро суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, биз-даъвогарлар фойдасига жавобгар Зангиота туман ҳокимияти ҳисобидан 93 719 919 сўм (12 490 000 сўм давлат божи, 7 350 000 сўм адвокат хизмати ҳақи, 27 762 588,19 сўм экспертиза харажати, 56 601 331 сўм бузилган девор хақи жами 93 719 588,19 сўм) моддий зарар, 1 500 000 000 сўм бой берилган фойда, 35 000 000 сўм етказилган маънавий зарар учун компенсация, жами 1 628 719 919 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ажрим устидан Зангиота туман ҳокимияти томонидан берилган кассация шикоятига асосан фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатида кўриб чиқилиб, 05.07.2022 йилдаги Ажрими билан Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 29.09.2021 йилдаги ажримининг жавобгар Зангиота туман ҳокимияти ҳисобидан даъвогарлар фойдасига 1 500 000 000 сўм бой берилган фойдани ундиришга оид қисми бекор қилиниб, даъвонинг шу қисми рад этилган.
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 29.09.2021 йилдаги ажримининг жавобгар Зангиота туман ҳокимияти ҳисобидан даъвогарлар фойдасига 12 490 000 сўм давлат божи, 27 762 588,19 сўм баҳолаш-экспертиза харажати ҳамда 35 000 000 сўм етказилган маънавий зарар ундириш қисми ҳам ўзгартирилиб, жавобгар Зангиота туман ҳокимияти ҳисобидан даъвогарлар фойдасига 2 834 053 сўм давлат божи, 206 313 сўм баҳолаш-экспертиза харажати ҳамда 5 000 000 сўм етказилган маънавий зарар ундириш белгиланган.
Ажримнинг жавобгар Зангиота туман ҳокимияти ҳисобидан даъвогарлар фойдасига бузилган девор учун 58 601 331 сўм ва адвокат хизмати учун 7 350 000 сўм ундириш қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ажримнинг жавобгар Зангиота туман ҳокимияти ҳисобидан давлат фойдасига фойдасига 63 748 557 сўм давлат божи ундириш қисми бекор қилинган.
Даъвогар Каримов Хамидназар Хаитович ва Каримов Алишер Хайитовичлардан давлат фойдасига Зангиота туман ҳокимият томонидан кассация шикояти бериш кечиктирилган давлат божи учун 1 417 026 сўм давлат божи ундирилган.
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг 05.07.2022 йилдаги Ажримини қуйидаги асосларга кўра бекор қилиб, Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 29.09.2021 йилдаги ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида такроран кассация тартибда кўриш тўғрисида протест киритиш лозим деб ҳисоблаймиз.


Биринчидан: Низони келиб чиқиш ҳолатига тўхталиб ўтамиз, яъни 13.05.2009 йилда тузилган олди-сотди шартномасига асосан мен-Каримов Хамидназар Хаитович Х.Нигматовга тегишли умумий ер майдони 1125 кв.метр бўлган Зангиота тумани “Эркин” ҚФЙ (эски Ф.Пўлатов) Гулханий кўчасида жойлашган уй-жойни сотиб олганман.
Шунингдек, 23.05.2009 йилда тузилган олди-сотди шартномасига асосан мен-Каримов Хамидназар Хаитович укам-Каримов Алишер билан бирга Г.Бахрамовага тегишли умумий ер майдони 724 кв.метр ва 727 кв.метр бўлган Зангиота тумани “Эркин” ҚФЙ (эски Ф.Пўлатов) Гулханий кўчасида жойлашган 2 та уй-жойни тенг баровар қисмда сотиб олганмиз.
Зангиота туман ҳокимининг 29.03.2010 йилдаги 166-сонли қарори билан Зангиота туман “Эркин” ҚФЙ (эски Ф.Пўлатов) Гулханий кўчасида жойлашган биз-даъвогарлар Ҳ.Каримов ва А.Каримовларга тегишли уй-жой биноси бузиб, ўрнига 0,14 га тенг турар-жой чегаралари ва ўлчамларидан чиқмаган ҳолда икки қаватли “Маросимлар уйи” ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуришга рухсат берилган.
Шу асосда биз “Маросимлар уйи”ни қуришни бошладик, лекин қурилиш охирига етказилмасдан Зангиота туман ҳокимияти ушбу қурилиш биносини ўзбошимча қурилма деб ҳисоблаб, 2018 йилда ўзбошимча қурилмани бузиш тўғрисида судга мурожаат қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 16.02.2018 йилдаги ҳал қилув қарори билан биз-даъвограларга тегишли бўлган Зангиота туман “Эркин” ҚФЙ (эски Ф.Пўлатов) Гулханий кўчасида жойлашган “Маросимлар уйи” жойлашган ер учаскасига қўшимча 251 кв.метр ер участкасида ноқонуний қурилган 75 метрлик қурилма, яъни орқа дарвозасининг икки ён томонидан деворнинг жами 16 метр қисми, орқа тарафдаги 8,9 метр шлакаблокдан қурилган деворни бузиб ташлаш ва ерни дастлабки ҳолатни келтириш белгиланган. Биз-даъвогарларнинг 30.01.2017 йилдаги 126-сонли ва 30.05.2017 йилдаги 1192-сонли ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво талабларимиз рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти апелляция инстанциясининг 18.04.2018 йилдаги Ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Кассация тартибида берилган шикоятим Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 29.04.2019 йилдаги Ажрими билан Зангиота туманлараро судининг ҳал қилув қарори ва Тошкетн вилоят суд апелляция инстанцияси ажримини “Маросимлар уйи” жойлашган ер учаскасига қўшимча 251 кв.метр ер участкасида ноқонуний қурилган 75 метрлик қурилма, яъни орқа дарвозасининг икки ён томонидан деворнинг жами 16 метр қисмини бузиш қисми бекор қилиниб, “Маросимлар уйи”нинг орқа тарафдаги 8,9 метр шлакаблокдан қурилган деворни бузиб қисми ўзгаришсиз қолдирилган, бизнинг қарши даъво талабларимиз қаноатлантирилиб, ҳокимнинг 126-сонли ва 1192-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.
Қайд этилганларга кўра, Зангиота туман ҳокимияти бизни қонуний тартибда қурилган қурилмаларни асоссиз равишда ноқонуний деб ҳисоблаб, бузиш ҳақида судга бериши натижасида қарийиб икки йил тадбиркорлик фаолиятимни тўхтаб қолганлиги ва “Маросимлар уйи” қуриш ишлари ҳамда ишга тушириш тўхтаб қолганлиги учун 3 140 700 000 сўм бой берилган фойдани, бузилган девор қиймати учун 17 940 260 сўм, 100 000 000 сўм маънавий зарар, 7 350 000 сўм адвокат хизматини ундириш учун фуқаролик тартибида судга мурожаат қилганмиз.


Иккинчидан: Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг “Қуриб битказилмаган ва фойдаланишга қабул қилинмаган “Маросимлар уйи”нинг фаолиятидан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойдани ундириш нотўғри”-деган, хулосаси етарли далиллар билан исботланмаган.
Чунки Зангиота туман ҳокимияти ноқонуний даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, қурилиш ишларини тўхтатиб қуймаганда, “Маросимлар уйи”ни қурилиши 2018 йилда битказилиб, фойдаланишга қабул қилиниб, ишга туширилиб, тегишли тартибда ишлар ташкиллаштирилиб, тўлиқ фойдага кирар эди, лекин ҳокимиятнинг тўсқинлиги сабабли қурилиш тўхтаб, фойда олинмай қолди.
Бу олинмаган фойда эса бой берилган фойда ҳисобланмайдими???

Download 93.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling