O'zbeki5ton re5publlKA51


Биз апелляция инстанцияси судига бой берилган фойдани ҳисоб-китобини чиқариш учун УЧ та вариант тақдим қилганмиз


Download 93.46 Kb.
bet2/2
Sana07.03.2023
Hajmi93.46 Kb.
#1245014
1   2
Bog'liq
2 5213468051072097070

Биз апелляция инстанцияси судига бой берилган фойдани ҳисоб-китобини чиқариш учун УЧ та вариант тақдим қилганмиз:
Биринчиси - Энг яқин атрофдаги бошқа “Маросимлар уйи”нинг йиллик молиявий ҳисоботи асосида топган даромади асосида бой берилган фойда суммасини аниқлаб ундириб беришни.
Иккинчиси – Энг яқин атрофдаги савдо мажмуасининг ҳар бир кв.м. учун ижара ҳаққи суммасидан бой берилган фойда суммасини аниқлаб ундириб беришни.
Учинчиси – “Марасимлари уйи”нинг баҳосини аниқлаб, ушбу суммани кредит ҳисобига қурилган тақдирда банк фоизи ҳисобида бой берилган фойда суммасини аниқлаб ундириб беришни.
Апелляция инстанцияси 1-вариантдаги таклифимизни муҳокома қилиб ўтирмасдан рад қилди.
2-вариант бўйича шу вақтда энг яқин савдо мажмуаси “Ипподром” бозори ҳисобидан олинганда у ерда ҳар бир кв.м. ер майдони 65 000 сўмдан ижарага берилган эди. Шу ҳисобдан келиб чиққанда биз томондан қурилган “Маросимлар уйи”нинг 1-қавати умумий майдони 1200 кв.м., 2-қават умумий майдони 1200 кв.м. жами 2400 кв.м.ни ташкил этган.
Бу ҳисобда умумий кв.м. суммага сунг 3 йиллик даврга кўпайтирганда жуда катта суммани ташкил қилганлиги учун бу вариант ҳам апелляция инстанция суди томонидан қабул қилинмасдан рад этилди. Яъни
2400 х 65 000 х 36 = 5 616 000 000 сўм.
3-вариант апелляция инстанциясига маъқул келганлиги учун “Маросимлар уйи”ни баҳосини аниқлаш учун суд экспертизасини тайинлади ва экспертиза бино баҳосини 3 900 000 000 сўм эканлигини аниқлади. Ушбу сумма ҳисобидан банкдан йиллик 25% фоизлик 3 йил муддатга кредит олинганда йиллик тўлови 975 000 000 сўмни, 3 йиллик давр учун 2 925 000 000 сўмни ташкил этганлиги (олиниши лозим бўлган кредит жадвали илова қилинади) ва нисбатан 1-2-вариантлардан камроқ суммани ташкил этганлиги учун апелляция инстанцияси шу вариант йўналишида бой берилган фойдани ундиришни лозим топиб, охирги суд мажлисида биз талаб қилган сумма ҳокимият учун катта миқдор эканлиги тушунтириб, биз-даъвогарларга суммани бир мунча камайтиришни таклиф қилди.
Биз - даъвогарлар адвокат билан маслаҳатлашиб, суднинг таклифини эътирборга олиб минимум харажатлар ҳисобдан 1 500 000 000 сўмга даъво талабимизни ўзгартирдик. Апелляция инстанцияси шу ҳисобдан адолат доирасида 1 500 000 000 сўм бой берилган фойдани ундириб берди.
Бу эса ҳокимиятнинг ноқонуний даъво аризаси натижасида биз-тадбиркорлар маҳрум бўлган даромад бой берилган фойда (даромад) ҳисобланади.
Қайд этилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-1-моддасининг 1-қисми 1-3-бандларига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги ва суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги сабабли бекор қилиш ва ўзгартиришга асос бўлади.


Учинчидан: Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг жавобгар Зангиота туман ҳокимиятининг 5 000 000 сўм маънавий зарар ундириш хулосаси билан ҳам келишиб бўлмайди.
Зангиота туман ҳокимиятининг судга киритилган ғайриқонуний даъво ариза билан “Маросимлар уйи”нинг қурилиши тўхтаб қолиши оқибатида бизга жуда катта миқдорда маънавий зарар етказилган.
Яъни маънавий жиҳатдан жуда оғир азоб етказилган. Бу азобнинг хусусияти қуйидагилардан иборат; бу ҳар куни туман ва вилоят ҳокимият, туман ва вилоят ҳокимият комиссияси ҳамда бошқа ҳокимият вакиллари, прокурор, милиция, МИБ ходимлари келиб, қонуний қурилишни бузишни талаб қилиб, дўқ-пўписалар қилиши, ноқонуний қурилма қурган қонунбузарлар сифатида “Ўзбекистон 24” телеканалига чиқаришгани, қонуний қурилишни ноқонуний қурилмаган чиқариб, ҳокимият ва бошқа давлат органларининг дўқ-пўписали талаблари натижасида кечалари уйқу келмасдан, доимий равишда стресда юрганманмиз, 5 йил давомида судма-суд қатнаш, суд мажлисларини кутиш, суд мажлисидаги босимлари оқибатда мен “Қанд” ва артериал қон босими ошиш касаллигини ортириб олдим.
Шу даврда қайд этилган касалликларни олдини олиш учун жуда кўп марта врачлар қабулида бўлганман ва тегишли тартиблда даъволаш курсларини олганман, ҳар бир даъволаниш курсида 700 000 сўмдан ортиқ сарф-харажат қилганман (врач кўриги варақаси илова қилинади). Лекин судга қатнаш лозим бўлганлиги учун касалхонада ётиб даъволанмаганман.
Бу ҳолатларни барчаси Зангиота туман ҳокимиятининг ноқонуний даъво аризаси натижасида келиб чиққандир.
Бундан келиб чиқадики Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 399-1-моддасинингн 1-қисми 1-3-бандларига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги ва суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги сабабли бекор қилиш ва ўзгартиришга асос бўлади.
Юқоридагиларга асосан Сиздан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 419-3-моддасига асосан Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 29.09.2021 йилдаги ажримини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида ишни такроран кассация тартибда кўриш тўғрисида протест киритишни сўраймиз.


Илова:

  1. ФИБ Зангиота туманлараро суди 16.02.2018 йилги ҳал қил қарори нусхаси.

  2. ФИБ Тошкент вилоят суд апелляция инстанциясининг 18.04.2018 йилги ажрими нусхаси.

  3. ЎзР Олий суди ФИБ судлов ҳайъати 29.04.2019 йилги ажрими нусхаси.

  4. ФИБ Зангиоат туманлараро суди 17.09.2020 йилги ҳал қил қарори нусхаси.

  5. Тошкент вилояти ФИБ судлов хайъатининг 29.09.2021 йилги ажрими нусхаси.

  6. ЎзР Олий суди ФИБ судлов ҳайъати 05.07.2022 йилги ажрими нусхаси.

  7. Бинони лойиҳа ҳужжатлари нусхаси.

  8. Иподром буюм бозори”нинг кв.м. ижара ҳақи тўғрисида маълумот.

  9. Баҳолаш хулоси нусхаси.

  10. Кредит жадвали.

  11. Врач кўриги варақаси.



Ижро иши бўйича ундирувчилар Х.Х.Каримов


А.Х.Каримов
Download 93.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling