Oʻzbekiston iqtisodiyotida elektron xujjat aylanishidan foydalanish muammolari va istiqbollari
Электрон хужжат алмашинув тизимидан фойдаланишнинг
Download 62.95 Kb.
|
hujjat 3
1.2.Электрон хужжат алмашинув тизимидан фойдаланишнинг
ташкилий-иқтисодий мохияти. Мамлакатимизда Технологиялари изчил ахборот-коммуникация технологиялари изчил ривожланишига катта эътибор берилаётгани боис хизматлар ҳажми сўнгги беш йилда 24,5 фоизга ўсди. Юқори тезликдаги интернет тармоқларини ривожлантириш учун 2021 йилга келиб мамлакатимиз худудида 81700 минг км. дан зиёд оптик толали алоқа линиялари ётқизилди4. Ижобий силжишлар негизини жаҳон бозорида рақобатбардош товарлар тайёрлашга асосланган саноат тармоқларининг етакчи ўринга чиқиши, хизмат кўрсатиш сохаси юқори суръатлар билан ривожланиши ташкил қилади. Иқтисодиёт тармоқларини таркибий жихатдан такомиллаштириш ҳисобига мулкдорлар синфи шаклланиб, давлат солик хизмати органлари техник ва технологик омиллар бўйича модернизация қилинмокда. Бугунги кунда иш юритишни ёки хужжат айланишни автоматлаштириш тўғрисида гапирилганда хужжатларни қайта ишлаш билан боғлик бўлган барча ахборот технологиялари назарда тутилади. Натижада бу категорияга кенг кўламдаги дастурий таъминотлар тушади. Ҳужжатларни бошқариш тизимида матнли, жадвалли, графикли, мултимедиали ва бошқа турдаги хужжатларни тайёрлайдиган кўп сондаги дастурий маҳсулотлар мавжуд. Моҳияти бўйича, ҳужжатларни бошқариш тизими структураланмаган ахборотлар учун мўлжалланган маълумотлар базасини бошқариш тизими ҳисобланади. “Мижоз-сервер” архитектураси асосида яратилган тизимлар 4 та асосий элементдан ташкил топган: серверда жойлашган марказий иловадан; ишчи станцияларда жойлашган мижоз иловалардан; серверда жойлашган маълумотларни индексациялаш ва қидириш буйича дастурий таъминотдан; сервер ёки ишчи станцияларда сақланадиган хар хил турдаги файллар (матн, тасвир) кўринишидаги хужжатлар. Ҳужжатларни бошқаришда хар бир ҳужжат мураккаб структураланган маълумотлар мажмуи билан тавсифланади. Ҳужжатларни бошқариш тизими мазкур маълумотларни унумли сақлаш ва қайта ишлашни таъминлайди.ана шундай тизимга хуқуқий маълумотлар тизими мисол бўлади,улар кўпгина меъёрий-хуқуқий актларни орасида йўналишни аниқлашга имкон беради. Хужжатларни юборишда ,бу компьютер тармоқларини бошқа фойдаланувчилари улар билан ишлаши учун хужжатларни ва илова қилинган ахборотларни юборишни таъминлайдиган почта тизимларидир.Улар маълум даражада кучли бўлиши мумкин: энг содда электрон почта тизимидан тортиб то ўзига хос реквизитларни териш ва харакат йўналишини хужжатлар билан боғлашни имкон берувчи ривожланган ташкилот тизимларигачадир. Хужжатлар устида гурухли ишлашда, тизимлар комьютер тармоғининг бир гурух фойдаланувчиларига умумий хужжатлар тизимида параллел ишлашга имкон беради. Шу билан бирга барча ўзгаришларни ва версияларни тезкор кузатуви таъминланади. Ишлар оқимини бошқаришда , хар бир хужжат тури қайта ишлашни ва харакат йўналишини ўзига хос алгоритмига эга бўлиши мумкин. Қайта ишлаш вазифасининг хар бир қадами ва кейинги йўналиш хужжат ва жорий ходисалар тарихидан олдинги даврига боғлиқ бўлиши мумкин. Бошқа ривожланган мамлакатлар каби ,Ўзбекистонда хам бошқарув фаолияти ,ушбу фаолиятни бир вақтни ўзида манбаси,натижаси ва воситаси бўладиган хужжатлар ёрдамида амалга оширилади. Хужжатлар билан ишлашни ташкил этишда хар қандай муассасани бошқаришни мухим технологияси:кичик корхона офисидан тортиб то идора ёки корпорациягача. Албатта унумли бошқарув хужжатлар билан ишлашни қандайдир тизимини талаб қилади. Ташкилот фаолиятининг доираси ва масштаби қанча кенг бўлса ,иш юритиш тизими хам шунча мухим ва мустақил ахамиятга эга бўлади. Хужжатлаштиришни –хужжатларни расмийлаштиришни нафақат ягона қоидаларини,балки хужжат айланишини ягона тартибини хам тақозо этади. Меъёрий талабларга мувофик ташкилотнинг хужжат айланиши уларни олиш вақтидан ёки яратишдан то бажарилишини тугатишгача, жўнатиш ёки ишга топширишни қамраб олади. Ҳужжат айланишини бошқариш технологияси журнал ва картотека кўринишдаги кайд килиш- назорат шаклларини юритишни талаб қилади. Ҳужжат айланишини бошкариш анъанавий технологиясининг асосий муаммоси масштабида ташкилотнинг ҳужжатлар ҳаракатини марказий кузатишнинг реал вақт амалда мумкин эмаслигидир. Ахир бу нафакат барча бўлинмаларда батафсил журнал ва картотекаларни юритишда, балки мувофик ахборотларни тезкор марказий хабардор қилишда катта меҳнат сарфини талаб килади. Амалий натижа берадиган ҳужжат айланишини бошқариш технологиясининг мавжуд эмаслиги натижада, бажарувчиларни иш жойларида ўрнатилган ва тармоққа уланган компьютерлар ҳисобланади. Агар компьютер тармоғи , давлат ташкилотларида структурали бўлинмаларидаги иш юритувчи ходимларнинг иш жойларини қамраб олган бўлса, унда хужжатларни кўчиб юришини ва иш юритиш жараёнини марказий кузатиш имконияти пайдо бўлади. Умумдавлат меъёрлар тайёр расмий ҳужжатларни тайёрлаш технологиясини эмас: лойихалар ва норасмий ишчи хужжатлар билан ишлаш, балки уларни шаклини белгилайди. Шунинг учун ҳужжатларни тайёрлаш босқичида ихтиёрий ахборот технологияларини қўллаш мумкин- матн процессорларидан тортиб то жамоа бўлиб ишлаш тизимларигача хисобланади. Меьёрий хужжат айланиш тўғрисида гапирилганда, бир қатор ўзига хос хусусиятларни хисобга олиш керак. Бу нихоятда аниқ тавсифланган ва мyaйан xoc coxaдир. Ҳужжат айланишнинг бошқариш тизимининг объекти бўлиб, маьлумотлар структураси ҳисобланади. Уларга картотекалар, қайд қилиш- назорат варақалари, ҳужжатлар файллари, хабарлар ва папкалар тегишлидир. Ҳар бир хужжат тизимда рўйхатдан ўтиш керак. Руйхатдан ўтиш жараёнида қайд қилиш варақасига хужжатни ва уни қайта ишлаш холатини таърифлайдиган хужжат реквизитлари киритилади. Хужжатлараро иерархик икки томонлама гиперматн алоқа килиш имконияти назарда тутилади. Картотекалар - бу ҳужжатларнинг виртуал тўплами. Картотека ташкилот бўлинмаларининг картотека журналини тўлиқ ўхшашлигини билдиради. Аслида хужжат автоматлаштириш тизимидан ташқарида мавжуд бўлиши хам мумкин, мисол учун қоғозда кўришимиз мумкин. Ҳужжатни электрон версиясини сақлайдиган битта ёки бир нечта машина файлларини мавжудлигида, тизим ҳужжатни мувофик файлларига ва уларни ўқиш ва тахрирлаш дастурларига бўлган ҳаволани сақлайди. Шундай килиб, тизим фойдаланувчиси электрон ҳужжатлар билан ишлаш имкониятига эга булади. Фойдаланувчидан фойдаланувчига хужжатларии жўнатишда, олувчининг реквизитларини, санани ва илова қилинган хабар ва резолюция матнини ўз ичига олувчи хабар шаклланади. Ҳужжатларни бажарилишини назорат қилиш учун назорат варақалари қўлланилади, улар барча назорат қилинадиган ҳужжатлар учун ёки унинг қисмлари учун яратилиши мумкин. Электрон хужжат алмашиш тизимлари - электрон хужжатларни ахборот-коммуникация тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиш жараёнлари йигиндисидир. Электрон хужжат алмашиш тизимларининг асосий мақсади (Электрон хужжат айланиш тизими)- электрон хужжатларни яратиш ва сақлашни ташкил қилиш, шунингдек уларнинг хаётий жараёнларини бошқаришдир. Комплексли Электрон хужжат алмашиш тизимлари ташкилотнинг иш юритишининг бутун даврини қамраб олиши керак- хужжатларни яратишдан то архивга ёзилгунга қадар, хужжатларни хар қандай форматда марказлаштирилган сақлашни таъминлашдан иборатдир. Тизимда ҳар бир электрон хужжатнинг ҳаракати "каттик" ёки "эркин" йўналиш бўйича ташкил этилиши мумкин, масалан, хужжат маршрути хужжат алмашувида жалб қилинган ҳар қандай фойдаланувчи томонидан ўрнатилиши (ўзгартирилиши) мумкин. Электрон хужжат айланишидан битимлар (шу жумладан шартномалар) тузиш, ҳисоб-китобларни, расмий ва норасмий ёзишмаларни амалга ошириш ҳамда бошқа ахборотларни алмашишда фойдаланиш мумкин. Ҳужжатлар папкалари хужжатларни қайд қилиш варақаларини гурухлаш учун мўлжалланган, мисол учун технологик, мавзуга оид ва бошқалардир. Ахборот модели бир нечта хужжат айланишни автоматлаштириш тизимини ўзаро алоқа ишлаш имкониятини ҳам назарда тутади. Тизимлараро хужжат алмашиш ихтиёрий электрон почта тизимининг воситаси билан амалга оширилади. Турли компанияларнинг автоматлаштирилган тизимлари орасида стандартлаштирилган шаклдаги иш ҳужжатларининг (буюртмалар, ҳисоб рақамлари ва ш.к.) маълум шаклдаги электрон алмашинуви электрон хужжат алмашинуви тизимини белгилайди. Шундай қилиб, электрон ҳужжат айланиши тизими деганда хужжатларни узатиш, сақлаш, қайта ишлаш ва бошқариш жараёнларини автоматлаштириш имконини берувчи дастурий ва техник воситалар комплекси тушунилади. 1 Гулямов С.С.Роль интернет-технологий в маркетинговой деятельности предприятий в условиях формирования информационного общества .//BIZNES-ЭКСПЕРТ №4,2014г.,с.52. 2 Бегалов.Б.А.Мехнат унумдорлиги ва тараққиёт ,Халқ сўзи газетаси ,Тошкент,2016 йил 15 март №51(6486) 3 М. Н. Краснянский, С. В. Карпушкин, А. В. Остроух, А. Д. Обухов, И. С. Касатонов, Д. В. Букреев, С. В. карпов, Д. Л. Дедов Проектирование информационных систем управления документооборотом научно-образовательных учреждений / Тамбов Издательство ФГБОУ ВПО «ТГТУ» 2015г., с. 8 4 -www.mitc.uz Download 62.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling