O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕР ҚИМИРЛАШ
ЕР ҚАЗИШ МАШИНАЛАРИ -
тупроқ ва тоғ жинсларини қазиш, кесиш, ўпириш, майдалаш ва маълум масофага тўкиш учун мўлжалланган машиналар. Қурукликда ва сув остида ишлайдиган ҳамда гидравлик (сув отиб ишлайдиган) турлари бор. Қурукликда ишлайдиганла- ри ер қазиш-ташиш машиналари ва экс- каваторларга бўлинади. Ер қазиш-ташиш машиналарига скрепер, бульдозер, грей- дер, автогрейдер, грейдер-элеватор ва б. киради. Бундай машиналар қазилган тупроқ ёки тоғ жинсини бир неча мет- рдан 5 км гача масофага тўкиши мумкин. Экскаватор қурукликда ишлайдиган Е. қ. м.нинг энг кенг тарқалгани ҳисобланади. Сув остида ишлайдиган ва гидравлик Е. қ. м.га гидромонитор, землесослар, зем- лесосли снарядлар ва б. киради. Е. қ. м. ер қазиш, тоғ жинсларини кесиш-ўпириш ишларини тўла механизациялаштиришга имкон беради. ЕР ҚИМИРЛАШ - қ. Зилзила. ЕР ҚУТБЛАРИНИНГ ҲАРАКАТИ -Ер географик қугбларининг ер сатҳида силжиши. Географик кенгликларни бир қанча пунктларда кўп йиллардан бери кузатиш натижасида уларнинг ўртача қийматидан 0», 3 гача ўзгариши сезил- ган. Бирор пунктнинг кенглиги Дф га ортса, қарама-қарши меридианда шунча камаяди. Ерга Ой ва Қуёшнинг гравита- цион таъсири туфайли Ер ўқи ўз вазия- тини ўзгартиради, натижада ер қутблари силжийди. Ўртача вазиятга нисбатан қутбнинг ер сатҳида силжиши 15 м дан ортмайди; у соат мили йўналишига те- скари йўналишда даврий равишда сил- жийди. Уни 12 ойлик, йиллик давр ва 14 ойлик Чандлер даврига ажратиш мумкин. Йил- лик давр Ер атмосферасида ҳаво массаси- нинг фасл сари қайта тақ-симланишига, сув массасининг крр ва муз тарзида ер- нинг бир ярим шаридан иккинчисига ўтишига ва б. сабабларга боғлиқ. Чанд- лер даври ернинг табиий тебранишига ва ички деформациясига боғлиқ. Буни биринчи марта назарий жиҳатдан 1790 й.да Эйлер ту-шунтириб берган. Агар Ер мутлақ қаттиқ жисм бўлганда эди, унинг табиий тебраниши тахм. 10 ой бўларди. Аммо Ер пластик бўлиб, турли деформа- цияларга мойил, шу сабабли унинг таби- ий тебраниш даври тахм. 14 ойга тенг. Е. қ. ҳ. 19-а. охирларида кашф ки- линди. 1898 й.да Ер шарининг бир хил (ф=+39°08) кенгликлардаги олти пун- ктида халқаро кенглик хизмати ст-ялари ташкил этилди (учтаси АҚШ да, учтаси Италия, Россия ва Японияда). Халқаро кенгликлар хизмати дастурига мувофиқ ишлаётган ст-ялар 40 га яқин, улар тур- ли географик кенгликларда жойлаш- ган. Улардан бири Китоб шаҳрида 1899 й.дан бошлаб барча ст-яларнинг изчил |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling