O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
«ЕР ЮЗИ» — ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий журнал. 1925—31 й.ларда нашр этилган (қ. «Гулистон»). ЕР ЯДРОСИ
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
«ЕР ЮЗИ» — ижтимоий-сиёсий,
адабий-бадиий журнал. 1925—31 й.ларда нашр этилган (қ. «Гулистон»). ЕР ЯДРОСИ — Ернинг марказий энг чуқур геосфераси. Е. я.нинг юқори чегараси 2900 км чуқурлиқда, радиуси қарийб 3500 км. Ернинг марказида т-ра 5000°, зичлик қарийб 12,5 минг т/м3, босим 361 ГПа гача. Е. я.нинг юқори чегарасида бўйлама тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги кескин сакраб 13,7 дан 8,1 км/сек гача камаяди ва аксин- ча Ернинг маркази атрофида 11,2 км/ сек гача кўпайиб боради. Е. я.нинг ту- зилиши, физик хоссалари тўғрисидаги маълумотлар геофизика тадқиқот ме- тодларидан фойдаланиб олинган. Е. я. ташки ва ички ядро (субъядро)дан ибо- рат. Субъядронинг радиуси 1300 км ча- масида. Ташқи ядрода кўндаланг сейс- мик тўлқинлар тарқалмайди. Шунинг учун ҳам ташқи ядро суюқ бўлса керак деб тахмин қилинади. Ташқи ядродан ичкисига ўтишда бўйлама тўлқинлар кўндаланг тўлқинларни қўзғатиб юбо- ради. Шу боис ички ядро қаттиқ бўлса керак деб фараз қилинади. Е. я.нинг тар- киби тўғрисида ягона фикр йўқ. Баъзи олимлар Е. я. темир ва никелдан иборат дейишса, бошқалари металлашган си- ликатлардан, учинчи гуруҳ олимлар эса темир оксидларидан ташкил топган деб ҳисоблайдилар. Геофизик маълумотлар ва энг кучли босим шароитида бажарил- ган тажрибалардан олинган маълумотлар www.ziyouz.com кутубхонаси 71 асосида Е. я. эҳтимол никель ва олтингу- гурт аралашмали темирдан ташкил топ- ган деб фараз қилинади. Ер магнит май- донининг пайдо бўлишини ташқи ядро- даги механик-электромагнит жараёнлари б-н боғлайдилар. ЕР ҚАЗИРЛАР, ер сичқонлар (Soricidae) — ҳашаротхўрлар (сут эми- зувчилар) туркумининг оиласи. Осиё, Европа, Африка ва Америка қитъаларида кенг тарқалган, 21 тача уруғи бор. Ўзбекистонда митти оқтиш (Suncus etrus- cus), кичик оқтиш (Crocidura suaveolens), ола путорак (Diplomesodon pulchellum) ва оққорин оқтиш (Crocidura leucodon) учрайди. Е. қ. сут эмизувчиларнинг ичи- да энг майдаси, мас, митти ер сичқон танасининг уз. 3,5 см, думи 2,5 см ча. Кўриниши сичқонга ўхшайди, лекин бошининг катталиги, бурнидаги узун хартумчаси ва кўзининг кичиклиги б-н улардан фарқ қилади. Танасининг усти бахмаддек силлиқ ва майин қорамтир қисқа жун б-н қопланган. Тишлари ку- рак ва озиқ тишлардан иборат. Оёклари калта, тумшу-ғида мўйлови бор. Кўп тур- лари ҳар хил ўрмонларда, баъзи турлари чўл ва даштларда яшайди. Кутор деган тури ҳатто сувда яшашга мослашган. Е. қ. жуда хўра. Зараркунанда ҳашаротлар ва уларнинг личинкаларини кўплаб еб фонда келтиради. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling