O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОМЕТЕОРОЛОГИЯ (радио...
ва метеорология) — тропосфера ва стра- тосфералаги метеорологик шароитлар- нинг радиотўлқин (асосан, ультрақисқа тўлқин)лар тарқалишига таъсирини, шу- нингдек, радиосигналлар ёрдамида тро- посфера ва стратосферадаги метеороло- гик ҳодисаларни ўрганувчи фан соҳаси. Радиометеорологик тадқиқотларга би- ринчи марта А. С. Попов ўзининг яшин қайтаргич асбобини яратиш б-н асос сол- ди (1895). 20-а. 20йилларида ультрақисқа радиотўлқинларнинг тарқалиши, асо- сан, тропосферадаги метеорологик жараёнларга боғлиқдиги, шунингдек, радиотўлқинларнинг тропосферада тарқалишидан унда содир бўлаётган жараёнларни ўрганиш мумкинлиги аниқданди. Радиотўлқинларнинг атмосферада тарқалиш назарияси 20-а. 50-й.ларида рус олими В. А. Фок томонидан яратилди. Атмосферанинг Ер сатҳидан 5 км баланд- лигидаги қисми радиотўлқинларнинг тарқалишида асосий ҳисобланади, чун- ки шу қисмда атмосферадаги босим, т-ра ва намлик ҳамда гидрометеороло- гик хоссалар (атмосферадаги намлик конденсацияси — ёмғир томчиси, ту- ман, булутлар) ва ҳар хил аралашмалар каби ўзгарувчи омиллар ҳавонинг син- дириш кўрсаткичи п га таъсир қилади. Радиотўлқинларнинг тропосфера ва стратосферада тарқалишида улар сина- ди, ютилади, қайтади ва сочилади. Бунда ҳар бир ҳодисанинг интенсивлиги стра- тосфера ва тропосферанинг кузатила- ётган вақтдаги ҳолатига боғлиқ. Бундай муҳитда тарқалаётган радиотўлқинларни ўрганиш йўли б-н муҳитнинг метеоро- логик ҳолатини аниқлаш мумкин, Мас, атмосфера диэлектрик сингдирувчанлиги е нинг вертикал ва горизонтал тақсимоти радиотўлқинлар. б-н аниқланиб, ҳаво намлиги, траси, ёғинлар интенсивлиги, булутлардаги сув зарралари концентра- цияси ва б. метеорологик элементлар аниқланади. Р.нинг иклими турлича ҳудудларда и нинг мавсумий ўзгаришини, атмосфера газларида ютилиши (расмга қ.) ҳамда булутлар ва ёғинларда кучсизланишини ўрганувчи соҳаси радиоиқлимшунослик дейилади. Р.да радиолокация усуллари кенг қўлланилади. РАДИОМЕТР (радио... ва ... метр) — 1) электромагнит нурланиш энергиясини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иши нурланишнинг иссиклик таъсирига асос- ланади. Қуёш радиацияси, инфрақизил нурланиш ва б. нурланишларни тадқиқ қилишда қўлланилади (яна қ. Актино- метр, Пиргелиометр); 2) рад иоастроно- мияда — радиотўлқинлар диапазонида (тўлқин узунлиги 0,1 мм дан 1000 м гача) астрономик объектларнинг нурланиши- ни тадқиқ қилиш учун мўлжалланган ра- диотехник қурилма. Радиотелескоплар- нинг қабул қилувчи қурилмаси сифати- да, шунингдек, Ер сиртининг иссиклик хариталарини тузишда қўлланилади; 3) радиоактив манбаларнинг фаоллиги (вақт бирлиги мобайнида радиоактив емирилиш актлари сони) ни ўлчаш учун мўлжалланган асбоб; 4) акустикада — товуш нурланишлари босими (товуш- нинг радиацион босими) ни, кенгроқ маънода — товуш майдонининг баъзи муҳим кўрсаткичлари (товуш энергияси зичлиги, товуш интенсивлиги ва б.)ни ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling