O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИАЦИОН ҲИМОЯ, радиацион
хавфсизлик — радиоактив моддалар ва б. ионловчи нурланиш манбалари б-н ишлаганда хавфсизликни таъминлов- чи тадбирлар мажмуи. Радиобиология, ядро физикаси, космик биология, кос- мик тиббиёт ва б. фанлар ютуқларига асосланади. Р.ҳ.нинг асосий мақсади — биосферанинг радиоактив моддалар б-н ифлосланишига йўл қўймаслик, одам ва ҳайвонлар организмини (Мас, космос шароитида) зарарли нурланишлардан асраш ва ҳ.к. Зарарли нурланишларнинг организмга биологик таъсири ҳақидаги маълумотлар Р.ҳ. ёки радиацион хавф- сизлик меъёрларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади (қ. Дозиметрия). Радиоак- тив моддалар б-н ишлаганда ёки улардан фойдаланишда хавфсиз шароитларни таъминлаш, аввало, ходимларни хавфли нурланишлар манбаи (ядро реакторла- ри, гаммадефектоскоплар, радиоизотоп термоэлектр генератор ва б.) таъсиридан ишончли ҳимоя қилишдан иборат. Бунга қурилмаларни экранлаш (тўсиш), иш хо- насига кириш учун лабиринт (айланма) йўллар ҳосил қилиш, бу манбалар б-н ишлаш вақтини чеклаб қўйиш, радиоак- тив чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш www.ziyouz.com кутубхонаси 14 ва уларга тегишли ишлов бериш, якка (индивидуал) ҳимоя воситаларидан фой- даланиш ва б. тадбирлар орқали эриши- лади. Р.ҳ.ни меъёрий жиҳатдан таъминлаш учун Р.ҳ. бўйича халқаро комиссия мате- риаллари асосида радиацион хавфсизлик меъёрлари ишлаб чиқилган (1976). Бу ҳужжатда Р.Ҳнинг асосий тамойиллари белгилаб қўйилган. Бу меъёрларда радио- ктив нурлар б-н нурланишнинг чегараси йўл қўйиладиган қийматлари ва назорат даражалари, нурланиш дозалари чега- ралари, турли нурланишларнинг сифат коэффициентлари белгилаб қўйилган. Бу меъёрлар радиоактив моддалар б-н ишловчи барча шахслар учун мажбурий ҳисобланади. Агар Р.ҳга доир чегара- вий меъёрлар бузилганлиги аниқланса, «Радиоактив моддалар ва б. ионловчи нурланишлар б-н ишлашдаги асосий са- нитария қоидалари»га мувофиқ чоралар кўрилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling