O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РЕПРЕССОР (лот. repressor — че-
кловчи, тўхтатиб турувчи) — оперонда-
ги генлар транскрипциясини, ҳужайрада 
ферментлар таъсирини тўхтатадиган 
регулятор оқсил. Натижада тегишли 
РНКнинг синтези, бинобарин, опе-
рон кодлаётган ферментларнинг ҳосил 
бўлиши тўхтайди. Р. регулятор ген на-
зорати остида ҳар бир ҳужайрада 10— 
20 та молекуладан, фаол, яъни оператор 
б-н бевосита боғланиш имкониятига эга 
бўлган ёки нофаол ҳолатда синтезланади. 
Фаол Р.нинг хрсил бўлиши индуцитал 
(ҳужайрага махсус паст молекулали мод-
далар — индукторлар тушганида синтез-
ланадиган) ферментлар учун хос. Индук-
тор Р. га боғланганида Р.нинг фаоллиги 
камайиши туфайли тегишли фермент-
нинг синтези бошланади (индукция). 
Нофаол Р.лар (апорепрессорлар) ҳосил 
бўлиши эса репрессобел ферментлар 
учун хос. Апорепрессор ҳужайрага паст 
молекулали моддалар (коррепрессорлар) 
тушиб қолганида фаоллашади. Бунда 
оперон кодлайдиган фермент синтези 
тўхтайди (репрессия). Одатда, индикатор 
б-н корепрессор биргаликда битта уму-
мий термин — эффектор деб аталади. 
РЕПРИВАТИЗАЦИЯ (ре... ва лот. 
privatus — хусусий) — илгари давлат 
ихтиёрига олинган корхона, банк, акция 
ва б.ни қайтадан хусусийлаштириш. Бу 
б-н давлатлаштирилган и.ч.дан хусу-
сийлашган ва соғлом рақобатга таянган 
иқтисодиётга ўтилади. Р. иктисодиётни 
эркинлаштириб, иқтисодий ўсишга йўл 
очиб бериши б-н бозор иқтисодиёти та-
лабларига мос тушади. 
РЕПРИЗА (франц. repris — такрор-
лаш, қайта ижро этиш) — 1) цирк ва 
эстрадада — комик адабий ёки пантоми-
ма номери (баъзан ҳазил; латифа); 2) от 
циркида муайян вақт давомида отнинг 
бир хил чопиши; 3) циркнинг бошқа 
жанрларида Р. деб бир неча марта кет-
макет қайтариладиган трюклар аталади. 
Цирк санъатида Р. термини 19-а.нинг 
1-ярмидан бошлаб юритилган. Ўзбек 
масхарабоз ва қизиқчилари ҳамда цирк 
клоунлари (К. Зарифов, А. Юсупов, Н. 
Нурматов, Э. Парпиев, О. Ҳакимов, Г. 
Заставников, П. Боровиков ва б.) репер-
туаридан Р.лар кенг ўрин эгаллаган; 4) 
мусиқада — мавзунинг (унинг ривож 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling