O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАБИУЛ-АВВАЛ — қамарий йил 
ҳисобида, яъни Ой таквимида, шунинг-
дек, мусулмонларнинг ҳижрий-қамарий 
йил ҳисобида 3-ойнинг арабча номи. 30 
кунга тенг.
РАБИУС-СОНИЙ — қамарий йил 
ҳисобида, яъни Ой тақвимида, шунинг-
дек, мусулмонларнинг ҳижрий-қамарий 
йил ҳисобида 4-ойнинг арабча номи. 29 
кунга тенг. 
РАБЛЕ (Rabelais) Франсуа (1494, 
Турень, Шинон ш. яқинида — 1553.9.4, 
Париж) — француз ёзувчиси. Жаҳон 
адабиётида комик жанрнинг буюк намо-
яндаси. Ёшлигида монах бўлиб, 1527 й. 
монастирни тарк этган ва ҳуқуқ, топогра-
фия, археология, тиббиётни ўрганган, шу 
соҳалар бўйича бир қанча илмий асарлар 
яратган; 1537 й. тиббиёт д-ри бўлган. Р. 
5 қисмдан иборат дунёга машҳур аса-
ри — «Гаргантюа ва Пантагрюэль» ро-
манининг 4 қисмини 1533—53 й.ларда 
ёзиб нашр эттирган, асарнинг 5-қисми 


www.ziyouz.com кутубхонаси
3
эса Р.дан қолган материаллар асосида 
номаълум муаллиф томонидан 1564 й.да 
яратилган. Р.нинг бу романи Уйғониш 
даври француз маданиятининг, ўша давр 
диний ва сиёсий ҳаётининг, фалсафий, 
педагогик ва илмий тафаккурининг, иж-
тимоий ҳаёт ва маънавий интилишлари-
нинг чинакам бадиий энциклопедияси 
ҳисобланади. Асарда ёзувчи хаёлий мам-
лакат ва персонажларни, ўта муболағали 
воқеаларни тасвирлашда ҳазил, мазах, 
истеҳзо ва ҳ.к.дан фойдаланган. Ўрта 
аср аскетизмига, мунофиқликка қарши 
қарашларини, ўз даврининг гуманистик 
идеалларини халқ оғзаки ижоди руҳидаги 
ва бўрттирма образлар (Гаргантюа, Пан-
тагрюэль каби девқомат одамлар ва 
ҳақиқат изловчи Панург) орқали ифода-
лаган. Ушбу роман Лафонтен, Мольер, 
Р. Роллан ижодига таъсир кўрсатган. 
Романнинг қисқартирилган таржимаси 
ўзбек тилида нашр қилинган.
Ас: Гаргантюа ва Пантагрюэль, Т., 
1970.
РАБОД (араб.) — Ўрта Осиё, Эрон ва 
Афғонистондаги ўрта аср шаҳарларининг 
савдо ва ҳунармандчилик дўконлари, 
маҳаллалари жойлашган қисми. Р.лар 
7—8-а.ларда пайдо бўлиб, шаҳарларнинг 
арки 
ёки 
шаҳристони 
атрофига 
қурилган. 11 — 12-а.ларда Ўрта Осиё 
шаҳарларининг мустаҳкам қисмига ай-
ланган. 13-а. бошида мўғуллар истилоси 
натижасида кўплаб қад. шаҳарларнинг 
арки ва шаҳристони харобага айланиб 
қолган бўлсада, Р.ларда ҳаёт давом этган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling