O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАБОДХЎЖА ҚЎРҒОНИ, Рабоди 
Хожа — қад. истеҳком. Самарқанднинг 
жан.шарқида, Зарафшон дарёсининг 
чап соҳилида, Дарғом каналининг бош 
тўғони ёнида барпо этилган. Илк ўрта 
асрларда у «Варқсар» («Тўғонбоши») 
номи б-н машҳур бўлган. Р.қ.нинг 
сақланиб қолган ташқи девори қолдиғига 
қараганда, қўрғоннинг уз. 600 м, кенгли-
ги 300 м ва майд. 18—20 га, учта дарвоза-
си бўлган. Р.қ. муҳим стратегик аҳамият 
касб этган. Табарийнинг ёзишича, хали-
фаликка қарши Самарқандда кўтарилган 
қўзғолонни бостириш учун Хуросон но-
иби Хузайна 721 й. Р.қ.га хужум қилиб, 
Дарғом каналини боғлашга ҳаракат 
қилган. Бироқ, сўғдийлар кўрғонни қаттиқ 
мудофаа этганлар. 736 й. Хуросон ноиби 
Асад ибн Абдуллоҳ ҳам Р.қ.ни эгаллаб, 
самарқандликларни сувсиз қолдиришга 
уринган. Шу туфайли Р.қ.да қадимдан 
катта ҳарбий куч сақланган. Насафий-
нинг маълумотига кўра, 12-а.да Р.қ.да 4 
минг суворий ва 12 минг пиёда жангчи 
яшаган. 15-а.да Р.қ. атрофида 40 минг-
га яқин аҳоли истиқомат қилган. Уларга 
Самарқанд ҳокими томонидан Дарғом 
каналининг бош тўғонини назорат қилиб 
туриш ва тузатиш топширилган бўлиб, бу 
хизматлари учун улар давлат томонидан 
солинадиган хирождан озод этилганлар. 
Р.қ.да тўғончилар бошлиқларидан Абу 
Закариййа Варақсарий (844 й.) ва Хожа 
Закариййа Варақ (12-а.)лар дафн этилиб, 
пишиқ ғиштдан мақбара бино қилинган. 
Шу боис бу қўрғон Рабоди Хожа номи 
б-н шуҳрат топган.
Ад. Муҳаммаджонов А., Қуйи Зараф-
шон водийсининг суғорилиш тарихи, Т. 
1972. Абдулаҳад Муҳаммаджонов. 
РАБОТ (араб.) — ўрта асрларда ара-
бларнинг мустаҳкамланган қароргоҳи. 
Тарҳи тўртбурчак, деворларида мино-
ралари бўлган. Дастлаб (Ислом дини 
тарқала бошлаган даврда) ғозийларга 
мўлжаллаб қурилган махсус бино. Кей-
инчалик Р. фақат қўрғон, истеҳком маъ-
носидагина эмас, балки меҳмонхона (кар-
вонсарой) мазмунида ҳам тушунилган. 
Зоҳидлар хам махсус Р.ларда яшаганлар. 
Ўрта Осиёда 8—10-а.ларда кўчманчи 
аҳоли яшайдиган ҳудудлар б-н чегара-
дош худудларда кўплаб Р. лар қурилган. 
Улардан энг машҳури Работи Маликдир.
РАБОТ — Марокаш пойтахти. Сале 
ш. билан Р.-Сале префектурасини таш-
кил этади. Атлантика океани соҳилида, 
унга Бу-Регрег дарёсининг қуйилиш ери-


www.ziyouz.com кутубхонаси
4
да жойлашган. Аҳолиси 1,38 млн. киши-
дан зиёд (1990-й.лар ўрталари). Иқлими 
субтропик, ўртача т-ра янв.да 12°, июл-
да 22°. Йиллик ёғин 530 мм. Транспорт 
йўлларининг мухим тугуни, т.й. ва авто-
мобиль йўллари орқали мамлакатнинг 
бошқа йирик шаҳарлари, шунингдек, Жа-
зоир ва Тунис б-н боғланган. Аэропорти 
халқаро аҳамиятга эга. Р. — мамлакат-
нинг йирик иқтисодий маркази. Саноа-
тининг асосий тармоқлари: тўқимачилик 
ва тикувчилик, озиқ-овқат, металлсозлик, 
кўн-пойабзал, ёғочсозлик, кимё, поли-
графия. Мебель, минерал ўғитлар ишлаб 
чиқарилади. Р. — мамлакатнинг илмий ва 
маданий маркази: ун-т (1957), консерва-
тория, и.т. муассасалари, миллий театр, 
Удайя музейи, халқ санъати ва б. музей-
лар, кутубхоналар бор. Шаҳарда банклар, 
ҳукумат идоралари жойлашган.
Шаҳарга 1150 й.да муваҳҳидлар то-
монидан асос солинган. 17-а.да Р.га 
Андалусиядан мусулмон ҳунарманд ва 
савдогарларининг кўчиб келиши муноса-
бати б-н шаҳар тез ривожланди. 1627— 
66 й.ларда мустақил Риф республикаси 
пойтахти. 19-а.да Р. сиёсий ва иқтисодий 
марказга айланди. 20-а. бошларида фран-
цуз босқинчиларига қарши миллий озод-
лик кураши маркази. 1912—56-й.ларда 
Франция протекторатининг маъмурий 
маркази. 1956 й.дан мустақил Марокаш 
давлатининг пойтахти.
Р.нинг тарихий маркази Бу-Регрег 
дарёси бўйидаги қоя устида жойлашган. 
Шаҳарнинг эски қисми 12-а. охирида 
баланд девор б-н ўралган. Меъморий 
ёдгорликларидан Катта масжид (14-
а.), Ҳасан масжиди (12-а.), мақбаралар, 
Қирол саройи (1775) ва б. сақланган. 
Шаҳарнинг жан.да янги замонавий бино-
лар қурилган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling