O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАБҒУЗИЙ (тахаллуси; асл исм-
шарифи Носириддин Бурҳониддин ўғли) (13-а. охири — Хоразмнинг Работўғуз мавзеи — 14-а. бошлари) — шоир. Работўғузда қозилик қилган. Шарқ халқлари оғзаки ижодини, айниқса, ри- воятларни, авлиё-анбиёлар тўғрисидаги қиссаларни чуқур ўрганган. Ўзи ҳам www.ziyouz.com кутубхонаси 5 кўпгина ибратли ҳикоятлар, қиссалар ёзган. Туркий халқлар адабиёти тарихи- да биринчилардан бўлиб насрда ривоят- лардан ҳикоят, ҳикоятлардан қисса яра- тишни бошлаб берган. Бизгача «Қисаси Рабғузий» (1309—10) асаригина етиб келган. Асар мусулмон мўғул бекларидан Носириддин Тўқбуғанинг топшириғи б-н ёзилган. Китоб туркий тилда, асосан, насрда, мадҳиялар, баъзи қиссаларнинг хулосалари, лирик кечинмалар ва хоти- ма қисми эса назмда ёзилган. Қуръони каримдаги баъзи лавҳалар, исломга оид бошқа китоблардан ва Абу Исҳоқ Нишо- пурийнинг «Қисас ул-анбиё»сидан айрим фактлар асарга асос қилиб олинган. Асар анъанавий ҳамд ва наът б-н бошлана- ди, сўнг унинг ёзилиш сабаби, муаллиф ҳақида маълумот берувчи қисқа сўзбоши, кейин эса қиссалар келади. Жами 72 қиссадан иборат. Мавзу доирасига кўра, асар қиссалари жуда ранг-баранг. Оламдаги бутун мавжудот эгаси бўлган Аллоҳни улуғлаш, пайғамбарлар ҳаётига доир лавҳаларни эслаш, камтаринлик ва такаббурлик, отаона ва фарзанд муноса- батлари, эрк ва адолат мавзулари шулар жумласидандир. Қиссалар ҳажми турли- ча: Мас, Юсуф ҳақидаги қисса салкам 100 саҳифани ташкил килса, Лут ҳақидаги қисса бир неча саҳифадангина иборат. Қиссаларда реал ҳаёт воқеалари б-н боғлиқ мавзулар ҳам учрайди. Қиссалар баёнида, персонажлар тасвирида халқ оғзаки ижодининг бевосита таъсири сезилади. Асарда маърифий-дидактик ҳикоятлар ҳам мавжуд (Луқмон ҳикояси ва б.), қиссалардаги ҳикоятларга дунёвий руҳ ҳам сингдирилган (Юсуф қиссаси ва б.). Р.нинг бу асари ўзбек адабиётида ба- диий наср ёдгорлигининг етук намунаси ҳамда 13—14-а.лар эски ўзбек адабий тилини ўрганишда асосий манба сифати- да аҳамият касб этади. Қиссанинг 15-а. га оид қўлёзмаси Лондондаги Британия музейида, 16-а.да кўчирилган нусхаси Санкт-Петербургда, 19-а.да кўчирилган қўлёзма, шунингдек, босма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида (инв. №1025, 7397, 1874) сақланади. Ac: Қисаси Рабғузий, 1—2-китоб, Т., 1990-91. Ад.: Ўзбек адабиёти тарихи [5 ж.ли], 1ж., Т., 1977. Ҳабиб Абдуназар. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling