O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАВАЛПИНДИ — Покистоннинг 
шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Панжоб 
вилоятида, тоғ этагида. Мамлакатнинг 
муҳим иқтисодий ва маданий маркази. 
Панжобдан Афғонистон ва Кашмирга бо-
риладиган йўл устида. Аҳолиси 1,4 млн. 
киши (1998), аксарияти пушту, кашмири, 
гужарот ва панжоблар. Р. — транспорт 
йўлларининг тугуни, муҳим савдо-сано-
ат маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик (ип 
газлама, шойи, мовут, трикотаж), пойаб-
зал, кимё-фармацевтика, нефтни қайта 
ишлаш, металлсозлик ва машинасозлик, 
цемент корхоналари, т.й. устахонала-
ри бор. Ҳунармандчилик ривожланган. 
Шаҳар яқинидаги нефть ва газ конлари-
дан Р.га қувурлар ўтказилган.
Мил. ав. P. ўрнида Гажипур ш. бўлган. 
Ўрта асрларда шаҳар Фотихпур-Бао-
ри деб аталган. 14-а. бошида мўғуллар 
томонидан бузиб ташланган. Кейинча-
лик шаҳарни гаккарлар қабиласининг 
бошлиғи Равалхон қайта тиклаб, ўз номи 
б-н атаган. 1849 й.да Р.ни инглизлар бо-
сиб олган. 1947 й.гача Р. Буюк Британи-
янинг Ҳиндистондаги энг йирик ҳарбий 
базаси бўлган. 1947 й.дан 1960-й.лар 
бошигача Р. — Покистоннинг муваққат 
пойтахти. Политехника ун-ти, коллеж-
лар, ҳарбий музей, археология музейи
картиналар галереяси, аэропорт бор.
РАВВИН (қад. яҳудийча рабби — 
устозим) — иудаизмда диндорлар жа-
моасининг раҳбари, дин хизматчиси. Р. 
диний ақидаларни талқин қилади, диний 
маросимларга оид масалаларни ҳал эта-
ди, баъзи маросимларни бажариб беради, 
синагогада ваъз-насиҳат қилади. 
РАВЕЛЬ (Ravel) Морис Жозеф 
(1875.7.3, Франциядаги Сибур ш. — 


www.ziyouz.com кутубхонаси
6
1937.28.12, Париж) — француз компо-
зитори. Париж консерваториясини ту-
гатган (1905). Ижодида дастлаб мусиқий 
импрессионизм, 1917 й.дан неокласси-
цизм тамойилларини ривожлантирган. 
Асарлари колоритининг бойлиги, шакл 
ва ритмлар равшанлиги, мавзулар халқ 
(айниқса, испан) куйларига яқинлиги 
б-н ажралиб туради. «Сув ўйини», «Акс 
тасвирлар», «Кечки Гаспар» (1905—08) 
асарларида янги фортепиано услубини 
кашф этган. Рақс куйларига изчил му-
рожаат қилиб хореографик симфония 
(«Дафнис ва Хлоя» балети, 1911), хоре-
ографик поэма («Вальс», симфоник ор-
кестр учун, 1920) жанрларини яратган. 
2 опера, 3 балет, 2 фортепиано концер-
ти, симфоник, вокалсимфоник ва ка-
мер асарлар муаллифи. «Болеро» (1928) 
француз симфонизми чўққисидир. Унинг 
мусиқаси асосида Навоий театрида балет 
саҳналлаштирилган (1960). Р. анъанала-
ри Ўзбекистон композиторлари (А. Коз-
ловский, Г. Мушель ва б.) ижодига катта 
таъсир этган, С. Каримхўжаев «Равель 
хотирасига» номли хореографик поэма 
(1974) яратган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling