O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi “молиявий ҳисобот таҳлили” фани 2-МАВЗУ БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ ВА молиявий ҳолат таҳлили
O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
Download 139.42 Kb. Pdf ko'rish
|
2 мавзу. Маъруза матни
O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi истиқболдаги молиявий аҳволини, ундаги ўзгаришларини аниқлашга имкон беради. Активлар- бу субъект назорат қиладиган, келгусида улардан даромад олиш мақсадида аввалги фаолият натижасида олинган иқтисодий ресурслардир. Активлар- сотиб олиш, ўзида яратиш ва қуриш, шунингдек бошқа битимлар ва воқеалар асосида эгалик қилиш йўллари билан шакллантирилади. Капитал- бу корхона активлари манбаи ва мажбуриятларни қоплаш, унинг узлуксиз ишлашини таъминловчи ва фойдани максималлаштирувчи асосдир. Капитал тадбиркорлик фаолиятининг асоси, молиявий барқарорликнинг муҳим кўрсаткичи. Бухгалтерия ҳисобида ўз манбалари "Хусусий капитал" тушунчаси билан ифодаланади. Хусусий капитал хўжалик фаолияти кенгайтириш, маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш, турли мақсадли фондларни шакллантиришни, корхонанинг бозор қийматини ошириш муҳим мезони ҳисобланади. Мажбуриятлар-шахснинг (қарздорнинг) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ишни амалга ошириш, масалан мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, пул тўлаш ва бошқа мажбуриятларидир ёхуд муайян хатти-харакатдан тийилиб туриш мажбуриятидир. Корхоналарнинг молиявий ҳолати кўпинча корхона қандай активларга ва уларнинг қайси даражасига эга эканлиги билан белгиланади. Шу сабабли, молиявий ҳолат таҳлилида активларни шакллантириш ва уларни молиялаш манбаларига эга бўлиш таҳлилда алоҳида мавзу сифатида ўрганилади. Активларни жойлаштиришда аниқ меъёрий нисбат белгиланмайди. Лекин уларни молиялаштириш манбалари юзасидан бу нисбатни қайсидир жиҳатдан аниқ белгилаб олиш мумкин. 3. Бухгалтерия балансининг горизонтал, вертикал ва тренд таҳлили Бухгалтерия балансининг вертикал таҳлилида хўжалик субъектининг маблағлари ва маблағлар манбасининг таркибий тузилиши баҳоланади. Вертикал таҳлил бухгалтерия балансининг актив ва пассив қисм моддалари ўзгаришини нисбий кўрсаткичларда баҳолаш имконини беради. Бухгалтерия балансининг горизонтал таҳлилида маблағлар ва уларнинг манбаларининг динамик ўзгаришларига баҳо берилади. Тренд таҳлили молиявий ҳисобот элементлари ва кўрсаткичларини жорий даврга бўлган ҳолатини базис йили ёки асос йили кўрсаткичи билан ўрганишни характерлайди. Тренд таҳлилининг ўзига хос хусусиятлари сифатида қуйидагиларни таркиблаш мумкин: -тренд таҳлили узоқ даврийликни қамраб олади ва яқин келажакни молия режасини тузишда муҳим аҳамият касб этади; -тренд таҳлили корхона молиявий фаолиятининг барча жиҳатларни тўла очиб беришга имкон беради; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling