O’zbekiston respublikasi buxoro viloyati avtomobil yо`llari xududiy bosh boshqarmasi


Бухоро вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжинииринг компанияси директори Ф.Жаллиевга


Download 1.32 Mb.
bet35/83
Sana06.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1333259
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   83
Bog'liq
2017-2022 йил хат (2)

Бухоро вилояти «Ягона буюртмачи хизмати» инжинииринг компанияси директори Ф.Жаллиевга

Бухоро МЙБХ ДУК Сизга шуни маълум қиладики, корхонамиз томонидан бундан олдинги 2021 йилнинг 7 май кунида №151/7 сонли хат орқали мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сонли Қарорининг 2-банди 3-хат бошига мувофиқ, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ташқи инфратузилмасини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб белгиланганлигини маълум қилганмиз.


Қарорнинг 2а-ИЛОВАда келтирилган “2021 йилда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг манзилли РЎЙХАТИда қуйидаги Бухоро вилоятининг автомобил йўлини қуриш билан боғлиқ объектлари киритилган:
24. Ғиждувон тумани А. Қаҳҳор КСЗ (0.5 км)
29. Бухоро шаҳар Когон шоссеси КСЗ (0,8км)
33. Бухоро шаҳри Марғосим КСЗ (1,5км)
37. Ғиждувон тумани Ф. Хўжаев КСЗ (0,2км)
41. Ромитан тумани Афросиёб КСЗ (0,7км)
43. Когон тумани Амиробод КСЗ (I-этап) (2,4км)
44. Бухоро шаҳри Ўтрор КСЗ (0,8км)
47. Вобкент тумани Халач КСЗ (1,6км)
Шу билан биргаликда, Қарорнинг 3-банди 3-хат бошига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг 2020 йилда тугалланмаган ва йилдан йилга ўтувчи кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари ва кредитор қарздорликларни қоплаш бўйича буюртмачи функцияси сақланиб қолинади.
Қарорнинг 2, 3-банлари ижросини таъминлаш мақсадида Сиздан мазкур объектлар бўйича:
- корхонангиз томонидан тузилган ва ғазначилик идораларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган шартномалар (лойиҳа смета ҳужжатларини тайёрлаш ва/ёки қурилиш-монтаж ишларини бажаришга пудрат шартномалари) мавжуд ёки йўқлиги ҳақида;
- объектлар бўйича молиялаштириш 2020 йилда очилган бўлса, амалга оширилган тўловлар ва/ёки кредиторлик қарздорлик ҳақида;
- Бухоро МЙБХ ДУК томонидан буюртмачи вазифасини амалга оширишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай ҳолат мавжуд бўлган тақдирда ушбу ҳолатлар ҳақида ёзма равишда маълум қилишингизни сўраймиз.
Юқоридаги объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари бошланмаган ва/ёки кредиторлик қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда Бухоро МЙБХ ДУК томонидан тегишли лойиха ва қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи ижрочиларни аниқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда танлов(тендер) савдолари ташкиллаштирилади.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling