- Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас.
- Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз вазифасини бажариб турган даврда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллаши, вакиллик органининг депутати бўлиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.
- вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлайди ҳамда лавозимидан озод этади. Конституцияни, қонунларни бузган ёки ҳоким шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган туман ва шаҳар ҳокимларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини бажаришни давлат органларига ёки мансабдор шахсларга топширишга ҳақли эмас.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Сенати тарқатиб юборилиши мумкин.
- амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида Президент сайлови ўтказилади.
Вазирлар Маҳкамаси - Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг Президент томонидан белгиланадиган асосий йўналишлари доирасида амалга оширади.
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
- Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлиси ва Президенти олдида жавобгардир
Do'stlaringiz bilan baham: |