O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баённома № 30
- Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида “Мустақиллик меъмори” мавзусида давра суҳбати
Янгиобод тумани
АБКМ директори : П.М.Исаев “ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 30 “07” сентябр 2022 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: Марказ ходимлари 14 киши Йиғилиш раиси П.М.Исаев Маъсул ходим Д.Абдухолиқов К У Н Т А Р Т И Б ИЎзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида “Мустақиллик меъмори” мавзусида давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, Ўзбекистон мустақилликка эришган илк йиллардан диний соҳага ўзбек халқининг миллий маънавиятининг ажралмас қисми сифатида алоҳида эътибор қаратилди. Диннинг ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятида тутадиган ўрни ва мавқеи аниқ белгиланиб, бу соҳада мустаҳкам қонунчилик яратилди. Бугунги кунда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, миллий-қадриятларини сақлаш ва ривожлантириш орқали ўзлигини намоён этишга барча ҳуқуқ ва имкониятлар тўла таъминланган. Халқимиз томонидан истиқлолнинг дастлабки йилларидан виждон эркинлигини таъминлаш, диний ва миллий қадриятларимизнинг қайта тиклаш ва ривожлантириш борасида давлатимизнинг олиб бораётган сиёсатига катта ишонч билдирилаётгани бугунги кунда ушбу йўналишдаги хайрли ишларнинг тобора изчиллик билан ривожланиши тимсолида яққол намоён бўлмоқда. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш ва фуқароларнинг эътиқодий эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш борасида олиб борилаётган сиёсатнинг моҳият-мазмуни ва ҳуқуқий асослари, сўнгги йилларда диний таълим тизимини ривожлантириш, муқаддас ҳаж амаллари ва умра зиёратларини ташкил этишни янада такомиллаштириш, бой меросимизни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимизда етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий-ижодий фолияти билан кенг жамоатчиликни таништириш, халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган сермаҳсул ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар. Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган сиёсат БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йилда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” моддаларида белгиланган тамойилларга ҳамоҳанг бўлиб, давлатимиз виждон эркинлигини таъминлаш борасида ўз зиммасига олган барча халқаро шартномаларни тўла-тўкис бажариб келмоқда. Истиқлол туфайли жаннатмакон мамлакатимизда мавжуд диний конфессиялар равнақи йўлида кенг имкониятлар очилди. Масжид ва мадрасалар, черков ва ибодатхоналарнинг бинолари, нодир тарихий манбалар, осори атиқалар диндорларга қайтариб берилди. Фуқароларнинг диний таълим олишлари ва адабиётлар нашр этишлари учун ҳамма шароитлар яратилди. Республикамизда миллати, ирқи ва диний келиб чиқишидан қатъи назар барча фуқароларнинг қонун олдида тенг эканлиги тамойилларига қатъий риоя қилинаётгани жамият барқарорлигининг асосий омилларидан бўлиб келаётгани таъкидланди. Республикамизда таҳдидлар қарши кураш борасида кўрилаётган чоралар, хусусан, “Ўз болангни ўзинг асра” деган тамойил асосида ўсиб келаётган авлодни илм ва ҳунар эгаллашга чорлаш, уларни мутаассиб ғоялардан ҳимоя қилиш, шунингдек, адашиб ёт оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқароларни тўғри йўлга қайтариш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ёритилди. Мазкур йўналишдаги ютуқларда аҳоли ичида маърифий ислом ғояларини кенг тарғиб этиш, жамиятда диний бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш муҳим омил бўлаётгани қайд этилди. Табир иштирокчилари Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий жиҳатдан барқарор, умуминсоний қадриятлар устувор бўлган, маънавий мерос ва диний қадриятларни тиклаб, инсон ҳуқуқларини устувор соҳа даражасига кўтара олган мамлакат эканини эътироф этдилар-деб ўз сўзини якунлади. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling