O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 октябрдаги
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият”
- Янгиобод тумани АБКМ директори : П.М.Исаев “ТАСДИҚЛАЙМАН”
- Баённома № 34
- 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз-отангдан улуғ” мавзусида давра суҳбати
Янгиобод тумани АБКМ директори : П.М.Исаев “ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 34 “5” октябр 2022 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: Марказ ходимлари 14 киши Йиғилиш раиси П.М.Исаев Маъсул ходим Д.Абдухолиқов К У Н Т А Р Т И Б И1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан “Устоз-отангдан улуғ” мавзусида давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, ҳар бир кишининг отаси фарзанд учун улуғлиги муқаррар. Аммо унинг улуғланиш доираси шу фарзандлар ва энг яқинлари орасида. Ҳамма улуғлайдиган устозларга нисбатан бу доира қисқа ва чегараланган. Устознинг эса улуғланиш доираси кенг. Шунинг учун у улуғдир.· Барча фарзандлар сингари Амир Темур учун ҳам отаси улуғ. Унинг қудрати отасини “Гўри Мир” мақбарага дафн қилиб пойига ўзини қўйдиришга етар эди. Аммо устозини улуғлаб, ўзини унинг пойига дафин этишлигини васият қилганлиги ҳам устознинг отадан улуғлигидан далолатдир.· Ота ўз фарзандига ўзининг бисотидаги ҳамма нарсани бериши мумкин. Аммо фарзанд у билан улуғлик даражасига кўтарила олмаслиги муқаррар. Чунки, барча отада устозлик қила оладиган касби ва қобилияти бўлмаслиги мумкин. Фарзандни тарбиялаб улуғлар сафига қўша оладиган устоздир. Бу билан ҳам устоз улуғдир.· Ота учун фарзанд унинг зурриёти, ҳаётининг давомчиси. Устоз учун эса у улуғ ишларнинг давомчиси. Фарзанд ота хизмати билан бу даражада улуғланмаслиги мумкин, аммо устоз ўргатган касб билан у улуғлар сафидан жой олади. Бу ҳам отага нисбатан устознинг улуғлигидан далолатдир.· Ота ўғри бўлса, фарзанд ҳам ота изидан бориб, ўғри бўлиши мумкин. Бундайлар жамиятда ланатланади. Агар унда иқтидор бўлса ва яхши устознинг қўлига тушиб қолса, у аллома бўлиши тайин. Бу ҳам устознинг улуғлигидан далолатдир.· Бировга бир бурда нонини топиб ейдиган касбни ўргатадиган устоз бўлишдек саодат ҳаммага ҳам насиб қилмаган.· Устоз айтди: қора кўнгилни совун билан оқартириш қийин экан. Устоз меҳнатга ўргатса чўчиманг. Сиз мақсадли ва самарали меҳнат қилишни ўрганган бўлсангиз, билингки Сиз муҳтожликдан қутилгансиз.· Дунёда энг қийин ишлардан бири — сир сақлашни ўргатган устозга тасаннолар айтиш керак.· Сендаги кўп яхши фазилатлар ота-онангдан ва устозингдан ўтган. Сен ҳам яхши фазилатларинг билан уларга “ота-онасига, устозига раҳмат”, деган мукофотларни инъом қилгин.· Одам ишлаганда оладиган маошининг миқдорини ўйлайди, устоз — шогирдининг камоли ва тақдирини.· Устоз шогирдини севади, агар у устоз ўгитларига ҳақиқий ва чинакам амал қилса.· Устоз билан шогирдлик ўртасида беғаразлик ва самимийлик бўлса, у дўстликка айланади ва бу жуда катта муваффақиятлар келтириши мумкин.· Устоз ғояси – бу катта капитал. Унинг фойдасидан иқтидорли шогирдлар манфаатдор бўлади.· Устоз ўлмас ғояларни яратса, ўзидан кейин ҳам ғоялари ўлмайди.· Устоз — ғояларнинг эгаси. Устознинг эгаси, унинг шогирдлари. Дунёда ягона ўлмайдиган нарса – устоз яратган ғоялардир.· Устознинг улуғлиги — унда ҳамиша ғоялар пайдо бўлаверишида, шогирднинг улуғлиги, уни ўзлаштира олиш имкониятининг мавжудлигида.· Устознинг машҳурлиги – вақтинча, омади – тасоддиф, мувоффақиятлари — мўрт бўлиши мумкин, агар унинг ўлмас ғояларини давом эттирадиган садоқатли шогирдлари бўлмаса.· Устоз бўлишдек саодатга эришиш учун кўп мураккаб йўлларни босиб ўтиши, анча тўсиқларни ортта қолдирган бўлиши лозим.· Ҳақиқий устоз бўлишдан олдин катта ҳарф билан ёзиладиган ИНСОН бўлишни талаб қилади.· Устоз ҳамма соҳада юксак чўққига ўхшаши керак. Шундагина унга ҳамма интилиб яшайди-деб ўз сўзини якунлади. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling