O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баённома № 35
- Миллий ғоя ва миллий тарбия” мавзусида давра суҳбати
Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 35 “12” октябр 2022 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: Марказ ходимлари 14 киши Йиғилиш раиси П.М.Исаев Маъсул ходим Д.Абдухолиқов К У Н Т А Р Т И Б И“Миллий ғоя ва миллий тарбия” мавзусида давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, “Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги” номли бўлимида асрлар давомида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган му³им бир масалага, яъни одамларнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида моддий ҳамда маънавий асослар уйғун бўлгандагина бахтли ҳаётга эришиш мумкин эканига эътибор қаратилади.Асарда истиқлол йилларида жамиятда маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги масаласига алоҳида эътибор берилганлиги таъкидланар экан, баъзи бир сиёсатчи ва назариётчиларнинг, олдин моддий ҳаётни, кейин маънавий масалаларни ўйлаш керак, деган мазмундаги фикрларининг хато экани мисоллар орқали исботланади. Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлигини таъминламасдан туриб жамиятни юксалтириш, олдинга қўйилган мақсадларга эриша олиш мумкин эмаслигини тарихнинг ўзи исботлаб берди. Китобда таъкидланишича, жамиятнинг моддий ҳаётини юксалиб бориши кишиларни онгли фаолиятига боғлиқдир. Инсонларни онгли фаолиятлари, жамиятни юксалтириш йўлидаги хатти- ҳаракатлари аввало ахлоқ ва ҳуқуқ қолаверса умуман маънавият нуқтаи назаридан баҳоланади. Инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти ҳам нафақат иқтисодий, шунингдек, ўзининг маънавий жиҳатларига ҳам эга. Асарда маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлигига бир хил катта аҳамият берган жамият ижтимоий бир жараёнларсиз тараққий этиш учун замин яратади, дейилади. Қандай жараёнларсиз назарда тутилмоқда? Мазкур асарда ёзилишича, маънавият ривожланиши учун иқтисодиёт доимо моддий шарт-шароитлар яратиб келган. Ўз навбатида маънавиятнинг ўсиб бориши илм фан ривожига, илмий-техник кашфиётларга, жамият аъзолари билимлари, малакаларининг ошишига, иқтисодий тафаккурнинг ўсишига, янгиликларга интилишларга сабабчи бўлади. Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги йўлида айрим зиддиятлар пайдо бўлиши мумкинки уларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги айрим салбий ҳолатларга сабабчи бўлиши мумкин. Асарда таъкидланишича, маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги реал инсон эхтиёжларидан, жамиятнинг аниқ вазифаларидан ажралиб қолса ўз мақсадларини белгилашда адашиб кетади. Маънавий омилга эътиборнинг пасайиб кетиши моддий ҳаётда фойда олиш мақсадини биринчи ўринга олиб чиқиб қўяди. Фойда олиш йўлида ғиромлик, бировларни алдаш, фирибгарлик сингари усуллардан фойдаланилади. Маънавияти паст бўлган кимсалар ўзи унинг бир эхтиёжи йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган бўлиб қоладилар ўз навбатида жамиятни юксалтириш йўлида маънавиятга устунлик берилса иқтисодий қонунларга беписандлик билан қараш, иқтисодиётни бир нарсага бўйсуниб қолиш хавфини келтириб чиқаради-деб ўз сўзини якунлади. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling