O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi


Download 215.91 Kb.
bet29/30
Sana13.09.2023
Hajmi215.91 Kb.
#1676498
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
2-ярим йиллик Маънавият

Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил


Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 43
“14” декабр 2022 йил Янгиобод ш.

Қатнашдилар: Марказ ходимлари


14 киши
Йиғилиш раиси П.М.Исаев
Маъсул ходим Д.Абдухолиқов


К У Н Т А Р Т И Б И


Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” мавзусида давра суҳбати



Кун тартибидаги масала юзасидан П.М.Исаев сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари”, деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон бўлиши таъкидланган эди.
Айни шу мақсадда, 2022 йил 28 январ куни Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу тарихий ҳужжат бўлиб, юртимизнинг кейинги беш йиллик тараққиётида амалга ошириладиган устувор етти йўналиш ҳамда ушбу йўналишларни амалга оширишга доир мақсадлар белгиланди.
Тараққиёт стратегиясидаги устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорда маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳисобланиши таъкидланган.
Процессуал ҳуқуқ назариясида тарафлар ўртасидаги келишув институти ишларни тез ва самарали кўриб чиқилишини таъминлайди. Бироқ, маъмурий суд ишларини юритиш қонунчилигида тарафлар ўртасида келишувни тасдиқлаш назарда тутилмаган эди. Мазкур қарор билан маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиш таклифи илгари сурилмоқда. Бу билан тарафларни келишув битими ёки медиатив келишувни тузиш йўли билан низонинг барҳам топишига имкон берилмоқда.
Ушбу қарор билан шундай тартиб белгиланмоқдаки, энг аввало фуқаролар ва тадбиркорларни судда ортиқча сарсон бўлишининг олдини олиш мақсадида судлар томонидан даъво ариза, шикоятни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли қабул қилишни рад этиш ёки иш бўйича иш юритишни тугатишни тақиқлаш, мазкур ҳолатда даъво ариза, ариза, шикоят ёки ишларни уларни кўриб чиқишга ваколатли судга ўтказиш йўли орқали ягона дарча тамойилини судларга жорий этиш белгиланмоқда.
Фуқаролик процессуал ҳуқуқида исботлашдан озод қилиш асослари берилган бўлиб, унга кўра суд ҳаммага маълум, деб топган ҳолатлар исботлашга муҳтож эмаслиги белгиланган бўлиб, бироқ маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар исботлашдан озод қилиш асослари сифатида кўрсатилмаган эди. Қонунчиликка берилган таклиф билан маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатларни бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича суд учун мажбурий эканлиги белгиланмоқда.
Ислоҳотлардан кўзланган мақсад, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимиз фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш эканлиги “Тараққиёт стратегияси”да белгиланмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Тараққиёт стратегияси Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини белгилаб беради деб, ўз сўзини якунлади.



Download 215.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling