Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил
Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 31
“14” сентябр 2022 йил Янгиобод ш.
Қатнашдилар: Марказ ходимлари
14 киши
Йиғилиш раиси П.М.Исаев
Маъсул ходим Д.Абдухолиқов
К У Н Т А Р Т И Б И
“Эркин ва фаровон ҳаётни юксак маънавиятсиз қуриб бўлмайди”
мавзусида давра суҳбати
Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, Тарихий тажриба шундан далолат берадики, муайян жамият тараққиёт жараёнида бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишида турмушнинг барча соҳаларида, хусусан иқтисодиёт, ижтимоиёт ва сиёсатида бўлгани каби, ғоявий-мафкуравий соҳада ҳам муайян муаммоларни ҳал қилиш зарурати пайдо бўлади.Чунки ўзига хос янги давр, шароит, вазият анъанага айланиб қолган ғоялар, қарашлар, муносабатларни ўзгартирмасдан, маълум мафкурага асосланмасдан янги мақсадлар сари қадам ташлай олмайди. Бу эса янги ғоя, янгича қараш, муносабат, мафкурани ишлаб чиқишни талаб этади. Шубилан бирга, ҳар бир жамият тарихида шундай бурилиш даврлари бўладики, унда тараққиёт йўлидан бораётган халқлар тақдири учун ниҳоятда муҳим стратегик мақсадлар ва муайян ривожланиш босқичига хос устивор тамойилларни аниқлаш ҳаётий эҳтиёжга айланади. Тажриба айнан ана шундай даврларда ушбу эҳтиёжни зукколик билан англайдиган, воқеалар ривожини олдиндан кўриб, замон талабларига муносиб жавоб бера оладиган ва ўз тараққиёт стратегиясини амалга ошириш йўлидан собит қадамлик бора оладиган халқларгина кўзлаган мақсадларига етиши мумкинлигидан далолат беради. ПрезидентимизШавкатМирзиёевнинг2017йил7февралдаги «Ўзбекистон Бугунги кунда Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳиятини ёшларимиз қалби ва онгига сингдириш, бу борадаги тарғибот ва ташвиқот ишларининг самарадорлигига эришиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, мамлакатимизда 18 ёшгача бўлган ёшлар умумий аҳолининг тахминан 40 фоизини, 30 ёшгача бўлганлар эса 65 фоизни ташкил этади. Бугунги кунда Республикамизда 1миллиондан зиёд ёш оила мавжуд бўлиб, юртимиздаги жами оилаларнинг 20 фоизини ташкил қилади. Энг замонавий билимлар билан қуролланган, тафаккур дунёси кенг ана шу ёшларсиз Ўзбекистоннинг келажагини, жаҳон ҳамжамиятидаги мустаҳкам ўрнини тасаввурэтиб бўлмайди. Айни пайтда, мазкур институт мамлакатимиз ёшлар сиёсатида уларнинг маънавий камолотини рағбатлантирувчи ислоҳотлар ва бу борадаги таълим стратегиясини амалга ошириш жараёнида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса ўз навбатида, мазкур жараённи ўрганиш ва ундан тегишли хулосалар чиқаришни тақазо этади-деб ўз сўзини якунлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |