O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баённома № 36
- Тил-миллат кўзгўси” мавзусида давра суҳбати
Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 36 “19” октябр 2022 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: Марказ ходимлари 14 киши Йиғилиш раиси П.М.Исаев Маъсул ходим Д.Абдухолиқов К У Н Т А Р Т И Б И“Тил-миллат кўзгўси” мавзусида давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, Туркий тилларнинг катта оиласига мансуб бўлган ўзбек тилининг тарихи халқимизнинг кўп асрлик орзу-интилишлари, дарду армонлари, зафарлари билан узвий боғлиқ. Ўзбек тилининг жозибаси момоларимиз алласи, мақомларимиз, эртак ва афсоналаримиз, роману достонларимизнинг сеҳрли сатрларида, жилоли оҳангларида акс этган. Тарихга назар солсак, буюк аждодларимиз, ота-боболаримиз айнан она тилимиз орқали жаҳонга ўз сўзини айтган ҳамда нодир маънавий мерос, қадриятларимизга асос солганлигига гувоҳ бўламиз. 1989 йил 21 октябрь санаси— «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинган кун маънавий жасорат, эзгу мақсадлар рўёби бўлган кунлиги билан аҳамиятлидир. Илм-фан, техника ақлбовар қилмас даражада ривож топганига қарамасдан, дунё ҳамжамияти сайёрамизда нечта тил борлиги ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. Баъзи маълумотларга кўра, дунё тилларининг сони 7 мингдан ошади. Мазкур тиллардан 14 тасида инсониятнинг учдан икки қисми гаплашади. Ушбу тилларнинг ҳар бирида сўзлашадиганлар сони эса 50 миллиондан зиёд. Дунёдаги 70 тильда гаплашадиганлар 5 миллиондан кўп бўлса, қолган тилларда мулоқот қиладиганлар 1 миллиондан кам. Мамлакатимизнинг Асосий қонуни — Конституциямизнинг ўзбек тилида яратилиши унинг нуфузини янада юксалтирди. Юртимиз бўйлаб ва халқаро майдонларда она тилимизда янграётган Давлат мадҳияси ҳам қалбларимизда Ватан туйғусини жўш урдиради. Улуғ маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти — бу унинг миллий тили ва адабиётидир. Ўзбек тили давлат тили сифатида сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётимизда фаол қўлланмоқда, халқаро минбарларда баралла янграмоқда. Ўзбек тилининг чинакам жонкуярлари хотирасига бағишланган ёдгорликлар мажмуаси Адиблар хиёбони фарзандларимизнинг гўзал тарбияларида, маънавий, ахлоқий аҳамиятга эгадир. Дунёга назар солсак, ўзбек тили ривожланган бир неча давлатларининг 60 га яқин университетларида ва 100 дан зиёд мактабларида ўрганилиб келинаётгани қувонарли холдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонига биноан «Давлат тили ҳақида» ги қонун қабул қилинган куннинг улкан тарихий ўрни ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланиши халқимизнинг миллий руҳи ва ғурурини юксалтириш билан бирга, давлат тилини ҳаётимизда тўлақонли жорий этишга хизмат қилади. Тил — миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих - ўтмиш ва келажак жонланади. Маълумки, энг катта хиёнат эътиқодга бўлган хиёнатдир. Бизнинг эътиқодимизнинг узвий бир жиҳати ҳам тилимизга бўлган эътиборимиз биландир. Она тилимиз юртимиздаги қадим ва муқаддас, мўъжизавий булоқлардек тоза ва мусаффо, истеъмолга доим яроқли бўлиши шарт. Унинг ички имкониятлари чексиз ва мислсиздир. Она тилимизнинг табиийлиги учун курашиш, оғзаки ва ёзма нутқда тил меъёрларига риоя қилиш, унинг тароватини сақлаб қолиш барчамизнинг энг муқаддас ва шарафли бурчимиздир -деб ўз сўзини якунлади. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling