O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi
Download 215.91 Kb.
|
2-ярим йиллик Маънавият
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баённома № 39
- Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз”” мавзусида давра суҳбати
Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича Баённома № 39 “09” ноябр 2022 йил Янгиобод ш. Қатнашдилар: Марказ ходимлари 14 киши Йиғилиш раиси П.М.Исаев Маъсул ходим Д.Абдухолиқов К У Н Т А Р Т И Б И““Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз”” мавзусида давра суҳбати Кун тартибидаги масала юзасидан марказ директори П.М.Исаев сўз олиб, 1991 йил 18 ноябрь биз – Ўзбекистон фуқаролари учун қадрли ва унутилмас кунлардан биридир. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII Сессиясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 1992 йил 2 мартда яна бир муҳим воқеанинг гувоҳи бўлдик. Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Бугун у давлатимиз мустақиллигининг жаҳоний ифодаси, халқимиз ғурури, ифтихори, орзу-умидининг рамзи бўлиб ҳилпираб турибди. Ватан тимсоллари, давлатимиз рамзларига, агар кўнгил кўзи билан қарасак, уларнинг ҳар бири ўзига хос мактаб, алоҳида китоб эканини англаймиз. Хўш, уни ким ўқий олади? Ким бу рамзлар моҳиятидаги эзгу ниятларни теран англай олади? Албатта, биринчи галда ўз Ватанини чин дилдан севган, ўз халқини ардоқлашга қодир, тақдирини юрти тақдири билан чамбарчас боғлиқ кўра оладиган инсонлар уларни ўқийди, англайди. Ватанимиз байроғи, у билан боғлиқ туйғулар, таъсирчан лаҳзалар ҳақида беихтиёр кўз олдимга Сиднейда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари келаверади. Ана Муҳаммадқодир Абдуллаев олимпиада ғолиби деб эълон қилинди. Ринг ичида Ўзбекистон байроғини кўтариб мағрур ва масрур давра айланмоқда. Ғолиб шарафига Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси жаранглаб, бошқа икки давлат байроғининг ўртасида, улардан юқорида бизнинг байроғимиз кўтарилмоқда. Муҳаммадқодир қўлидаги байроқни маҳкам бағрига босганча мағрур турибди. Кўзларида севинч ёшлари... Танимни ёқимли титроқ чулғайди, кўзларимга ёш қалқийди. Бу ҳолни тушунтириб, ифодалаб бериш қийин. Лекин аминманки, бу туйғу нима эканини Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар бир инсон яхши англайди, юракдан туяди. Шуни фахр билан айтамизки, ўтган йиллар давомида қанчадан-қанча спортчиларимиз Олимпиада ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юзлаб марта Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга эришдилар. Ҳа, байроқ кишига ана шундай ғурур ва ифтихор бағишлайди. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи мамлакатимиз суверенитетининг рамзи бўлиб, унда миллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш борасидаги эзгу ғоямиз, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, орзу-мақсад ва интилишларимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи республика давлат суверенитетининг рамзидир”. Қонуннинг 3-моддасида айтилганидек, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда: Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқароташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади”. Дунёда давлат байроқлари кўп, лекин улар ичида Ўзбекистон байроғи энг кўркам ва чиройлисидир. Негаки, у қалбимиз, руҳимизга туташдир. Унда олам-олам маънолар мужассам. Байроқдаги навқирон ярим ой тасвири миллий-тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам саналади.12 юлдуз тасвирида ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши ифода этилган. Ундаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзидир. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда бўлган. Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб, поклик, беғуборлик, софлик, орзу ва хаёллар тозалиги ва ички гўзалликка интилишни намоён этади. Яшил ранг – ўзида табиатнинг янгиланишини ифода этади. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади. Қизил чизиқлар эса вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатиб туради.-деб ўз сўзини якунлади. Download 215.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling