O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi


Download 215.91 Kb.
bet28/30
Sana13.09.2023
Hajmi215.91 Kb.
#1676498
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
2-ярим йиллик Маънавият

Янгиобод тумани
АБКМ директори : П.М.Исаев

ТАСДИҚЛАЙМАН”
Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил


Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 42
“07” декабр 2022 йил Янгиобод ш.

Қатнашдилар: Марказ ходимлари


14 киши
Йиғилиш раиси П.М.Исаев
Маъсул ходим Д.Абдухолиқов


К У Н Т А Р Т И Б И


Ёшларни маънавий қиёфаси: аҳлоқ-одоб ва кийиниш маданияти” мавзусида давра суҳбати



Кун тартибидаги масала юзасидан П.М.Исаев сўзга чиқиб, Истиқлол бизга ўзлигимиз, қадриятларимизни қайтишига йўл очди. Халқимиз руҳий асоратдан, таъқибу тазйиқ ва қўрқувлардан озод бўлди. Бизга яшаш завқи, бунёдкорлик илҳоми бахш этилди. Юртимиз чинакамига обод, келажагимизга муносиб баркамол авлод вакиллари вояга етди. Уларнинг одоб-аҳлоқ, илму тафаккур бобидаги муваффақиятлари кўп.
Бундан қувонвмиз, фахр туямиз. Шунинг билан бирга, кўча-кўйда, жамоат жойларида анъаналаримизга зид тарздакийиниб олган қизларни кўриб, кўнглимиз оғриб қолаётгани ҳам бор гап.
Биз демакратик давлат фуқороларимиз, қандай кийиниш, шубҳасиз, ҳар бир инсоннинг шахсий иши. Лекин бир туйғу борки, уни писанд қилмаслик кўнгилга хавотир солади. Бу туйғу Исломий гўзал хулқ, ўзбекона одобу андишага нисбатан эҳтиром ва ҳурматдир. Чуқур ва холис назар ташлаганда кийиниш одоби миллий ўзига хослик, қадриятлар ва анъаналардан келиб чиқади. Зотан, азалдан “ҳаё ва ибонинг ташқи кўриниши кийимдир”, деган ҳикматона таъкид халқимиз орасида машҳур.
Хилма-хиллик, биринчи галда одамларнинг ташқи кўринишида, кийган кийимларида намаён бўлади. Кийинишга қараб, одамнинг ички дунёси ва маънавиятига баҳо бериш барча халқларда ҳам бор гап. Аждодларимиздан мерос кийиниш маданияти ўзлигимизни англатишни, асрлар шиддатига дош берган иродамиз, сабру қаноатимиз, пок умидларимизни ифода этишини унутмайлик. Миллий кийимлар ва безак турлари тарихимиз давомида шаклланган бўлсада, кейинги пайтларда турли салбий ўзгаришларга юз тутаётгани сир эмас. Умуман олганда, кийимлар барча миллат кишиларида вақт ўтиши билан янгиланиб туради. Бу ҳол табиий. Лекин ўзгаришларни, янгиликларни оқилона қабул қилиш керак
Халқимиз азалдан бутун жаҳонда гўзал хулқи билан шуҳрат қозонган. Меҳмоннавозлик, олижаноблик, меҳр-мурувват, саховат, раҳм-шафқат, олмос тафаккур – буларнинг бари бизнинг аҳлоқимизда мужассам. Демак, кийинишимиз ҳам шунга яраша бўлиши лозим. Зукко гулчеҳра оналаримиз, опа-сингилларимиз калта, билакни, тиззани ёпмайдиган кўйлаклар, тана аъзолари кўриниб турадиган кийимлар кийишни ўзларига ор деб билишган. Уларнинг қалб гўзаллиги сержило матолардан шарқона назокат ила тикилган либосларида акс этиб турган. Манбаларда айтилишича, Ҳорун ар-Рошид даврида Самарқандлик тикувчилар Бағдодга бориб, сарой аёллари учун кийим-кечаклар тикиб келишган. Бу либосларда ўртаҳоллик мезонига амал қилиниб, аёл кишини ҳаё-ибоси билан бутун гўзаллигини нурлантириб турувчи услублар қўлланилган. Ўзбек қизларини қадимда беш ёшидан бошлаб оналари, опалари бичиш-тикишга пухта ўргатишган, деярли барча қизлар чок ишлари, каштачилик, нақш солиш каби чеварчиликни барча соҳаларини мукаммал билишган. Одобда солиҳа, фикрда зебо бўлиб улғайишган. Гапнинг қисқаси андишани ҳис этишган, уятни англашган, ихлос, эътиқод деган туйғулар билан қалбларини зийнатлашган деб, ўз сўзини якунлади.



Download 215.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling