O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi


Download 215.91 Kb.
bet30/30
Sana13.09.2023
Hajmi215.91 Kb.
#1676498
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
2-ярим йиллик Маънавият

Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
ТАСДИҚЛАЙМАН”
Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори
____________ П.М.Исаев “___” __________ 2022 йил


Янгиобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома № 44
“21” декабр 2022 йил Янгиобод ш.

Қатнашдилар: Марказ ходимлари


14 киши
Йиғилиш раиси П.М.Исаев
Маъсул ходим Д.Абдухолиқов


К У Н Т А Р Т И Б И


Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият”
давра суҳбати

Кун тартибидаги масала юзасидан П.М.Исаев сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарининг янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсатининг бош ғояси инсон ва унинг қадрини улуғлашдан иборат бўлиб, мана шундай адолатли ёндашув туфайли одамларимизнинг нафақат яшаш сифати, балки дунёқараши ҳам ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, Ватан равнақига ҳисса қўшишга интилиш ҳисси кучаймоқда.


Аҳоли руҳиятидаги бундай ижобий ўзгаришларни янада ривожлантириш орқали учинчи Ренессансга муҳим асос бўладиган «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепциясини ишлаб чиқишга киришилгани диққатга сазовор. Бу, аввало, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни давр талабларига мос равишда бойитиш ва ривожлантириш, шу орқали жамиятнинг маданий ва маърифий юксалишига эришиш имконини беради. Жамият аъзоларининг онги ва тафаккурини, ҳаёт фалсафаси ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қилади.
Тарбияда узилишга йўл қўйиб бўлмаслиги, одамларнинг ёши, касби, билими даражаси ва маънавий қиёфасига қараб маърифий ишларнинг самарали услубларини жорий қилиш лозимлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Шу сабабли тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам оммавий, ҳам муайян ижтимоий гуруҳлар, ҳам индивидуал тарзда олиб бориш зарурати юзага келмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар таркиби таҳлилларидан келиб чиқиб, маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш борасида аниқ мақсадли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Биринчи навбатда, вазирликнинг барча бўғинлардаги бошқарув органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилишни таъминлаш мақсадида яхлит тизим яратилди. Соҳада вазир раислигида Маънавият ва маърифат кенгаши тузилиб, тизимдаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари зиммасига ўз меҳнат жамоаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш учун шахсан жавобгарлик масъулияти юклатилди. Вазирлик Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари – тизимдаги 5 та олий таълим муассасаси, шунингдек, ҳудудлардаги ташкилот, корхона ва муассасаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил қилишга масъул этиб белгиланди. Улар раҳбарлигидаги профессор-ўқитувчилардан иборат Ишчи гуруҳлар томонидан сўнгги икки йил давомида вазирликнинг қуйи органлари фаолияти 3 марта ўрганилди, бу борада ишни тизимли йўлга қўйиш бўйича зарурий чоралар кўрилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида 231 та ташкилотнинг 34 тасида Маънавият ва маърифат хоналари, 42 та муассасада 1,5 миллион нусха китоб фондига эга кутубхоналар фаолият юритмоқда. 171 та ташкилотда Маънавият бурчаклари ҳамда 158 тасида эса сиёсий, ҳуқуқий, бадиий ва касбий адабиётларга эга китоб жавонлари ташкил этилди.
Соҳада фаолият юритаётган ходимлар асосан қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари мутахассислари бўлиб, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий ва касбий билимларини ­доимий равишда ошириб бориш бугунги кун талабидир. Жойларда ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, ушбу йўналишлар бўйича «Маънавият ва маърифат соатлари»ни юқори савияда ўтказиш учун ҳамма вақт ҳам юқори малакали маърузачи – мутахассисни жалб қилиш имкони мавжуд эмас. Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлинмаларида бир вақтнинг ўзида жойлардаги барча ташкилотларда ўтказиладиган тадбирларда ходимларининг иштирокини таъминлаш имкониятлари чегараланган. Шуни эътиборга олиб, Тошкент давлат аграр университетининг профессор-ўқитувчилари, тизимдаги илмий ходимлар, вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларини жалб қилган ҳолда, 20 та мавзу бўйича видеодарслар марказлашган ҳолда тайёрланди, вазирликнинг масофавий ўқитиш тизимига жойлаштирилди. Қуйи органларда ўтказилаётган «Маънавият ва маърифат соатлари»да улардан муҳим амалий ва услубий қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.
Ҳар бир инсон муайян маҳалла ҳудудида истиқомат қилади. Демак, ҳар бир ходимнинг турмуши, маҳалладаги ўрнини ўрганмасдан туриб, унинг маънавий сийратини биргина меҳнат фаолиятидаги сифат ва миқдор кўрсаткичлари билан шакллантириб бўлмайди. Шу сабабли ташкилотлар маъмурияти, меҳнат жамоаси ва уларнинг жамоат ташкилотлари, маҳаллаларнинг маънавий-маърифий ишлардаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш борасида илк қадамлар қўйилмоқда.
Ёш кадрлар билан «Устоз-шогирд» анъаналари асосида ишлаш орқали уларнинг амалий тажрибасини шакллантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.
Шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларини давомий равишда олиб боришда кейинги йилларда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат бошқаруви органлари ходимлари учун ҳар ҳафтанинг жума кунлари видео­конференция шаклида ўтказилаётган «Сиёсий-маърифат соати» муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Маънавий тарбияни тўғри йўлга ­қўйишда оммавий ахборот воситалари катта таъсир кучига эга. Очиғи, уларнинг бу имкониятларидан етарли даражада самарали фойдалана олмаяпмиз. Ижтимоий тармоқларда сўнгги пайтларда кузатилаётган турли ғоявий ва мафкуравий хуружларга акс таъсир кўрсатишнинг аниқ тизими шу пайтгача изчил йўлга қўйилмаганлиги ниҳоятда ташвишли ҳол. Айниқса, «оммавий маданият» ниқоби остида миллий ўзлигимиз ва қадриятларимизга мутлақо ёт урф-одатлар сингдирилаётгани ҳеч бир қолипга сиғмайди. Уларнинг кўпчилик шакллари никоҳ тўйларида жорий қилина бошлаганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Шу сабабли ҳам кенг миқёсдаги маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда ҳуқуқий-ташкилий шаклидан қатъи назар, жамиятимизнинг ушбу соҳага мутасадди ­субъектларини ўзаро узвий ва мувофиқлашган фаолияти тизимли йўлга ­қўйилишини даврнинг ўзи талаб қилмоқда деб, ўз сўзини якунлади.


Маъсул ходим: Д.Абдухолиқов
Download 215.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling