O’zbekiston respublikasi jizzax viloyati yangiobod tumani kambag’allikni qisqartirish va bandlikka ko’maklashish bo’limi


Download 215.91 Kb.
bet6/30
Sana13.09.2023
Hajmi215.91 Kb.
#1676498
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2-ярим йиллик Маънавият

Маъсул ходим: Г.Дўсматова
ТАСДИҚЛАЙМАН”
Янгиобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлим
бошлиғи Л.Раҳматов__________ “27” Июль 2023 йил
Янгиобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими “Миллий ғоя ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш” бўйича
Баённома №04
“27” июль 2023 йил Янгиобод ш.

Қатнашдилар: бўлим ходимлари 14 киши


Йиғилиш раиси Л.Раҳматов


Маъсул ходим Г.Дўсматова


К У Н Т А Р Т И Б И


30-июль Халқлар дўстлиги куни муносабати билан “Бағрикенглик ва инсон прварлик маданияти ривожланган,миллатлараро хамжихатлик ва тотувлик муносабатлари қадир топган юрт”давра суҳбати
Кун тартибидаги масала юзасидан бўлим бошлиғи Л.Раҳматов сўз олиб,Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюцияси билан ҳар йили 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланишини инобатга олиб, ушбу санани Халқлар дўстлиги куни деб белгилаш таклиф этилган эди. «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунда халқимизга хос бағрикенглик ва азалий дўстлик ғоялари ифода топган. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилиб, 141 та миллий-маданий марказ ва 36 та дўстлик жамияти фаолият юритмоқда. Миллатлараро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадрятларга ҳурмат, ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Буни юртимизнинг ҳар бир нуқтасида, ҳар дақиқада кўришимиз ва ишонч ҳосил қилишимиз мумкин. Президентимиз ўтган йили Ўзбекистон халқига Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган байрам табригида “Ўзбекистон — улкан имконият ва ресурсларга эга бўлган мамлакат. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз — турли миллат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликдир” дея алоҳида таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, энг аввало бизнинг орзуларимиз, мақсадларимиз, қарашларимиз, манфаатларимиз бир. Кечамиз бугунимиз, келажагимиз, танлаган йўлимиз бир. 130 дан ортиқ миллат вакиллари яшайдиган Она Ватанимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар барчамиз учун. Барчамиз улардан биргаликда баҳраманд бўлаяпмиз. 30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида Тўрткўл туманида умргузоронлик қилаётган бир неча миллатлар вакиллари билан биргаликда ўтказган мароқли учрашувларимизда бу яна бир бор ўз исботини топди. Бу мулоқотлар бир-биримизга бўлган меҳримизни янада кучайтирди, янада тўлқинлантирди, янада жипс, янада аҳл бўлишга ундади.
Тумандаги Тозабоғёп овулида истиқомат қилувчи қозоқ миллатига мансуб ҳамюртларимизнинг шу овулни ватан қилганига сал кам юз йил бўлибди. Қозоқ миллий либосларида бизни кутиб олган ёши улуғ инсонлар, қиз- келинларнинг юз кўзида ўз ҳаётидан розилик ҳисси шундоққина кўриниб турарди. Қозоқ йигит –қизларининг дўмбира чалиб айтаётган қўшиқларини тинглар эканман, ястаниб ётган сахролар, карвон тортиб бораётган туялар, оппоқ ҳарир рўмолларини шамол учираётган қозоқ қизлари, уларни олисдан кузатаётган забардаст ошиқ йигитлар кўз ўнггимга келарди.




Download 215.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling