O‘zbekiston respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi mirzo ulug`bek nomidagi


Download 3.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/253
Sana22.08.2023
Hajmi3.76 Mb.
#1669088
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   253
Bog'liq
To\'plam 2023 oxirgi. O`zmu

Калит сўзлар: замонавий педтехнологиялар, интерфаол усуллар, ақлий 
ҳужум, БББ, интервью, кластер, нутқий малакани ошириш 
Кириш. Ҳозирги кунда таълим самарадорлигини оширишнинг энг 
қулай йўли - машғулотларни интерфаол методлар ёрдамида ташкил 
этишдан иборат. Лекин бу йўлга ўтишдан аввал интерфаол методларнинг 
ўзи нима эканини англаб етиш керак.
Интерфаол таълим аслида таълим жараёни иштирокчиларининг 
билим, кўникма, малака ҳамда муайян аҳлоқий сифатларни ўзлаштириш 
йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган ҳаракатни ташкил 
этишга асосланувчи таълим демакдир. Замонавий таълимнинг интерфаол 
ўқитиш усулида суҳбат қуйидаги шахслар ўртасида ташкил этилади:
Талаба – талаба (жуфтликда ишлайди); 
Талаба – талабалар гуруҳи (гуруҳ ёки кичик гуруҳларда ишлайди); 
Талаба – талабалар жамоаси (гуруҳ жамоасида ишлайди); 
Талаба – ахборот-коммуникацион технологиялар; 


525 
Ўқитувчи эса таълим жараёнида интерфаол таълим ёрдамида 
талабаларнинг қобилиятларини ривожлантириш, мустақиллик, ўз-ўзини 
назорат, ўз-ўзини бошқариш, самарали суҳбат олиб бориш, тенгдошлари 
билан ишлаш, уларнинг фикрларини тинглаш ва тушуниш, мустақил ҳамда 
танқидий фикрлаш, муқобил таклифларни илгари суриш, фикр-
мулоҳазаларини эркин баён қилиш, ўз нуқтаи назарларини ҳимоя қилиш, 
муаммонинг ечимини топишга интилиш, мураккаб вазиятлардан чиқа 
олиш каби сифатларни шакллантиришга муваффақ бўлади. “Таълим 
жараёнида талабалар ҳамда педагог ўртасида ҳамкорликни қарор 
топтириш, фаолликни ошириш, таълим олувчилар томонидан билимларни 
самарали ўзлаштириш, уларда шахсий сифатларни ривожлантиришга 
хизмат қиладиган методлар интерфаол методлар саналади.”
[6,2012] Айнан 
шу мақсадларга эришиш учун биз ҳам ўз лойиҳамизда шарқ тилларни 
назарий ва амалий жиҳатдан ўқитишда интерфаол методларни қўллашни 
ва натижасини кузатишни мақсад қилдик. 

Download 3.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling